Эрон табиатининг жозибали манзаралари (26)
Реги Жин чӯли
Эҳтимол, Сиз Эрон заминида Эроннинг Бермуд учбурчаги деб номланувчи Реги Жин чўли деб аталган ҳайратланарли ва қўрқинчли минтақа борлигини билмассиз. "Реги Жин" чўли дунёдаги энг хатарли жойлардан бири бўлиб, қумтепалар ва шўр ботқоқлардан иборат.
Ҳозиргача ушбу чўлда кўплаб ажабтовур ҳодисалар содир бӯлганига қарамай, бу ҳудуд хатарли саёҳатни хуш кӯрадиган кӯплаб сайёҳларнинг севимли жойидир. Ушбу сирли чўл ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.
Реги Жин Эроннинг марказий қисмида жойлашган Дашти Кавирнинг ғарбий ҳудудларидаги 3800 квадрат километр майдонни эгаллаган энг ажойиб, сирли ва қўрқинчли минтақасидир.
Реги Жин саҳросининг баланд қум тепаликлари ва шӯр сувли ботқоқликлари бу минтақани теварак-атрофдаги аҳоли ва йӯловчилар учун борса келмас бир макон сифатида жилвалантирган. Шу сабабли инсонлар бу сирли минтақанинг номига “Жин” сӯзини илова қилишган. Аслида инсоннинг кӯзига кӯринмайдиган сирли махлуқлар жин деб аталади. Дарҳақиқат, бу саҳродан ӯтишда йӯловчиларнинг ожиз ва бечоралиги Реги Жин ҳақида турли ваҳимали эртак ва ривоятларнинг яратилишига сабаб бӯлган.
Чӯлнинг жанубий қисми қумли баланд тепалар билан ӯралгани сабаб бу тепалар оши шамолнинг ҳуштак чалиб чӯл саҳнига кириши ва саҳрода турли садоларнинг қулоққа чалиниши одамларни бу минтақада ғайритабиий ҳодисалар юз беришига ишортирган. Кеча ва кундуз ҳароратининг ӯзаро улкан фарқи ва бунинг натижасида тошларнинг уваланиб кетиши аҳоли ӯртасида “тошнинг йиғиси” каби истилоҳларни вужудга келтирган.
Илгариги хариталарнинг аксариятида ушбу ҳудуд ҳақида сўз юритилмаган. Эронда бундай чўл борлигини фақат икки европалик заминшунос ўзларининг саёҳатномаларида илгари айтиб ўтганлар. Швед олими Sven Anders Hedin 1900 йилда Реги Жин саҳросини кашф қилди. Кейинчалик 1930 йилда австриялик Alphonse Gabriel бу сирли чӯлнинг ёнидан ўтди. Аммо уларнинг ҳеч бири бу чўлни кесиб ўтолмади ва чўлнинг чеккасидаги Язд шаҳрига қайтишга мажбур бўлишди. Бу сирли чўлдан ўтиш эса саҳро ишқивозлари учун орзулигича қолиб кетаверди.
1997 йилга келиб Реги Жин саҳросининг тилсимини асли эронлик бӯлган чўл бўйича мутахассис Али Порсо синдирди. У ўша пайтдаги Чўл миллий боғининг раҳбари билан биргаликда самолётда қум тепалари узра учиб, бу тепаларда ҳеч қандай ҳайратланарли нарса йўқлигини исботлади. Кейинги йили Порсо Реги Жин чӯлига машина ҳайдаб кирди ва шундан сўнг кўплаб чўл алпинистлари бу минтақа орқали ўтадиган бӯлишди.
Қум тепаликларининг кенг қисмида сув ресурсларининг етишмаслиги, шунингдек, шўр ботқоқлари ва баланд қум тепалари каби табиий тўсиқлар мавжудлиги бу ҳудудни асрлар давомида одамлардан узоқлаштирган омиллар бўлиб келган. Реги Жиндаги лой ва ботқоқда ғарқ бўлиш, эҳтимол йўловчиларнинг бошига тушиши ва уларни ўлимга олиб келиши мумкин бўлган энг хавфли воқеалардандир. Шу сабабли, кўп йиллар давомида ҳеч ким Реги Жинга саёҳат қилишга ва бу сирли чўл муаммосини очишга журъат этмаган. Аммо бугунги кунда, ушбу хавф-хатарларга қарамай, кўплаб довюрак сайёҳлар ушбу ҳудудга боришни яхши кўрадилар. Бундан ташқари, сўнгги йилларда кўплаб тадқиқотчилар ушбу чўл сирларини кашф этиш учун у ерга ташриф буюришади.
Ушбу сирли чўлга бориш учун аввал Гармсар шаҳри ва Дашти Кавир миллий боғига ташриф буюрасиз. У ердан Маликобод асфалт йўлига чиқиб, чўлга томон йӯл оласиз.
Агар ваҳима ва қўрқувни соғиниб, Реги Жинга боришни истасангиз, енгил жиплардан фойдаланишни ва тӯлиқ жиҳозланган бўлишни тавсия этамиз. Зеро, ҳар қандай вақтда бу чўлда адашиб қолишингиз мумкин, шунинг учун камида 20 кунга етарли сув, озиқ-овқат ва керакли нарсаларни олишингиз шарт. Бу хавфли ҳудудга саёҳат қилишда харитани унутманг. Яна бир муҳим тавсия: бу хатарли минтақага ҳеч қачон ёлғиз сафар қилманг, чӯл шароитини яхши биладиган киши билан бирга боринг.
Аммо Реги Жиннинг барча машаққатлари ва ҳаяжонларига қарамай, кечалари юлдузли ва чексиз гўзал осмонига нигоҳ ташласангиз, куннинг барча чарчоқлари ва қўрқувларини унутасиз. Бу жозибали манзара чўлга саёҳат қилиш завқини бир умрга унутилмас хотира сифатида зеҳнингизга муҳрлайди. Австриялик Габриелнинг сўзлари билан айтганда: "Чӯл одамни бир маротаба сеҳрладими, бошқа уни ҳеч қачон тарк этмайди".