Рухоний: Европа Баржом ядровий келишувида Американинг тузоғига тушиб қолмаслиги керак
Эрон президенти БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилган америкаликларнинг резолюцияси Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясини бузиш ҳисобланади ва барча мамлакатлар, айниқса Баржом ядровий келишувидаги томонлар бунга мухолифат қилишлари керак,-деб айтди.
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали қилган сўҳбатида, Американинг асосий мақсади Баржом ядровий келишувини бузишдан иборат эканини баён этиб, Европа Америка тасири остида қолмаслиги керак ва ушбу мамлакатнинг тузоғига тушиб қолмаслиги керак,-деб таъкидлади.
Америка Баржом ядровий келишувида таъкидланган Эрон қуроллари санкциясининг муддати охирга етиши билан ҳамзамон ҳар қандай йўл билан бўлмасин Эрон қуролларини санкция қилиш муддати узайтирилиши учун сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.
Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясига асосан 2020 йил 18 октябрь ойида Эрон қурол-яроқлари санкцияси бекор қилиниши лозим ва агар Америка бунга қарши бирон бир хилоф амал қилса, Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сони резолюциясини поймол этиш саналади.
Америка Баржом ядровий келишувидан чиқиши билан бу мамлакат ўз сиёсий мақсадларини амалда татбиқ этиш ва ушбу келишувга қарши Бакржом ядровий келишуви механизмларидан фойдалана олмайди.
Америка турли мамлакатлар , жумладан европалик мамлакатлар билан доим маслаҳатлашув олиб борганидан сўнг резолюция лойиҳасини сешанба куни Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига тақдим этди, аммо бу лойиҳани қабул қилишмади. Хавфсизлик Кенгашининг бошқа аъзоларини ўзларига қўшиши учун америкаликлар Эронга қарши резолюция лойиҳасини ўзгартиришди. Аммо ҳалигача ушбу резолюцияга қарши мухолифатлар мавжуддир.
Эронга қарши Американинг таклиф этган резолюцияси ижобий овоз тўплаш учун имконияти йўқ ва Россия ҳамда Хитой бу резолюцияга вето қуйиш имкони ҳам мавжуддир.
Эрон тьашқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни Эрон қурол-яроқлари санкциясини узайтириш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш учун олиб бораётган сайъ-ҳаракати америкаликлар овод олмаслигини яхши билишади ва Нью-Йоркдаги айрим башоратларга кўра,бу резолюция фақат битта ёкки иккита овоз олиши мумкин.
Америкаликлар агар Хавфсизлик Кенгашида ўз мақсадига эришолмасалар, уша Моша механизми билан Баржом ядровий келишувидаги ихтилофларни бартараф этиш учун фаоллаштиришади. Аммо ҳуқуқ нуқтаи назаридан Америка бу йўлдан фойдаланиш учун ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқга эга эмас.
Америка Баржом ядровий келишувидан чиқиши билан бошқа ушбу келишувнинг аъзоси эмас ва ўз манфаатларини амалга ошириш учун Баржом ядровий келишувидаги мавжуд воситалардан фойдаланолмайди. Американинг Моша механизмини ижро этиш билан таъкидлаши кўп томонламалик учун хатар солади ва Баржом ядровий келишувидаги аъзо мамлакатларнинг Америкага қўшилишлари хавфли оқибатларга олиб келади.
Россиянинг Венада жойлашган БМТ-даги намояндаси Михаил Ульянов бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Моша механизми билан Эрон қурол-яроқлари санкциясини узайтириш учун американинг сайъ-ҳаракати халқаро арсада хатарли можарони келтириб чиқаради. "
Американинг Эронга қарши муносабати Хавфсизлик Кенгаши механизмидан фойдаланиш билан таҳдид солиши кўп томонлама муносабатларни масхара қилиш саналади ва бундай шароитда жаҳондаги тинчлик ва хавфсизлигига кафолат бериш учун ҳеч қандай ишонч қолмайди.