БМТ ва Яманга қарши 2000 кунлик уруш
Яман уруши 2000 кундан ҳам ортиб кетди. Бу урушнинг ачинарли натижаси Ямандаги инсоний фожеанинг вужудга келишидир. Муҳим савол шундан иборатким, БМТ ўтган 2000 кун уруш даврида қандай амал қилди?
БМТ дунё тизимидаги энг муҳим халқаро ташкилот саналади. Бу ташкилотнинг муҳим вазифаси унинг резолюциясига биноан халқаро хавфсизлик ва тенчликни кенгайтириш, уни сақлаш ва уни барқарор этишдан иборатдир. Яманга қарши Саъудия Арабистони коалицияси уруши 2015 йил 26 март ойидан бошланди ва бу уруш бошланишидан 2000 кун ўтишига қарамай ҳалигача унинг охирга етиши учун бирон-бир истиқбол назарга ташланмайди. Бу масала БМТ ўзининг асосий маъмурияти, яъни Яманда тўқнашувларни тугатиш ва бу мамлакатда тинчликни ижод этишни ижро этолмади.
Яманга қарши саъудиялик коалициясининг бошлаган урушидан бери ҳозиргача БМТ Яман ишлари бўйича учта махсус намояндага эга эди.
Мағриблик сиёсатшунос Жамол Бин Умар фақат бир ой уруш бошланишидан кейин Яман ишлари бўйича БМТ-нинг намояндаси эди ва 2015 йил апрель ойида ўз ўрнини мавританиялик дипломат Исмоил Валад Аш-Шайхга бушатиб берди.
Валад Аш-Шайх 2018 йил феврал ойида ва 3 йилдан кейин ўз ўрнини англиялик дипломат Мартин Грифитсга берди. Бу вақт ичида нафақат Яман уруши тўхтатилмади, балки уруш янада авж олди. Бу шундан далолат берадиким, Яман ишлари бўйича БМТ намояндаси ўз маъмуриятларида мувафаққият билан амал қилишмади. Бу масалада кўп далеллар мавжуддир.
Биринчи далил бу БМТ Яман урушида "бетараф воситачи" сифатида рол уйнамади. Бетараф воситачи биринчи навбатда уруш ва тўқнашувларни тўхтатишга ҳаракат қилиши керак, аммо БМТ тортишувларни охирга етказиш ўрнига, Риёз ва Америка томонидан тайёрланган режа билан Яманнинг сиёсий тизимини ташкил этиш билан шуғулланди.
Яманнинг Эрондаги элчиси Иброҳим Ад-Дайламий бу ҳақда БМТ вакили Мартин Грифитсни тажовузкор коалицияни қўллаб-қувватлашда айблаб, у ҳеч қачон бетараф воситачи эмасди. Унинг позицияси инглизларнинг позициясига ўхшарди. Бу жараён эса урушнинг давом этиши сабабига айланди,-деб айтди.
Бошқа таъбир билан ифодалаганда, БМТ ушбу урушда Яман миллий нажот давлатининг мухолифлари томонига ўтди. Шунинг учун Яман миллий нажот давлати БМТ-га воситачилик қилишига ишонмади.
Иккинчи муҳим далил эса шундан иборатким, БМТ ташкилоти мамлакатлар, айниқса катта қудратлардан мустақил ташкилот эмас. Бу ташкилот айниқса молиявий ва сиёсий жиҳатдан боғлиқ ташкилотдир.
Сўнгги икки минг кун ичида БМТ томонидан амалга оширилган энг муҳим қадамлардан бири бу Саъудия Арабистонини болалар ҳуқуқларини бузувчиларнинг қора рўйхатига киритиши эди, аммо бу ҳаракат ҳам тугатилмай қолди, чунки БМТ сиёсий жиҳатдан АҚШ босими остида ва молиявий жиҳатдан эса бир нечита бой араб мамлакатлари остида қолганди. Шунинг учун охири Саъудия Арабистонини ушбу рўйхатдан чиқарди.
Ҳақиқатан ҳам БМТ ҳуқуқий бир ташкилот сифатида ташкил этилди, аммо ғарб қудратлари ва уларнинг иттифоқчиларининг сиёсий манфаатлари тасири остида қолди ва бу нарса Яман масаласида яққол намоён бўлди.
Бу вазъиятни эътиборга олиб,Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий идорасининг бош котиби Фазл Абу Толиб Яман халқининг тажовуз ва қамалга қарши икки мингинчи куни муносабати билан Санъода ўтказилган сиёсий партиялар ва ташкилотларнинг кенг қамровли йиғилиши чоғида, БМТ ва халқаро ҳамжиҳатликлар билан Яманга тажовуз қилиш ва уни қамалга олиш давом этмоқда. Бу ҳамжиҳатлик эса тажовузкорларни уруш ва инсониятга қарши жиноятларни содир этишга тарғиб ва ташвиқ этмоқда,-деб таъкидлади.
Ҳақиқатан ҳам, БМТ-нинг пассив ҳаракат қилиши Яман урушининг узоқ давом этиши ва ушбу урушдан 2000 кундан вақт ўтишининг асосий омили ҳисобланади.