Эрон табиатининг жозибали манзаралари (31)
Дарак Заробод қишлоғи
Агар сиз осмондаги юлдузларнинг порлашини яхши кўрсангиз, денгизнинг зангори мовий рангини, чўл қумларининг олтиндек товланишини яхши кўрсангиз ва дунёнинг турли бурчакларидаги кўплаб одамлар излаётган осудаликни қӯлга киритмоқчи бӯлсангиз, бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.
Бугун Сизни Эронзаминнинг ажойиб жойларидан бири - бу гўзалликларнинг барчаси бир жойда жамланган Дарак Заробод қишлоғига таклиф этамиз.
Дарак, тӯлиқ номи Дарак Заробод Эроннинг жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилояти харитасининг охирида, Ҳурмузгон ҳамда Систон ва Балучистон вилоятларининг денгиз чегараси яқинида жойлашган. Дарак Чобаҳор эркин иқтисодий зонасидан 170 км ва Канорак шаҳридан 120 км узоқликда жойлашган. Дарак сӯзи даранинг ёнида яшаш маъносини англатади. Ушбу қишлоқ ўзига хос хусусиятга эга ва бу Эронда чўлнинг денгиз билан туташган ягона нуқтадир. Бунда Сиз денгиз ва чўлнинг гўзаллигидан бир вақтнинг ўзида баҳраманд бўлишингиз мумкин. Албатта, дунёда денгиз ва чўл бир-бирига туташган фақатгина саноқли жойлар борлигини билиш сиз учун қизиқарли бӯлса керак, деб ӯйлаймиз. Намибия ва Чили соҳиллари Дарак Заробод қишлоғига ӯхшаш чӯл билан саҳронинг туташган жойи ҳисобланади.
Дарак Заробод қишлоғининг гӯзал соҳиллари
Дарак Заробод қишлоғининг қумтепалари шамолнинг тупроқ ва ер билан дўстлиги ҳосиласидир. Тупроқ ўзини ҳеч қандай қаршиликсиз шамолнинг илкига топшиирган ва ҳатто баъзан унинг зўравонлигини ҳам қабул қилган. Шамол ҳам тупроқ юзасида чеварлик ва махсус нозиклик билан нақшлар чизган. Ушбу чиройли тепаликлар зангори денгиз билан бир жойда кесишади. Дарак Заробод қишлоғи -- мусаффо ва чиройли қирғоқ бўйидаги қишлоқ. Ушбу қишлоқда тўрт турдаги маржонли, харсанг тошли, майда тош ва қумли қирғоқлар мавжуд. Жаннатни эслатувчи нилий денгиз ва ям-яшил хурмо дарахтлари қишлоқнинг жозибасини янада оширган. Океандан келган мавсумий шамоллар бу қишлоқни иссиқ пайтларда ҳам бошқа жойларга қараганда салқинроқ тутади. Банан дарахтлари борлиги бу ҳудуднинг кўркига кӯрк қӯшади. Бундай муносиб иқлим минтақада чико, папая(дарахт қовуни), кенар, манго, маҳаллий зайтун (Guava), бодом, тарвуз, қовун, норгил каби бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг етиштирилишига шароит яратган. Албатта, бу барча Илоҳий неъматлар билан бир қаторда, ушбу қишлоқда қуёшнинг ботиши ва кунботарда осмонни ўраб турган қизил ранг гўзаллигини унутиб бўлмайди.
Дарак қишлоғининг яна бир ажабтовурлиги бу қишлоқда тоза ва зулол сув қудуқларининг мавжудлигидир. Денгиздан атиги бир неча метр нарида, ҳар хил тропик дарахтлар ӯсиб ётган бир жойда икки метрли қудуқ қазиб чучук сувга эга бўлиш ҳақиқатан ҳам ҳайратланарлидир. Қудуқларнинг чучук суви билан қишлоқнинг маҳаллий аҳолиси тарвуз, маккажухори каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирадилар.
Қишлоқнинг яна бир афзаллиги – соҳилдаги қумлар шифобахш хусусиятларга эга. Дарак Заробод қишлоғининг қумтепалари даги қумлар бӯғим ва суяк касалликларини даволашда жуда фойдалидир.
Шу сабабли сайёҳларга саҳар чоғи, қуёш порлаб турганда бориб, қумнинг устига узала тушиб ётиш тавсия этилади. Шу ҳолатда шифобахш қумлар бӯғим ва суяк оғриқларини олади.
Дарак Заробод қишлоғининг аҳолиси балучлар бӯлиб, эркаклари асосан оқ кӯйлак-иштон, ёллари эса чиройли нақшли каштадўзлик кийимларини кийишади. Ушбу ҳудуд аҳолиси асосан балиқ овлаш билан шуғулланади. Аммо қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳам улар орасида машҳурдир. Ҳозиргача ушбу қишлоққа ташриф буюрган саёҳатчилар маҳаллий аҳолининг чексиз меҳрибонлигини мақташади .
Баҳорнинг бошидан ўрталарига қадар Дарак Заробод қишлоғига саёҳат қилиш учун энг муносиб фурсатдир. Ёзда эса ҳароратнинг кўтарилиши бу ҳудудга саёҳат қилиш завқини камайтиради. Кузда Систон ва Балучистонда об-ҳаво ҳали ҳам бир оз илиқ; Аммо муссон шамоллари Чобаҳор ва Уммон денгизи соҳиллари об-ҳавосини бироз мулойимлаштиради. Шу сабабли кӯпгина сайёҳлар бу фаслда Чобаҳорга са фар қилишади. Аммо қиш, эҳтимол, Дарак Заробод қишлоғига саёҳат қилиш учун энг яхши фасллардан биридир.
Систон ва Балучистоннинг шаҳар ва қишлоқларида хавфсизликка риоя қилинмайди, деган кенг тарқалган овозаларга қарши ӯлароқ Дарак Заробод қишлоғи вилоятнинг сайёҳлар учун энг осойишта қишлоғи ҳисобланади. Шу сабабли кечаси тунаб қолиш учун ташвишланишга ҳожат йӯқ.
Тӯғри, Дарак кичкина қишлоқ бӯлгани учун унда меҳмонхона йӯқ. Аммо маҳаллий аҳолидан турар жой сӯрасангиз, улар сиздан ёрдамини аямайди, таклифлар беришади. Албатта, сиз чодирда ёки машинада қолишни ва ушбу қишлоқнинг юлдузли ва гўзал тунги осмонидан кўпроқ завқланишни танлашингиз ҳам мумкин.