август 12, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Америка ички фуқаролик уруши билан гирифтор бўлиб қолган

Америкада эътирозчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувларнинг кучайиши билан ушбу мамлакатнинг бош прокурори Америка ички партизан уруши билан гирифтор бўлиб қолгани ҳақида хабар берди.

Вильям Бор Фокс Ньюз телеканали билан қилган сўҳбатида, Америка янги ички фуқаролик уруш билан гирифтор бўлиб қолганким, ҳокимиятга очкўз бўлган сўлчи қанот уларни ҳидоят этади,-деб айтди. 

Америка бош прокурори Вильям Бор

Америка бош прокурори давлат мухолифларига қарши айбловларни баён этиш зимнида, улар уша биринчи кундан бошлаб президентни импичмент қилига ҳаракат қилишди. Улар Дональд Трампни қудратдан четлантириш ва унинг давлатини заифлантириш учун қўлларидан келадиган ишни амалга оширишди,-деб таъкидлади. 

Америка давлатининг етакчи расмийларидан бири ушбу мамлакат ичкарисида уруш борлигини биринчи марта тан олмоқда.

Миннеполис шаҳрида Америка оқтанли полицияси томонидан қора танли Жорж Флойдни тиззаси билан ўлдиргани натижасида Америкада ирқчиликка қарши эътирозлар бошланишидан 70 кун ўтди. 

Бу вақтнинг ичида норозилик намойишлар шиддати шу қадар кучайганки, маҳаллий маъмурлар Орегона штатининг Портленд шаҳрида кечги ғалаёнлар билан қарши курашиш учун "исён ҳолати "-ни эълон қилишлари сабабига айланди. 

Дональд Трамп ва АҚШ федерал ҳукуматининг темир қўл сиёсати нафақат тартибсизликларни камайтирмади, балки норозиликларни кенг кўламда кенгайиши сабабига айланди. Шунинг учун АҚШ бош прокурори бу мамлакатда "кўча-хиёбон уруши" бошлангани ҳақида хабар берди.  

Албатта, Трамп давлати расмийлари кўчалардаги тўқнашувларни сўлчи ифротийлар, анархист ва террорист деб эслатиб ўтилган шахсларга нисбат беришга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, ушбу эътирозларда иштирок этувчиларнинг шакли ва эътирозларнинг географик кўлами мамлакатда мавжуд вазъиятдан Америка оммавий афкорининг ғазабланиши нишонасидир. 

Бу ғазаб дастлаб полиция маъмурларининг ирқпарастлик хатти-ҳаракатларига нисбатан эътироз қилиш учун бошланди. Аммо тезда бошқа масалаларга, яъни ижтимоий тенгсизликдан иқтисодий тенгсизликка ва мамлакатнинг маъмурий ҳамда сиёсий аппаратларидаги тизимли коррупцияга қарши норозиликларга қадар тарқалди. 

Бу норозиликлар ўнлаб йиллар давомида Америка жамиятида кенгайиб борди ва вақти-вақти билан ўзини намоён этарди. Аммо Дональд Трампнинг қудрат бошига келишидан бошлаб АҚШ-даги ижтимоий-сиёсий вазъият оғирлашиб қолгани боис бу эътирозлар ҳар қачонгидан ҳам  радикаллашиб қолди. 

Бошқа таъбир билан ифодалаганда, ижтимоий кескинликларни бартараф этиш учун сиёсий муаммоларнинг пайдо бўлиши билан эътирозчилар ва хавфсизлик маъмурлари ифротий хатти-ҳаракатларни амалга оширишмоқда. Чунончи, Американинг айрим шаҳарларини бутунлай кўча-хиёбон эътирозлари ва урушига айлантириб қуйишган.  

"Трамп амонатга хиёнат қилиш ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида баҳс-мунозара  этиш учун замин яратиш, эътирозлардан сиёсий баҳраманд бўлиш ва тартибсизликлар ҳамда зўравонликдан тасаввур ижод этиш учун Орегона штатига федерал зобитларни юборди",-деди Орегон штатидаги сенатор Рон Вейден. 

Бироқ, башорат этиладиким, 2020 йилги президентлик сайловларининг натижаси кўча эътирозларни кучайтириши мумкин. Бир неча кун олдин Трамп агар демократлар олдиндаги президентлик сайловида ғалаба қозонсалар, Америка қон тукиш ва парчаланиш томон ҳаракат қилади,-деб огоҳлантириш берди. Ҳар бир фуқаросида битта ўқотар аслаҳа мавжуд бўлган мамлакатда ҳалокатли бўлиши ва айримларнинг фикрига кўра "Американинг иккинчи ички уруши" фожеаси юзага келиши мумкин. 

Ёрлиқ