Оби Малах шаршараси
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i54568-Оби_Малах_шаршараси
Эроннинг ҳайратланарли ва гўзал табиати бағрида кўплаб шаршаралар мавжуд, аммо уларнинг ҳеч бири гӯзалликда Оби Малах шаршарасига тенг келмайди.
(last modified 2026-01-03T05:54:27+00:00 )
сентябр 09, 2020 20:23 Asia/Tashkent
  • Оби Малах шаршараси
    Оби Малах шаршараси

Эроннинг ҳайратланарли ва гўзал табиати бағрида кўплаб шаршаралар мавжуд, аммо уларнинг ҳеч бири гӯзалликда Оби Малах шаршарасига тенг келмайди.

Бу шаршара  шунчалик хаёлийки, кӯрган киши уни табиий ҳодиса эмас, балки инсон томонидан яратилган шоҳ асар деб ўйлайди. Бошқа бирор-бир шаршарада гӯзалликлар мажмуасини бу қадар жамулжам учратолмайсиз.

Тарихий манбаларда Оби Малах шаршараси Сафавийлар ва Қожор  шоҳларининг хордиқ чиқариш ва ов қилиш жойлари сифатида эсга олинган.

 Ушбу ноёб шаршара ҳақида кўпроқ маълумотга эга бӯлиш учун бугунги дастурда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Эроннинг марказида жойлашган Исфаҳон вилоятида кўплаб бадиий ва тарихий асарларнинг мавжудлиги унинг гўзал табиатини кӯзлардан панада сақлаб келмоқда. Ушбу беғубор ҳудудлар орасида Дено тоғларининг шимолий ён бағирларида,  Исфаҳондан 160 км узоқликда жойлашган Самиром шаҳрининг жанубида,   энг ғалати, энг даҳшатли ва ажабланарли табиат ҳодисаларидан бири Оби Малах шаршараси мавжуд бўлиб, уни Тахти Сулаймон  шаршараси ҳам деб аташади.   Тахти Сулаймон дейилишига сабаб Оби Малах дарёси устида   кўприк сингари жойлашган ва даранинг икки томонини бир-бирига боғлайдиган катта ва табиий тош бўлаги билан боғлиқ. Баъзи маҳаллий аҳоли таббиий тош кўприкни ҳазрат  Сулаймоннинг ётиб дам оладиган жойи бӯлган, деган ақидадалар.

Тахти Сулаймонда юзлаб йиллар бурун мисли кӯрилмаган ғаройиб ҳодиса юз берди. Тоғдан сирғалиб тушган улкан ҳажмдани қум ва тош уюми Морбар дарёси оқимини тӯсди. Ажабланарлиси шундаки, бир муддат дарё суви кӯзлардан ниҳон бӯлди. Сӯнгра  сув ӯша авалги ӯзанидан тақрибан 80 метрлик тоннел очиб, ӯз йӯлида давом этади. Сайёҳлар ва томошабинларни ҳайратда қолдирадиган нарса тоннел эмас, балки унинг тепасидан оқиб чиқадиган серсув булоқдир. Аслида Оби Малах ана шу шаршаранинг номидир.

Чиройли шаршаранинг ортида хавфли жарлик бор. Бу ердаги табиат манзараси шунчалик дилрабоким, айрим сайёҳлар хавф-хатарни унутиб, жарликнинг лабига бориб қолганларини ҳам унутиб, айримлар, афсуски, пастга тушиб кетишган.

Шаршара атрофида хавфсизликка риоя қилишга чақирувчи огоҳлантиришлар ӯрнатилганлигига қарамай, бунда бахтсиз ҳодисалар юз бериб туради. Шу сабабли Оби Малах Эроннинг энг хавфли шаршараси ҳисобланади.

Оби Малах шаршараси

Оби Малах(Чигиртка Суви) шаршарасининг яна бир ҳайратланарли хусусияти шаршара сувининг чигиртка учун офат эканлигидир. Бу сув сепилганда қишлоқ хӯжалиги экинзорларига ҳужум келтирган чигирткалар батамом қирилади. Шу сабабли бу шаршара Оби Малах(Чигиртка Суви) деб номланган.

Оби Малах минтақасининг яна бир ҳайратланарли хусусияти бу қишлоққа сафар қилган киши   қуёшнинг чиқиш ва ботиш  манзарасини уч соат давомида томоша қилиши мумкин.

Бу нодир табиий ҳодисани Худонинг неъмати деб билган маҳаллий аҳоли ӯз қишлоқларининг номини “Нимруз” ҳам деб аташади.

Оби Малах шаршараси

Гӯзалликда тенгсиз  Морбар дарёси,   баланд Дено тоғлари, мўл-кўл серсув булоқлари, дарё ва ўрмоннинг яқинлиги, ёқимли об-ҳаво  Оби Малах шаршарасини сайёҳлик ва дам олиш учун мос жойга айлантирган. Бундай муҳитда балиқ овлаш ҳам жуда ёқимли. Шу сабабли айрим   сайёҳлар балиқ овлаш ускуналари билан дарё соҳилига тушиб,   табиатдан завқланиб, балиқ овлашга тутинишади.

Ушбу шаршаранинг бетакрор гўзаллигини кўриш ва табиатнинг жозибали  садосини тинглаш бу ҳудудга сайёҳларни жалб қиладиган биринчи омилдир. Оби Малах шаршарасига ташриф буюришнинг энг мақбул даври баҳор ва ёз ойлари ҳисобланади.

Оби Малах шаршараси

Баъзи алпинистлар саёҳатларини уч кунга режалаштириб, Атобеки дараси орқали Кул Қудвис чӯққисига (4380 метр) кӯтарилишадида, қайтишда дарё соҳили ва ӯрмон бӯйлаб пастга, Тахти Сулаймонга келиб, унинг гӯзалликларидан баҳраманд бӯлишади. Аммо бу қишлоқда меҳмонхона йӯқ, сайёҳларни маҳаллий аҳоли ӯз хонадонларида меҳмон қилишади. Айримлар чодир тикиб, тунашни яхши кӯришади. Баъзи сайёҳлар Тахти Сулаймонга бир кунга бориб, кечаси Самиром ёхуд Исфаҳон шаҳарларига қайтишади.