июл 21, 2020 19:18 Asia/Tashkent
  • Чобаҳор порти Шарқий сиёсатда Эроннинг савдо муносабатлари занжирининг муҳим ҳалқасидир

  Афғонистоннинг биринчи транзит юк жўнатмаси  Эроннинг жануби-шарқида жойлашган  Чобаҳор шаҳридаги шаҳид Биҳишти портидан Хитойнинг Tianjin портига юборилди.

Якшанба куни Эроннинг Систон ва Балучистон  вилояти Портлар ва денгиз ишлари ташкилотининг бош директори Беҳруз Оғойи бу юк Чобаҳор орқали Ҳиндистоннинг Мундра портига юборилганини  ва бу ерда Хитойга борадиган бошқа кемага юкланганини  қўшимча қилди.  

Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасидаги уч томонлама келишув доирасида сўнгги икки йил ичида Афғонистоннинг асосий товарлари, жумладан буғдойни ташиш учун Чобаҳор портига 14 та хусусий кемалар келган.

Энди порт Ҳиндистоннинг товарларини Афғонистонга ва ундан ташқарига етказиб берадиган муҳим ҳаётий марказга айланди.

Чобаҳор порти Макрон денгизи ва Ҳинд океанининг қирғоғида жойлашган Эроннинг ягона океан портидир. Ҳиндистоннинг "Шимол-Жануб" халқаро коридорига аъзолиги сабабли ушбу йўналиш Ню-Деҳли учун Марказий Осиё мамлакатлари, масалан, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бозорларига ва уларнинг энергия захираларига, шунингдек, Туркия, Россия ва ниҳоят Шимолий Европага чиқиш имкониятини яратди.

" Чобаҳорнинг геосий мавқеи ва яратилган янги макон, янги трансминтақавий иштирокчиларни йўлакка жалб қилади ва янги ишбилармон доиралар блокининг шаклланишига олиб келиши мумкин", дейди   Ҳиндистон Бирлашган Хизматлар Марказининг катта мутахассиси  Ражив Нараян.

Афғонистон нуқтаи назаридан, Чобаҳор порти орқали унинг Уммон денгизи ва Ҳинд океанига уланиши алоҳида иқтисодий аҳамиятга эга, чунки Афғонистон қуруқлик билан иҳоталанган мамлакат бӯлиб, унинг иқтисодий ўсиши учун очиқ сув манбаларидан фойдаланиш имкониятига эришишга эҳтиёж сезади. Чобаҳор дунё бӯйича имтиёзли жуғрофий жойлашуви ҳамда Афғонистонга яқинлиги сабабли ҳинд ва афғон ишбилармонларининг бизнеси ва сармояси учун энг яхши жойдир.

 Умуман олганда, Чобаҳор портида кўп томонлама савдо ва транзит имкониятларидан фойдаланиш Эрон-Хитой узоқ муддатли ҳамкорлик режасида белгиланган стратегик мақсадларни ҳисобга олган ҳолда икки баравар муҳим аҳамият касб этади.

Аслида, Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеи ва унинг "бир камар—бир йӯл" лойиҳаси доирасидаги ҳаракати келажак дунёси  бу тижорат ва транзит коммуникациялари дунёси, деган фаразни исботлайди. Чобаҳор порти Хитойни Европага Туркия орқали боғлаб туради ва у "бир камар—бир йӯл"нинг асосий йўналишида жойлашган.

Шу сабабли, портнинг геосиёсий ва минтақавий имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурат бўлиб қолди, чунки мамлакатларнинг яқинлашиши учун янги минтақавий битимлар тузилмоқда.

Айниқса, ушбу стратегик порт Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятини яратади. Айни пайтда Эрон Ислом Республикаси минтақа ва дунёдаги энг нуфузли давлатлардан биридир.

Шу сабабли Эроннинг Шарқда кенг қамровли ва стратегик алоқаларни кучайтиришга ёндашиши АҚШда ташвиш уйғотди. Чунки у Шарқ коалицияларининг шаклланишини ӯзининг бир томонлама сиёсатига зид деб билади. Шу билан бирга, Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатларнинг сиёсий-иқтисодий мавқеи ушбу давлатларни Теҳрон билан алоҳида алоқаларни ўрнатишда таъсирли гуруҳга айлантирди.

Теҳрон АҚШнинг саботажига қарамай, минтақа мамлакатлари билан узоқ муддатли ва стратегик ҳамкорликка, кўп томонлама минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга интилади.

Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон ва Ҳиндистоннинг Чобаҳор  порти имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда,  ушбу ҳамкорликнинг келажагига ва кўп томонлама стратегик алоқаларни мустаҳкамлашда унинг самарадорлигига умид қилишимиз мумкин.

 

 

Ёрлиқ