Арабистон; махфий ядровий фаолиятлар ва МАГАТЭ-нинг икки стандартли назорати
Венадаги халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси МАГАТЭ ташкилотида Саъудия Арабистонининг ядровий фаолиятлари бўйича шаффоф тадқиқот олиб бориб агентлик аъзоларига ҳисобот беришни сўради.
Венеда халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий бу мавзуни баён этиш зимнида, Арабистон "NPT" ядровий қурол-яроқларни ман этиш шартномасига аъзо бўлиши ва МАГАТЭ ташкилоти билан ижро этилаётган икки томонлама шартномага эга бўлишига қарамай ҳалигача МАГАТЭ ташкилотининг текширув инспекторларини қабул қилиш мажбуриятини амалга оширишдан бош тортмоқда,-деб эслатиб ўтди.

Арабистоннинг ядровий дастури турли мақсадларни амалга оширилмоқда. Агарчи иқтисодий манфаатлар назарга олинсада, аммо ўз моҳиятида мавҳумликка ҳам эгадирким, бу нуқтаи назардан таҳлил этилиши керак.

Умумий қилиб олганда, Арабистоннинг ядровий фаолиятлари баҳс-мунозарасида иккита муҳим мавзу мавжуддир:
Биринчи мавзу: Эроннинг ядровий дастури ҳақидаги уйдирма иддаолар остида ноанъанавий ядровий фаолиятга қаратилган яширин ҳаракат.
Ҳолбуки, Эрон ядровий фаолиятлари шаффофдир ва одатий текширувлардан ташқари тўлиқ агентликнинг назорати остидадир. МАГАТЭ ташкилоти ҳисоботларида мунтазам равишда дунёнинг бошқа минтақаларига қиёслаганда Эрон ядровий фаолиятлари ҳақидаги кучли текширув тизими ижро этилмоқда ва тахминан МАГАТЭ томонидан дунё бўйлаб амалга оширган текширувларининг 20 фоизи Эронда амалга оширилмоқда. Аммо Арабистон 1998 йилда "NPT" ядровий қурол-яроқларни ман этиш шартномасини имзолаган бўлсада, аммо фақат 2005 йилда ,чекланган миқдорда уран ва плотонийга эга бўлиш маъносида, "кичик қўмиталар" протоколи деб номланган протоколни имзолади. МАГАТЭташкилотининг назоратдан ўтказиш ва текширувлари ана шунга асосан ташкиллаштирилади ва ушбу мамлакатнинг ҳохирги ядровий вазъияти билан ҳеч қанда таносубга эга эмас.
Иккинчи мавзу: минтақада ядровий таҳдид солиш маъносида Риёз расмийлари томонидан атом-қурол-яроқларга ёндошувларининг маълум бўлишидир.

Гарвард университетининг ўқитувчиси ва МАГАТЭ ташкилотининг ядровий ва қурол-яроқлар бўйича инспекториларининг собиқ раиси ва ўринбосари Оли Хейнонен бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Саъудия арабистони ядровий шаффофиятни кўрсатгани йўқ ва биз Риёзда қурилиши лозим бўлган ядровий реакторлар сонини аниқлашдан бошқа аниқ ядровий энергетика дастурини қўрмадик. Улар ўз дастурларида тадқиқот реакторларни ишлаб чиқариш режаларида ҳеч қандай ҳаракат қилишмади."
Венадаги халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси таъкидлаганидек, Саъудия Арабистонида сариқ кейкни ишлаб чиқаришга интилаётган фаол тадқиқот реактори мажуд эмас. Бу масала саъудияликларнинг ядровий соҳадаги яширин ҳаракатлари, МАГАТЭ инспекторларига киришга рухсат бермаслик, шунингдек Саъудия Арабистонининг минтақани барқарорсизлантириши қаторида, мамлакатда яширин ядровий қурол дастурига оид ташкишларни келтириб чиқаради.

Бундай шароитда МАГАТЭ ташкилотининг Арабистон ядровий дастурини назорат қилмаслиги минтақа хавфсизлигини хатарга юзмаюз этиши мумкин. Айниқса, Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмон 2018 йил март ойида CBS телеканали билан қилган сўҳбатида, NPT шартномаси доирасида, ҳамкорлик қилишни шарт деб билди.
Бошқа томондан Исроил режими ҳам Американинг ҳимояси билан ядровий захираларини ривожлантирмоқда. Ҳолбуки, МАГАТЭ бу фаолиятлварни аниқ назорат қилмайди. Шунинг учун Венедаги халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси МАГАТЭ ташкилотидан ушбу масала юзасидан ҳисобот тайёрлаб агентликка аъзо бўлган мамлакатларга тақдим этишини сўради. Ҳар ҳолда, агентликнинг масъулияти ва вазифаси доирасида энг муҳим назорат этиш роли ўз аҳамиятини йўқотмаслигининг олдини олиши учун МАГАТЭ тинчлик йўлида олиб бориладиган ядровий фаолиятларга зарар етказадиган икки стандартли назоратдан қўл тортиши керак.