Ҳавфсизлик Кенгашининг Форс кўрфази хавфсизлиги бўйича виртуал йиғилиши
Форс кўрфази дунёнинг геостратегик минтақаларидан бири сифатида глобал иқтисодиёт ва энергетика соҳасида катта аҳамиятга эга. Ушбу муҳим сув ҳавзасида хавфсизлик масаласи БМТ-нинг асосий муаммоларидан биридир. Шу муносабат билан сешанба куни Россиянинг ташаббуси билан ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раислигида Хавфсизлик Кенгашининг виртуал йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу йиғилишда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Баржом ядровий келишувини Форс кўрфази хавфсизлиги учун ҳаётий деб эълон қилди ва уни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаб, минтақанинг барқарорлигига келсак, қуролни тарқатмаслик масаласи муҳим аҳамиятга эга. Баржом ядровий келишуви ядровий тарқалиш ва минтақавий хавфсизликка қарши муҳим восита эканлигини бошиданоқ ҳар доим шоҳид бўлиб келмоқдамиз,-деб айтди.
Гуттерешнинг Баржом ядровий келишиувини сақлаб қолиш зарурлиги ва унинг бевосита Форс кўрфази билан алоқасини ҳамда кенг кўламда Ғарбий Осиёдаги хавфсизлик билан бевосита боғлиқлигини таъкидлаши шуни кўрсатадики, Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун масъул бўлган ушбу муҳим халқаро ташкилотнинг турлича позициясини акс эттирадиким, Американинг Баржом ядровий келишувига қарши позициясига зиддир. Энди, Америка Форс Кўрфазида ҳарбий кенг ҳузур топиши билан унинг хавфсизлигини сақлаб қолиш ва шунингдек минтақавий иттифоқчиларининг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида амалда ушбу минтақада кескинлик яратиш йўналишида ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда, Эрон Форс кўрфазида минтақадан ташқари кучларнинг мавжудлигига очиқчасига қарши чиқди ва ўтган йили Форс кўрфази давлатлар билан минтақавий хавфсизлик тизимини ташкил этишни таклиф қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида "Ҳурмуз тинчлиги ташаббуси"-га ишора этиб, бу ташаббус минтақадаги ҳар бир давлатнинг тинчлиги, барқарорлиги ва қўшниларнинг фаровонлиги ва барчанинг манфаати учун масъулиятига таянади,-деб айтди.
Айни пайтда, Баржом ядровий келишуви Форс Кўрфазининг хавфсизлигида катта рол уйнайди. Шарқий гуруҳ, яъни Россия ва Хитой ва ғарбий гуруҳ, яъни Франция, Германия, Буюк Британия ва Европа Иттифоқини ўз ичига олган 5+1 гуруҳининг барча аъзолари Гуттерреш билан бир фикрда. Уларнинг фикрларига кўра, Баржом ядровий келишуви бутунжаҳон ва минтақавий хавфсизлик ва тинчликни муҳофазат этиш йўлида тўлиқ халқаро муҳим келишувнинг намунасидир.
Европа Кенгаши раиси Шарл Мишельнинг сўзларига кўра, Баржом ядровий келишуви минтақа хавфсизлигига кафолпат берадиган муҳим унсурларидан биридир. Бу шундай шароитда баён этилмоқдаким, Америка президенти 2018 йил май ойида халқаро жамоатяиликнинг мухолифат қилиши ва Эроннинг Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларига тўлиқ амал қилишига қарамай ядровий фаолиятлар дастури келишувидан бир томонлама равишда чиқди ва Эронни Вашингтоннинг истак-хоҳишларига буй синдириш мақсадида Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш доирасида тарихдаги энг оғир санкцияларни жорий этди.
Муҳим масала шундан иборатким, Трамп маъмурияти Баржом ядровий келишувидан чиқишидан сўнг бу келишувни бузишда бор куч-қудратини сарфлади ва ўзининг Европадаги иттифоқчиларини ушбу келишувдан чиқиши ва Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта тиклаш учун тазйиқ ўтказди. Бироқ, Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш зарурлигини Европа раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчи расмийларининг қайта-қайта таъкидлари шундан далолат берадиким, ушбу заминда Америка билан уларнинг нуқтаи назарлари бир-биридан фарқ қилади ва энди Баржом ядровий келишуви Атлантика океанининг икки томонидаги томонлар ўртасидаги ихтилофнинг муҳим нуқтасига айланиб қолган.
Араб сиёсий эксперти Муҳаммад Фандийнинг сўзларига кўра, Америка минтақада ўз қурол-яроқларини сотиш йўлида доим нотинчлик ва тартибсизликлар келтириб чиқариш пайида дир ва Баржом ядровий келишуви Американинг бу истак-хоҳишларини амалда татбиқ этмайди.
Баржом ядровий келишувидаги шарқи гуруҳи, айниқса Россия ҳам Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишни таъкидлаш зимнида, Форс кўрфазининг хавфсизлик арсасида Американинг бузғинчи ролини қоралайди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хавфсизлик Кенгаши виртиул конфренциясида Американинг позициясига ишора этиб, Форс кўрфази минтқасида бирёқлама сиёсат олиб боришни самарасиз ва бир томонга нисбатан таҳдид солиш сиёсатини қўллаш хатодир,-деб таъкидлади.
У сўнгги икки йил ичида, айниқса Эронга қарши босимни кучайтириш мақсадида Форс кўрфази ва унинг жанубий чегара мамлакатларидаги ҳарбий иштирокини доимий равишда ошириб, Эронофобияни қузғатаётган Эронга қарши АҚШ-нинг душманлик ва таҳдидли ёндошига ишора қилмоқда.