Америка БМТ-да инсон ҳуқуқлари собиқасини кўриб чиқишдан ғазабланмоқда
Америка бошқа мамлакатларда инсон ҳуқуқларини дунё оммавий афкори ва мамлакатининг халқига жавоб қайтаришдан қочиш учун доим инсон ҳуқуқлари масаласида қора фаолиятлари билан инчон ҳуқуқларини поймол этувчи энг катта мамлакат саналади. Эндиликда, БМТ ташкилотида Америка инсон ҳуқуқларини поймол этишининг собиқасини кўриб чиқиш Вашингтоннинг ғазабланиши сабабига айланмоқда.
Американинг БМТ ташкилотидаги намояндаси Келли Крафт чоршанба куни 11 ноябр БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашининг йиғилишида Американинг собиқаси ҳақидаги танқидлардан ғазабланиш изҳор этди. Крафт ўзининг твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Бу ҳафта БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Америка Хитой, Эрон, Сурия ва бошқа иккиюзламачи режимлар томонидан танқид қилинди. Бу мамлакатлар ушбу фурсатдан фойдаланиб Америкадаги инсон ҳуқуқлари бўйича фаолиятини танқид қилдилар."
Душанба куни ўтказилган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича йиғилишда турли мамлакатлар Америкада инсон ҳуқуқлари поймол этилишининг собиқасини танқид остига олишди. Инсон ҳуқуқлари кенгаши БМТ ташкилотига барча аъзо мамлакатлар инсон ҳуқуқларининг собиқасини кўриб чиқади ва душанба куни ўтказилган йиғилишда 120 мамлакат 150 дақиқа давомида Америкада инсон ҳуқуқларининг собиқасини кўриб чиқишди. Муҳожир болаларни ҳибсга олиш, Дональд Трамп президентлиги даврида қуролланмаган қора танли фуқароларни ўлдириш Американи танқид қилиш марказида жой олган масалалар жумласидан эди.
Кўриниб турибдики, АҚШ-нинг БМТ-даги намояндаси жанжалли АҚШ президенти Доналд Трамп сингари Вашингтонга қарши ҳар қандай соҳада, шу жумладан АҚШ-даги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазъиятга қарши танқидларга тоқат қилмайди ва дунё давлатлари бу борада АҚШ-ни танқид қилганидан ғазабланмоқда. Америка ўзига ижозат берадиким, халқаро полиция сифатида ҳар йили бошқа мамлакатларда инсон ҳуқуқлари ҳақида тўлиқ ҳисобот нашр этиб, Америкага душман ва рақиб бўлган мамлакатларни бу баҳона билан сиёсий ва таблиғотий ҳужумга юзмаюз этади. Ҳолбуки, Американинг ўзи жаҳонда инсон ҳуқуқларини бузувчи ва оёқ ости қилувчи мамлакат саналади.
Россиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Андроник Мигронияннинг сўзларига кўра, Америка дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда инсон ҳуқуқларини поймол этади.
Шундай савол туғиладиким, Америка ўзи учун қандай имтиёз беради ва ўзини алоҳида бир мамлакат деб билади ҳамда мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазъият ҳақида ҳеч кимнинг фикр билдиришига йўл қуймайди?
Муҳим масала шундаки, Америка доим терроризм каби масалаларга нисбатан икки стандартли ёндошув ва меъёрлардан фойдаланиб, инсон ҳуқуқлари масаласида ҳам шундай амал қилади ва ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг оғир вазъияти ҳақида юзага келган кўп саволларга жавоб қайтаришдан қочиш учун демократияни баҳонаси билан бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқлари бўйича икки ёқлама муносабат қилишда айблаш зимнида, айни пайтда инсон ҳуқуқлари кенгашининг фаолиятини савол остига қуяди.
Крафт бу масала бўйича икки стандартли қараш халқаро инсон ҳуқуқлари ҳақида қонуний механизм мавжуд бўлишини талаб этади,-деб иддао қилди. У ҳозирги инсон ҳуқуқлари кенгаши бу масаладан узоқда ва ўзларининг нотўғри хатти-ҳаракатларини яширадиган уша мамлакатлардан истиқбол этади-деб иддао қилди.
Албатта Трамп икки йил олдин БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашининг фаолияти "Исроилга зид" иддаоси билан Американинг ушбу кенгашга аъзолигини бекор қилди.
Америкада инсон ҳуқуқларини поймол этиш турли соҳаларда амалга оширилади.
Дональд Трамп ҳукуматининг Қўзшма Штатлардаги инсон ҳуқуқлари, шахсий ва ижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича шиорларига қарамай, АҚШ ҳукумати турли хил масалаларда, шу жумладан туб аҳоли, аққалиятни ташкил этувчи қавмлар ва маҳаллий одамларга зўравонлик, ғайриинсоний ва камситувчи муносабатда бўлди. Қора танлилар, бошпана изловчиларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиш, шу жумладан болаларни ота-оналаридан ажратиш, АҚШ полициясининг ранг-баранг одамларга нисбатан зўравонлик қилиши, маҳбуслар вазъияти, шахсий ҳаётга тажовуз қилиш ва бошқалар масалаларда Вашингтоннинг инсон ҳуқуқларига оид ёлғон иддаоларини намоён этади. Америкалик фуқароларнинг инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳолати Америка жамиятида ғазабланиш, умидсизлик ва тушкунликка тушиш сабабига айланганким, унинг намунасини "қора танлиларнинг ҳаёти азиз" ҳаракати қолибида полиция томонидан америкалик қора танли Жорж Флойдни ваҳшийларча қатл этишга аксиламал қилиш ва турли штатлар ва шаҳарларда 2020 йилда собиқаси бўлмаган даражада эътирозларнинг вужудга келишида мушоҳада этиш мумкин.