Надушан сангоблари
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i56188-Надушан_сангоблари
Язднинг Надушан сангоблари --  саҳро қалбидаги гӯзал ҳодиса
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 30, 2020 05:19 Asia/Tashkent
  • Язднинг  Надушан сангоблари
    Язднинг  Надушан сангоблари

Язднинг Надушан сангоблари --  саҳро қалбидаги гӯзал ҳодиса

Эроннинг жанубидаги Язд шаҳридан 80 км шимоли-ғарбда жойлашган Мибад туманидаги  Надушан шаҳри ӯзининг маданий –тарихий ёдгорликлари ва беғубор табиати билан мамлакатнинг жозибали маконларидан бири ҳисобланади. Бу минтақанинг ӯзига хос бой табиатида турли хил ноёб ўсимлик, хонаки ва ёввойи ҳайвон турлари мавжуд. Ҳудудда шунингдек, ғорлар ва ибтидоий  одамларнинг тошларни ӯйиб ишланган яшаш манзилларига ҳам дуч келасиз.

Ушбу табиий ва тарихий ёдгорликлардан ташқари, чўлнинг қоқ марказида бетакрор булоқлар ва шаршаралар мавжуд бўлиб, уларнинг натижаси гўзал ва ажойиб сув тошлари (сангоблар)ни яратишидир. Бу нарса кўплаб сайёҳлар ва табиат ихлосмандларининг эътиборини тортган қизиқарли ҳодиса ҳисобланади. Ажойиб-ғаройиб сув тошлари ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Эрон жанубидаги Язд вилоятида ўзига хос ва ноёб геологик ҳодисалардан бири Надушан сув тошларидир. Айтиш мумкинки, бу  энг гўзал геологик ҳодисалардан бири бӯлиб,  Эрон ва жаҳонда унинг бармоқ билан санарли намуналарини учратиш мумкин, холос. Турли хил тузлар, олтингугурт ва темир тузлари борлиги сабабли, сангобларда миллионлаб йиллар давомида қатламли оқ оҳакли чўкинди ҳосил бўлган.

 Надушан  ҳудудидаги тарқоқ сангоблар

Сангоб деб кӯп  миқдордаги сувни ӯзида ушлаб турадиган улкан идишларга айтилади. Илгари жамоат жойларида, айниқса масжидларда сув билан тўлдирилган сангоблар бӯлган. Ундаги сув таҳорат ёки ичимлик учун ишлатилган.  Аммо табиий сангоблар сув эрозияси туфайли миллион йиллар давомида вужудга келган ажойиб ҳодисалардир. Сув оқими натижасида ҳосил бўлган чўкинди жинслар туфайли кичик ва катта сув ҳавзалари ҳосил бўлиб, сув тўпланиш жойига айланади.

Эронда ва дунёда ушбу табиий сангоб намуналари жуда кам. Дунё миқёсида Туркиянинг Памуккале, Янги Зеландиянинг оқ ва пушти айвонлари, Хитойнинг Байшвайта, АҚШнинг Сариқ тош минтақаси, Италиянинг Багни Сан Филиппо ва Мексикадаги  Ҳиро Эл Агора минтақаларидагина шундай сангобларни учратиш мумкин. Эроннинг шимолий қисмида жойлашган   Киёшаҳрнинг Бадоб Сурт булоқларида  ҳам Надушандаги каби гӯзал сангоблар мавжуд.

Эроннинг шимолида жойлашган Киёшаҳрнинг Бадоб булоқлари

2015 йил охирида  Эроннинг  Миллий табиий мероси рўйхатига киритилган Надушан сангоблари минтақадаги ноёб табиат ҳодисаларидан биридир. Бунда сув чашмалари ҳисобсиз поғоналарни ташкил қилган ва жуда чиройли кўринишни яратган. Ушбу сангобларнинг суви туз, олтингугуртли ва темирга бой бўлиб, бу тузларнинг комбинацияси натижасида сув тўпланиши учун табиий сув тошлари ёхуд сангоблар пайдо бўлган, ҳамда тош ва оқ оҳактош зинапоялари бикр табиат қалбида ҳайратланарли манзарани вужудга келтирган.

Бу ерда “обшу” деб аталувчи булоқлар, даралар ва гӯзал шаршаралар  мавжуд. Булоқлар сув кӯлами жиҳатидан   фарқ қилади. Асосий булоқлар баландликда  жойлашган. Ажабланарлиси шундаки, сувининг таъми шўр ва нордон бӯлган бу булоқларнинг суви минтақа тоғларида йил бӯйи  ҳар минутда  20 сония давомида  оқадида,  яна тӯхтаб қолади.   Бу маъданли сувларда тери касалликларини даволаш учун шифобахш тузлар мавжуд.   Шунингдек, бу булоқлар минтақадаги ёввойи ҳайвонлар ва ноёб қушлар учун ичимлик сув манбаи ҳисобланади. Язд чӯлларининг бағрида доимий сув оқимининг мавжудлиги ва  минтақада ўсимлик ва ҳайвонларнинг бир нечта турлари мавжудлиги ушбу миллий табиий ёдгорликнинг аҳамиятини янада оширган. Надушан сангобларининг  табиати, айниқса,  қиш ва баҳорги ёмғирлар ва сангоблар сувга тӯлгандан  кейин янада гӯзаллашиб,   кўзни қамаштирадиган, ҳар бир саёҳатчининг диққатини ӯзига жалб қиладиган бӯлади.  

Язднинг Надушан сангоблари --  саҳро қалбидаги гӯзал ҳодиса

Надушан сангоблари қиш ва баҳордаги мавсумий ёғингарчиликлардан сӯнг, сув ҳавзалари лиммо-лим тӯлгач, табиат ишқивозларининг, айниқса алпинистларнинг  севимли жойига айланади.

Таъкидлаш жоизким, минтақага сафар қилган кишилар  сув ҳавзаларининг четига қадам қӯймаслик ва кӯлмакчаларнинг четини бузмаслик учун эҳтиёт бӯлиш ҳақида огоҳлантирилади. Зеро,  мутахассисларнинг фикрича, табиатнинг бу ноёб асарлари шикастландими, уларни асл ҳолига келтириш имконсиздир.