Эрон парламенти МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши резолюциясини қоралади
"Эрон ярим аср давомида ядровий қуролларни тарқатмаслак тўғрисидаги битим тарихида МАГАТЭ билан энг юқори даражадаги ҳамкорлик ва шаффофликка эга бўлган мамлакат сифатида, атом энергияси бўйича Халқаро агентликбошқарувчилар кенгаши резолюциясини ҳаддан ташқари талаб қуйиш деб билади"
Эрон парламенти намояндалари якшанба куни бир баёния содир этиб, МАГАТЭ ташкилотининг Бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши содир этган резолюциясини маҳкум этди ва уни ушбу агентликда таркибий камситиш борлигининг бошқа нишоналаридандир,-деб атади.
МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши жума куни Эрон бўйича европалик учта мамлакат томонидан юборилган резолюцияни тасдиқлади. МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши Эрондан агентлик учун иккита маҳални текшириш имконини яратиш ва ушбу ташкилот билан тўлиқ ҳамкорлик қилишни сўради. Бундай ноанъанавий талаб шундай бир шароитда қуйилмоқдаким, бу резолюциянинг асосини сохта ва қалбаки далиллар ташкил этадиким, сионистик режимнинг жосуслик амалиётлари орқали қўлга киритилган.
Эрон халқининг позицияси ва талабларини инъикос этган парламентининг содир этган баёнияси муҳим масалани таъкидлайдиким, Эроннинг МАГАТЭ ташкилотидан умид ва талабларини таъкидлаш зимнида, Эрон ҳеч қачон бундай босимларга таслим бўлмаслигини эслатиб ўтади.
Эрон Ислом Жумҳурияти Баржом ядровий келишувини ижро этиш учун барча босқичларида агентлик билан энг юқори даражада ҳамкорлик қилди. Эрон марказларини текшириш билан мислсиз кенг ҳамкорлик қилиш бевосита шуни тасдиқлайдиким, Эроннинг яширадиган нарсаси йўқ ва ядровий қурол-яроққа ҳам эҳтиёж сезмайди.
Ядровий ва оммавий қирғин қилиш қуролларидан фойдаланиш ва уни кўпайтириш, тарқатиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳаром эканига тегишли Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг берган фатволари ядровий фаолиятлар заминида Эроннинг қарашини энг юқори даражада шаффоф этган.
Бинобарин, шушбу резолюциянинг мақсади МАГАТЭ ташкилоти билан ижобий ҳамкорлик қилиш тарихида ва МАГАТЭ-нинг барча 18-та ҳисоботида Эроннинг ядровий фаолиятининг тинчлик хусусида таъкидланишига қарамасдан уч мамлакатнинг сиёсий кечикишлари ва заиф томонларини оқлашдан иборат эканлиги аниқ. Европалик учлик ўзининг бундай ҳаракати билан шуни кўрсатдиким, Американинг босимлари қаршисида заиф амал қилади ва қўлидан ҳеч нарса келмайди. Шунинг учун Американинг гегемоний ва бирёқлама сиёсатига нисбатан жиддий позиция ололмай келмоқда.
Университетнинг халқаро алоқалар ва сиёсий илмлар бўйича ўқитувчи Муҳаммадали Басирий бу резолюция мақсадларини таҳлил этиб, бундай резолюцияларни тасдиқлаш максимал даражада босим ўтказиш йўлида амалга ошириладиким, Дональд Трамп бу сиёсатни ўз ишчи дастурига киритган ва европаликлар эса Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Американинг стратегик иттифоқчиларидан эдилар. Улар барча масалаларда Америка билан ҳамжиҳат эканликларини намойиш этишди. Эндиликда ҳам расмий равишда Баржом ядровий келишувидан чиққан бўлсаларда, аммо амалда эса Эронга қарши Американинг максимал даражадаги босимлари ва сайъ-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашмоқда.
Эрон парламентининг содир этган баёниясига кўра, Европанинг учта давлати Германия, Буюк Британия ва Франциянинг позициялари ушбу Европалик мамлакатларининг хатти-ҳаракати ва нутқлари ўртасидаги тўлиқ қарамақаршилик борлигининг нашонасидир ва бу мамлакатлар яна бир бор АҚШ ва сионистик режими томонидан тузоққа тушиб қолгангани ҳақида огоҳлантиради. Бундай сайъ-ҳаракатлар тарихи шуни кўрсатадики, кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битимда ва қўшимча протоколда кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари талаблар Эроннинг МАГАТЭ билан икки томонлама ҳамкорликларига зарар етказади. МАГАТЭ бош котибининг берган расмий статистик маълумтларига кўра, сўнгги 5 йил ичида ҳар йили МАГАТЭ тарихида энг қаттиқ текширувлар, шу жумладан Эронда қўшимча протокол асосида 30-дан ортиқ қўшимча текширувлар амалга оширилди.
Ҳақиқатга эътибор қаратмаслик ва агентлик талаблари остида сиёсий мақсадларни яшириш МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги яхши ҳамкорликларини бузишдир. Бу жараённи давом эттиришга ҳаракат қилиш албатта МАГАТЭ ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасидаги алоқаларда ихтилоф юзага келиши сабабига айланиши муқаррар ва унинг масъулияти эса бу резолюцияни ҳимоят этган мамлакатларнинг зиммасидадир.