Америка ташқи ишлар вазирлигининг терроризм бўйича йиллик ҳисоботи
Америка 2001 йил 11 сентябр терактларидан кейин терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан афғонистон ва Ироққа ҳужум қилди. Бунга қарамай вашингтон 2011 йилда Сурия бўҳрони шаклланишидан кейин ушбу мамлакатда, айниқса ИШИД такфирий ва террористик гуруҳини ташкил этишда асосий ва муҳим рол уйнади. Аммо бу ҳақиқатга қарамай Америка доим Эронни терроризмни кенгайтириш заминида асосий мамлакат сифатида жилвалантириша ҳаракат қилиб келмоқда.
Америка ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни "терроризм" мавзўсида нашр этган ўз ҳисоботида яна бир марта Эронни бошқа бир нечта мамлакатлар қаторида терроризм"-ни ҳимоят этувчи мамлакат деб айблади.
Бу ҳисоботда Вашингтон яна бир марта Эронга қарши исботланмаган иддаоларини такрор этиб, Эронни "жаҳонда терроризмни ҳимоя этувчи энг ёмон давлат"-деб атади. Бу айблов бундан олдин Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео ҳам баён этган эди.
Америка ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳисоботда Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси ва Ғазза секторида фаластинлик гуруҳлар каби муқовимат гуруҳларини Эроннинг қўллаб-қувватлашини "террористик гуруҳлар"-ни ҳимоя этиш сифатида талқин этади. Ҳолбуки Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг хорижий сиёсатида сионизмга қарши ва нажот берувчи ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни ўз ишчи дастурига киритган.
Американинг фаолиятига бир наўар ташланса, шу нарса аниқ бўладиким, Вашингтон доим терроризм мавзўсига икки ёқлама муносабат қилади.
Америкадаги турли давлатларнинг фаолияти, шу жумладан Трамп давлати шуни кўрсатадики, бу давлат Вашингтон билан ҳамфикр бўлган Эрон Ислом Жумҳурияти тизими билан душманлик қиладиган Мунофиқин террористик гуруҳчаси каби террористик гуруҳини эркинсевар гуруҳ деб атаб, бунга қарши Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ва Ҳаммос ва Исломий жиҳод каби фаластинлик гуруҳлар каби сионистик режим ва Американинг гегемониясига мухолиф бўлган гуруҳларни террористик гуруҳлар деб эълон қилади.
Америка 2011 йилда Мунофиқин террористик гуруҳчасини ироқлик ва эронлик ноҳарбийларни ўлдириш ва террор қилишда ошкора собиқасига қарамай террористик гуруҳлар рўйхатидан учирди. Вашингтон Барак Абама президентлик даврида 2012 йилдан бошлаб муқовимат кучларни мағлуб этиш ва унга қарши кураш олиб бориш учун амалда Суриядаги мухолиф гуруҳларни қўллаб-қувватлаш баҳонаси билан такфирий террористик гуруҳлар, айниқса ИШИД террорчи гуруҳини барча томонлама ҳимоя этди.
ИШИД террористик гуруҳини ташкил этиш ва уни кенгайтиришда Американинг уйнаган роли шундай масала ҳисобланадиким, ҳатто Американинг жанжалли президенти Дональд Трамп ҳам президентлик сайловолди рақобатларида ҳам унга ишора этди.
Трамп 2016 йил январ ойида сўзлаган ўз нутқида, Абама ва Клинтон инсофсиз одамлардир. Улар ИШИД террорчи гуруҳини вужудга келтиришди. Хиллари Клинтон Абама билан бирга ИШИД террористик гуруҳини вужудга келтиришди,-деб таъкидлади.
Вашингтон ғарб-араб коалициясининг етакчиси сифатида ИШИД террористик гуруҳини шакллантириш ва бу гуруҳнинг Ироқ ва Суриядаги фаолиятларини кенгайтиришда муҳим рол уйнади. Шу тартиб билан Америка ИШИД террористик гуруҳи вужудга келишида уйнаган ролини хаспўшлай олмайди.
2011 йилдан бошлаб 2014 йилгача, америкаликлар бевосита ИШИД террористик гуруҳининг хизматида эди ва бу гуруҳни молиявий ва лагистик жиҳатидан таъминлашда муҳим рол уйнади.
Ҳозирги пайтда ҳам Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоларини бошқа жойга кучириш ёки уларни Суриядан Ироққа кучириш учун америкаликларнинг ҳамкорлик қилишлари ҳақида турли маълумотлар мавжуддир. Шу тартиб билан нафақат ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кураш олиб бориш ҳақида америкаликларнинг садофақат билан ҳаракат қилганлари савол остига қолмоқда, балки Вашингтон доим ушбу масаладан бир восита сифатида фойдаланиб келишни мақсад қилгани маълум.
Айни пайтда, ИШИД террорчи гуруҳи каби террористик гуруҳлар билан Эроннинг тақлдирни белгиловчи, қатъий ва доимий курашини Америка эътиборга олмай, Эроннинг ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши курашишда Сурия ва Ироқ мамлакатларида Эроннинг маслаҳатчи мамлакат сифатида олиб бораётган сайъ-ҳаракатларини террористик сайъ-ҳаракатдир,- деб атади.
Шунинг учун Америка Сурия ва Ироқда терроризм билан қарши курашишда Эрон ва унинг иттифоқчиларининг қўлга киритган мувафаққиятларидан кейин Теҳрон ва муқовимат гуруҳларига босим ўтказишни кучайтириш учун ўз сайъ-ҳаракатларига шиддат бермоқда.
Трамп давлати 2019 йил апрел ойида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ва унинг Қудс кучларини "хорижий террористик бир гуруҳ" деб эълон қилди. Вашингтон бундай сайъ-ҳаракати билан биринчи марта хорижий давлатнинг бир қисмини хорижий террористик ташкилотларнинг рўйхатига киритди.
Америка 2020 йил январ ойида ҳам ИШИД терористик гуруҳи билан қарши курашишда инкор этиб бўлмайдиган даражада рол уйнаган соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймоний ва унинг бирга бўлган ёронларини Бағдод аэропортида давлат терроризми доирасида террор қилди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги 2020 йил май ойида ўзининг Твиттер саҳифасида Америка режими Афғонистонда уруш жиноятларни содир этган ва дунё бўйлаб давлат терроризмини ҳимоят этувчи мамлакатдир,-деб эълон қилди.
Америка Эрон Вашингтоннинг минтақадаги иттифоқчилари, Саъудия Арабистони билан қарши курашиш йўлида, Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати ихтиёрида қурол-яроқ кўмакларини етказиб бермоқда,-деб иддао қилмоқда. Бу доирада Трамп давлати Эроннинг қурол-яроқ санкциялари муддатини узайтиришни давом эттириш истаги билан чиқиб, ушбу масалада келтираётган баҳонаси Эрон қурол-яроқларини санкци қилиш муддати охирга етишидан кейин Теҳроннинг муқовимат гуруҳларига қурол-яроқ етказиб бериш кўмакларини кенгайтиришдан иборатдир.