Халқаро ташкилотлар ва дунё жамоатчилиги сукут сақлаши давлат терроризмига даъват этишдир
Эрон қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш ва Мудофаа вазирлигининг тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раиси ва ядрошунос таниқли донишманд Муҳсин Фахризодани террор қилиш кўп мамлакатлар томонидан маҳкум этилди.
Муҳсин Фахризода жума куни (27 ноябр)аср пайтида Теҳрон атрофида амалга оширилган террористик бир амалиётда шаҳодатга етди.
Дунё миқёсида мустақил шахсиятлар ва илмий жамоатчиликнинг аксарияти ҳам ушбу терористик жиноятдан афсўсланиш изҳор этишди. Бироқ, ушбу террористик жиноятни кенг миқёсда маҳкум этиш ҳали амалга оширилгани йўқ.
Эрон суд тизимининг инсон ҳуқуқлари бўйича штаб котиби Али Боқирий Каний шу муносабат билан БМТ бош котиби ва ушбу ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарига алоҳида мактуб йўллаб, Эрон Мудофаа ва ядрошунос таниқли олимини террор қилишда содир этилган жиноятга ишора этиб, бу жиноятга нисбатан заиф ва масъулиятсизлик билан амал қилишни танқид қилиб, бу сукут сақлаш ва пассивлик терроризмни қонунийлаштиришни кучайтиради ва экстремизм ва терроризмни тарқалишига кўмак беради.
Эрон суд тизимининг инсон ҳуқуқлари бўйича штаб котиби БМТ бош котибининг бошқа мамлакатлар, шу жумладан Австрияда (2020 йил 3 ноябр) ва Францияда (2020 йил 17 сентябр) содир этилган террористик ҳодисаларига нисбатан аниқ ва ошкора позициясини эслатиб ўтиб, БМТ Олий комиссарини эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини танлаб амал қилишдан йироқда террористик бу амални қоралашни талаб этди.
Ҳақиқат шундаки терроризм билан қарши курашишни иддао қилувчи мамлакатлар ўзларининг ёвуз хатти-ҳаракатлари билан Эронни нотинчлик ва терроризм омили деб жилвалантириш учун асоссиз айбловлар билан Эронга қарши жанжал келтириб чиқариш мақсадида ўар қандай фурсатдан фойдаланишга ҳаракат қилишади.
Эрон суд тизимининг инсон ҳуқуқлари бўйича штаб котиби ана шу масалага ишора этади; терроризмнинг шум ҳодисаси билан ғарбликларнинг икки стандартли камситувчи ва сиёсат нуқтаи назаридан муносибат қилишлари дунё жамоатчилигини халқаро хавфсизлик ва тинчликка боғлиқ бўлган кескинликларга юзмаюз этган. Эрон халқининг душманлари ўз мақсадларига етиш учун Арабистон, Исроил ва Америка ҳимоятида бўлган терроризм билан қарши курашиш ва ИШИД террористик гурўҳини нобуд қилишда Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишдан бошлаб эронлик ядрошунос олимларни террор қилиш ва уларни жисман бартараф этишгача ҳеч қандай жиноят содир этишдан ўзларини тийишмади.
Эроннинг ядрошунос олимлари Мажид Шаҳриёрий, Мустафо Аҳмадий Равшан, Масъуд Али Муҳаммадий ва Дорюш Ризоинажод террористик омиллар томонидан террор ва шаҳодатга етказилган таниқли шахсиятларидан эдилар. Агарчи Муҳсин Фахризодадек таниқли олимларни қўлдан бой бериш Эрон халқи учун катта талафот бўлсада, аммо бу шаҳидларнинг йўли янада кучли азм ирода билан давом эттирилади. Женевада жойлашган БМТ идораси қошида Эроннинг доимий намояндаси Исмоил Бақоий Ҳамона ЖСС бош котиби Тедрос Адханамга йўллаган мактубида бу масала таъкидланган. Бақоий Ҳамона соғлиқни сақлаш ва даволаш тизимида чексиз хизмат қилган ва коронавирусни ташхислаш китларини илк мажмўасини ишлаб чиқариш ҳамда Ковид-19 ваксинасини ишлаб чиқаришда Эроннинг таниқли олимининг фаъолиятини шарҳ-изоҳ бериш зимнида шаҳид Фахризодани ёвузлик билан террор қилишни Эрон халқига барча томонлама босим ўтказиш сиёсатини давомидир деб тавсиф этиб, бу ёвуз одамкушликка нисбатан пассивлик ва сукут сақлаш керак эмас. Чунки дунё арсасида бундай жиноятларнинг содир этилиши ва оддий бир одатга айланиши сабабига айланади деб таъкидлади.
Афсўски, халқаро ташкилотлар террористик таҳдидларга нисбатан икки стандартли хатти-ҳаракатларни амалга оширишмоқда ва сионизм ва Америка лобийлари таъсири остида бу масалада сукут сақлашмоқда. Ҳолбуки ушбу террористик амалга нисбатан оддий аксиламал кўрсатиш қатъийлик билан маҳкум этиш ҳисобланади. Бу масъулиятга қараб амал қилмаслик халқаро ташкилотлар шаффоф жавоб қайтаришга эҳтиёж сезади.