Белорусия президентининг ҳокимиятни топширишининг шартини эълон қилди
(last modified Sun, 29 Nov 2020 11:33:08 GMT )
ноябр 29, 2020 16:33 Asia/Tashkent
  • Белорусия президентининг ҳокимиятни топширишининг шартини эълон қилди

Белорусия ушбу мамлакатда президентлик сайловлари ўтказилгани ва Александр Лукашенконинг қайта президент сифатида сайланишидан сўнг, бу мамлакат ички эътирозларга юзмаюз бўлди ва мухолифлар эса уни қудрат бошидан кетишини талаб этишлари сабабига айланди.

Шу муносабат билан охирги ўзгаришларда Совет Иттифоқидан мустақилликка эришишдан сўнг 26 йилдан бери Белорусияда президентлик вазифасини бажараётган Александр Лукашенко янги конститутсия тасдиқланганидан кейин қудрат бошидан воз кечиш учун тайёргарлигини эълон қилди. У янги Асосий Қонун тасдиқланишидан олдин қудрат бошидан воз кечиш катта мушкулотларни келтириб чиқаради дея таъкидлади. Лукашенконинг янги позитсияни Россия қуллаб-қувватлайди. Дар ҳақиқат Лукашенконинг позитсияси Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ҳозирги сиёсий буҳронни бартараф этиш мақсадида Белорусиянинг конститутсиясида ислоўотлар киритиш ҳақида айтган сўзларидан бир кун ўтгач эълон қилинди.

Белорусия президенти Александр Лукашенко

Белоруссиядаги намойишчилар президент ваколатларини чеклаш учун конститутсияга ўзгаришлар киритиш ҳақида Лукашенконинг баён этган изҳоротини рад этишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Лукашенко халқ норозиликларини жиловлаш учун шундай ваъда берган ва имкон қадар тезроқ истеъфога чиқиши керак.

"Мухолифат ҳаракатлари конститутсияга ўзгартириш киритилишидан олдин президентлик сайловлари натижаларига қарши норозилик намойишларини давом эттиради",- деб ёзган Твиттерда Белорусия опозитсиясининг лидери ва президентлик сайловларида мағлубиятга учраган номзод Светлана Тихановскаянинг етакчи маслаҳатчиси Франк Виякурка. 

Белорусияда президентлик сайловлари 9 августда ўтказилди ва Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаб олтинчи марта президентлик мансабига эришди. Унинг мухолифларининг сўзларига кўра, президентлик сайловлари шаффоф ва соғлом ўтказилмаган ва унда фирибгарлик ишлатилган.

Белорусия президентлигига номзод Светлана Тихановская

Бу ўртада Америка ва Европа мамлакатлари Белорусиядаги эътирозларга Россияга қарши ва Европанинг шарқий арсасида ўзининг катта мақсадларига эришиш учун муносиб фурсат деб қарашади. Бу йўлда Америка ва Европа иттифоқи Белорусиядаги намойишчиларни қуллаб-қувватлаб эндиликда янги санкцияларни жорий этиш ва сиёсий босимларни кучайтириш билан ўзларининг дахолат этиш жараёнларига шиддат беришган. Европа иттифоқи ва Америка тахминан бир вақтнинг ўзида Александр Лукашенкони президент сифатида расмий равишда тан олмасликларини эълон қилиб намойишчилар билан Белорусия давлатининг қупол муносабатда бўлганини қаттиқ танқид остига олди. Бунга қўшимча Вашингтон ва Брюселл Белорусиянинг 15 нафар етакчи расмийларига, шу жумладан Лукашенкога нисбатан санкция эълон қилишди. 

Белорусиянинг ички ишларида Америка ва Европа иттифоқининг бевосита дахолат этиши сиёсий босимларини кенгайтириш, эътирозчиларни барча томонлама қувват-қувватлаш ҳамда Белорусиянинг етакчи расмийларига қарши кенг кўламли санкция жорий этиш билан таҳдид қилиш орқали амалга оширилади.

Ғарбликларнинг асосий мақсадлари шундан иборатким Россия ўзининг ғарбий чегараларида Ғарб тарафдорлари бўлмиш давлатлар билан қуршаб олиниши зарур. Лукашенконинг фикрига кўра, ғарбликлар  Вилнюс-Киев чегарасида Белорусияни нишонга олиб, Россия ва Ғарб ўртасида тўсиқ яратишни мақсад қилишган. Яқинда Лукашенко Ғарб давлатлари 10 йилдан бери Белорусияда норозилик намойишларини ўтказишни режалаштираётганини таъкидлаб ўтди.

Лукашенконинг ўокимиятни топширишга тайёрлиги ҳақидаги янги позитсияси уни зудлик билан истеъфога чиқишини сўраётган мухолифлардан баҳона қилганга ўхшайди. Дарҳақиқат конститутсияга ўзгартириш киритиш жараёни кўп вақт талаб этади ва қонуний расмийликни талаб этади. Айниқса Лукашенко янги конститутсияни қабул қилиш ва истеъфога чиқишининг аниқ санаси ёки жадвалини эълон қилгани йўқ.