Инқилобнинг иккинчи қадамида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш (6)
Янги технологияларни маҳаллийлаштириш жараёнида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Меҳнат ва меҳнаткаш ҳафталиги муносабати билан қилган нутқларида мамлакат иқтисодиётининг мақсадини бойлик ишлаб чиқариш ва уни одамлар орасида адолатли тақсимлаш деб атаб, қўшимча қилдилар:
Соғлом иқтисодиётга эришиш жараёнида ишчи асосий устунлардан бири ҳамда бойлик ишлаб чиқаришнинг биринчи даражали омилларидан биридир.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари дедилар: "Ҳозирги дунёда тезкор технологик ўзгаришлар, узлуксиз таълимни ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришдаги олдинги тажрибаларни қўллаш - бу ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифатини ошириш орқали иқтисодий фаровонликни қӯлга киритиш заруратидир."
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари 1399-йилни номлашда "Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш" шиорининг мақсадларига тӯхталиб, ишлаб чиқаришни кучли миллий иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий омили деб атаб, қуйидагиларни баён этдилар:
Ишлаб чиқариш мамлакат иқтисодиёти учун ҳаётан муҳим аҳамиятга эга бӯлиш билан бирга сиёсий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ҳам улкан таъсир кучига эга. Миллатнинг ӯз эҳтиёжларини қоплаш меъёрида ишлаб чиқаришга қодирлиги ӯша миллатга ӯзига ишонч руҳини мустаҳкамлаб, унга иззат-эҳтиром келтиради. Бу нарса жамиятдаги умумий фаровонликни таъминлаб, миллий ялпи маҳсулот ва экспортни ошириб, ички маҳсулотни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш маданиятини юксалтиради.
Шу нуқтаи назардан, ул ҳазрат қолоқликни қоплаш учун мамлакатда мавжуд ишлаб чиқариш тенденциясини етарли эмас деб атаб, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва ҳозирги шароитда унга эришиш йўллари тўғрисида фикр билдирдилар.
Илмий далилларга асосланган ҳисоботлардан маълум бӯлишича, мамлакатнинг турли соҳаларида илмий салоҳиятдан фойдаланиш "мамлакат мудофаа қудратини ошириш", "замонавий медицина ва касалликларни назоратда ушлаб туриш", "муҳандислик ва технологик масалалар", "биотехнология ва нанотехнология воситасида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш" ва "тинч мақсадлардаги ядро технологияси" каби тармоқларда юксак муваффақиятларга эришишга сабаб бӯлди.
Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқаришни жадаллаштириш икки жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга:
Биринчидан, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш мамлакат иқтисодий ҳаракатида ишлаб чиқариш улушини оширади ва бу тенденция илғор мақсадларга мос келади.
Иккинчидан; Ишлаб чиқаришнинг жадаллашиши жараёнида иқтисодий тараққиёт билан илм-фан ва янги технологияларга талаб ортади ва мамлакат ушбу талабни қанчалар қондира олса, иқтисодий фаровонликда натижалар шунчалик сезиларли бўлади.
Эрон ҳозирги санкциялар даврида илмий ўсишнинг муҳим кўрсаткичларига эришди.
Эроннинг дунё илм-фан ишлаб чиқаришидаги улуши тўғрисидаги статистик кўрсаткичлардан маълум бӯлишича, эронлик тадқиқотчилар жаҳон илм-фан ишлаб чиқаришининг 1,58 фоизини ташкил қилади. Бу шуни кўрсатадики, Эронда инсон капитали илм-фан ишлаб чиқаришга лойиқ, аммо ҳали ҳам илм-фанга асосланган иқтисодиёт ҳамда иқтисодий мажмуалардаги ихтирокорлик ва инновациялар даражасига етиб бормаган.
Инқилобнинг иккинчи қадамига бағишланган стратегик баёнотларида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари иқтисодий қадамларнинг талабларини шундай шарҳладилар:
Иқтисод кӯп нарсаларни белгилаб берувчи муҳим бир калиддир. Мустаҳкам иқтисод мамлакатнинг бегоналар кӯрсатмаси ва нуфузига қарам бӯлмасликнинг асосий омилидир. Заиф иқтисод эса душманларнинг мамлакатга нисбатан менсимаслик билан қараши ва нуфуз пайдо қилишига замина яратади.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг тизими барча соҳаларда амалда шуни кўрсатдики, агар миллат ўз қадр-қиммати, ўзига хослиги, хавфсизлиги ва манфаатларига эришмоқчи бўлса, унга барқарорлик, фидойилик ва ўзига ишонч керак.
Сўнгги 40 йил ичида Америка Эронга нисбатан турли санкциялар, шу жумладан илмий ва академик санкциялар билан босим ӯтказиб, унинг тараққиётига тўсқинлик қилишга уриниб кўрди, аммо Эрон халқи Ақшга юмшоқ куч билан жавоб қайтарди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари илм-фан ва технологияларни ривожлантириш штаби расмийлари ва тадқиқотчилари билан учрашувда дедилар:
"Янги билим ва унга алоқадор технологиялардан орқада қолган ҳар қандай миллатнинг тақдири қолоқлик, хўрлик ва улкан қудратлар томонидан топталишдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун мамлакатнинг илмий ҳаракатини сусайтириш ёки тўхтатиш керак эмас. Бу суръатли ҳаракат узоқ йиллар давомида, илмий тараққиётнинг юқори нуқтасини эгаллагунча давом этиши керак."
Ушбу ютуқлар Эрон халқининг босимлар қаршисида таслим бӯлмай, адл туриши ва илмий қобилиятларининг гуллаб-яшнаши натижасидир. Бу ютуқлар ҳеч қандай куч Эроннинг илм-фан ва тараққиётнинг юқори чўққиларига чиқишига тўсқинлик қила олмаслигини кўрсатади.
Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ҳам аниқ мақсадни кӯзлаган ҳаракат бўлиб, унинг натижаси ўрта ва узоқ муддатли истиқболларда намоён бўлади. Ривожланган мамлакатлар билан орадаги илмий, технологик, ҳамда саноат масофасини қисқартириш, саноатда инновацион ечимларни жорий қилиш, муваффақиятга эришишнинг янги ва қисқа йӯлларини кашф қилиш, халқаро миқёсда илм-фан, янги технологиялар ва саноат ривожи бӯйича кӯзга кӯринарли мавқеъларни эгаллаш каби мақсадларни ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг афзалликлари деб ҳисоблаш мумкин.
Эрон соғлиқни сақлаш тизими ҳам ўзининг ажойиб билимли, тажрибали ва малакали мутахассисларга эга эканлигини исботлади.
Эрон коронавирусни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибасини бошқа мамлакатлар билан баҳам кўриши мумкин.
Эрон Ислом Жумҳурияти, шунингдек, минтақадаги илмий ва тадқиқот мақсадларида сунъий йўлдошларни учириш ва қуриш бўйича маҳаллий имкониятларга эга бўлган ягона мамлакат бӯлиб, у фазони ӯрганиш бӯйича дунёдаги ривожланаётган беш космик қудратли давлат қаторига киради.
" Science журналининг халқаро масалалар бӯйича илмий котиби Ричард Стоун шундай дейди:
“Мен Эрон илмий жамоатчилигини яхши биламан ва шуни айтишим керакки, санкциялар босимига қарамай, Эрон илмий жамоатчилиги чекловларни енгиб ӯтишда фавқулодда жасорат кӯрсатди ва халқаро илмий жамоатчилик миқёсидаги рақобатбардошлигини намойиш этди. Эрон илм-фан ва технологияларнинг турли соҳаларида, хусусан, ядро фанида етакчи ҳисобланади."
Ушбу ютуқлар Эрон халқининг босимлар қаршисида таслим бӯлмай, қарши туриши ва илмий қобилиятларининг гуллаб-яшнаши натижасидир. Бу ютуқлар ҳеч қандай куч Эроннинг илм-фан ва тараққиётнинг юқори чўққиларига чиқишига тўсқинлик қила олмаслигини кўрсатади.