Американинг қонунни тушуна олмаслиги; Хавфсизлик Кенгашида мағлубиятдан таҳдидгача
(last modified Sat, 29 Aug 2020 09:42:13 GMT )
август 29, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Американинг қонунни тушуна олмаслиги; Хавфсизлик Кенгашида мағлубиятдан таҳдидгача

Эрон ташқи ишлар вазири 2020 йил 20 сентябр ойидан бошлаб Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта тиклаш учун Американинг бошлаган янги сайъ-ҳаракатларига аксиламал кўрсатиб, америкалик амалдорлар ҳуқуқни ҳам тушунишмайди ва БМТ ташкилоти ҳақида ҳам ҳеч нарсани билишмайди,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг Твиттер саҳифаси 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф жума куни ўзининг Твиттер саҳифасида, БМТ ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Американинг талабини уч марта рад этганидан сўнг энди бу мамлакатт Америка ва таҳдидларни қайта тиклаш имкониятига монеа яратадиган ҳар бир шахс ёки мамлакат санкцияларга юзмаюз бўлади,-деб таҳдид солмоқда. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео пайшанба куни Твиттер саҳифасида Оқ Уйнинг Эронга қарши резолюцияси билан Хавфсизлик Кенгашининг мухолифат қилганига қарамай Эронга қарши БМТ ташкилотининг санкциялари 2020 йил 20 сентябр кунидан бошлаб қайта тикланади,-деб ёзди. 

Америка ташқи ишлар вазирининг бу позицияси шундпай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Хавфсизлик Кенгашида аъзо мамлакатлар билан маслаҳатлашишда Эроннинг дипломатияси ва сиёсий қудратининг натижасида Эрон қурол-яроқларини санкция қилиш муддатини узайтириш учун Американинг таклиф этган Эронга қарши резолюцияси мағлубиятга учради. 

Бунга қўшимча, Хавфсизлик Кенгашининг 13 та аъзоси БМТ ташкилотнинг энг муҳим кенгашининг раиси билан бирга Америка Баржом ядровий келишуви аъзоси бўлмагани сабаблли бошқа Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясига қайтиш учун ҳеч қандай қонуний мавқега эга эмас,- деб таъкидлади.  

Россиянинг халқаро ташкилотларда доимий намояндаси Михаил Ульянов

Венада жойлашган халқаро ташкилотда Россиянинг доимий намояндаси Михаил Ульянов Хавфсизлик Кенгашида Американинг Эронга қарши сайъ-ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида Американинг бундай ёндошуви мутлақо авантюристик ҳаракатдир ва АҚШ-нинг санкцияларни автоматик тарзда қайтариш механизми бўйича таклифи истиқболга эга эмас ва қонуний оқибатларга олиб келмайди,-деб айтди. 

Америка Баржом ядровий келишув дастуридан чиқиши билан Эрон қаршисида ўзининг зўравонлик сиёсатларини амалга ошириш учун Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясидан фойдаланиш учун иккита арса, яъни сиёсий ва қонун арсасида ҳеч қандай мавқега эга эмас ва Американинг ушбу сиёсатни таъкидлашининг натижаси фақат Хавфсизлик Кенгаши қарорларига эътиборсизлик қаратиш ва уни масхара қилиш ҳисобланади.  

Эрон санкцияларини давом эттириш учун Хавфсизлик Кенгашига уч марта мурожаат этиш натижасида Американинг максимал даражадаги босимларига нибатан эътиборсизлик АҚШ-нинг дунё миқёсида сиёсий  яккаланиб қолишини кўрсатади. 

Демократлар партияси сенатори Крис Мерфи 

Демократлар партиясининг сенатори Крис Мерфининг фикрича, АҚШ-нинг Эронга қарши санкцияларни жорий этиш режасининг мағлубиятга учраши бу мамлакат учун жаҳон саҳнасида ҳалокатли мағлубият саналади,-деб таъкидлади.

Америка ҳуқуқ ва қонун жиҳатидан ҳам, Баржом ядровий келишувидан чиқиши билан Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясидан фойдаланиш билан дунё жамоатчилигидан Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклашга мувофиқат қилишларини сўрашга ҳаққи йўқ.

Америка Баржом ядровий дастури келишувидан чиқиши билан бошқа бу келишувнинг аъзоси эмас ва ушбу мамлакатнинг Хавфсизлик Кенгашида аъзолиги ҳам 2231 сонли резолюциядан фойдаланишга унга бундай ҳуқуқни бермайди. Чунки, Баржом ядровий келишуви ушбу резолюциянинг қўшимчаси бўлгани сабабли АҚШ ушбу келишувдан чиқиши билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли қарорини бузган.   

Бундай шароитда Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясидан фойдаланиш ва Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклаш механизмини фаоллаштириш учун Американинг таҳдидли ва бир ёқлама сайъ-ҳаракати бир ёқламалик бузғин ёндошув ҳисобланадиким, халқаро оқибатларга олиб келиши ва Хавфсизлик Кенгашининг келажаги ва ҳуқуқий мавқеини тасир остига қуйиши мумкин. 

Ёрлиқ