Ғазодаги фаластинлик болаларнинг аҳволи қандай?
-
Ғазодаги фаластинлик болаларнинг аҳволи қандай?
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигии Ғазо бўлгасидаги болаларнинг оғир аҳволи ҳақида ҳисобот берди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни баёнот бериб, сионистик режимни инсонпарварлик ёрдам линияларига ҳужум қилиб, Ғазо бўлгаси халқини очликдан ўлдириш сиёсати ортидан мисли кўрилмаган кўп сонли турли ёшдаги одамдан касалхоналар ва итез ёрдам хоналарига ҳайдаганини эълон қилди. Ал- Маёдинга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, баёнотдад қуйидагича келтирилган: сиоинстларнинг Ғазо аҳолисини очликдан ўлдириш сиёсати натижасида 650 миндан ортиқ бола ўлим ёқасида турибти.
Ҳисоботга кўра, ҳозиргача 69 бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган, Ғазода озиқ-овқат ва дори-дармон етишмаслиги туфайли шаҳидлар сони 620 нафардан ошди.
Ғазо секторидаги Фаластин матбуот котиби бўлинмаси ўз ҳисоботида 139 кунлик Ғазо секторидаги барча ўтиш жойлари тўлиқ ёпилганидан кейин сионистлар инсонпарварлик ёрдами ва ёқилғи олиб кетаётган 76 мингдан ортиқ юк машинасининг Ғазога киришига тўсқинлик қилди. Ҳисоботда келтирилишча сиоинстик босқинчилар ҳозиргача Ғазо бўлгасидаги 57 та гуманитар ёрдам тарқатиш марказини нишонга олдилар ва инсонпарварлик ёрдам карвонларига 121 мартадан ортиқ ҳужум қилдилар.