Эрон табиатининг жозибали манзаралари (39)
Липор пуштиранг ботқоқлиги
Эроннинг жануби-шарқидаги шаҳарларидан бири -- Систон ва Балучистон вилоятидаги Чобаҳор порти кўп фаслларда муътадил иқлимга эга минтақалардан биридир ва шу сабабли уни Чобаҳор ёки Чаҳор Баҳор “яъни тӯрт фасли баҳор“ деб аташади. Ушбу гўзал шаҳар, яхши об-ҳаводан ташқари, кўплаб ажойиб табиий диққатга сазовор жойларга эга, улардан бири Липор пуштиранг ботқоқлигидир.
Эроннинг Уммон денгизи соҳилидаги ноёб диққатга сазовор бу жойига ӯхшаш маконларни дунёнинг фақат тўртта жойида учратиш мумкин. Бу ботқоқлик пуштиранглиги туфайли сайёҳлар орасида жуда машҳур. Бугунги дастурда биз Чобаҳор портига ва бу ажойиб ботқоқликка саёҳат қиламиз. Сизни ушбу саёҳатда биз билан бирга бўлишга таклиф қиламиз.
Чиройли Чобаҳор портидан 15 км узоқликда, Чобаҳор-Гвотер қирғоқ йўлида, Рамин қишлоғи яқинида, серқатнов ва чиройли водийга қарайдиган тошли дарада, бир-биридан узоқ бўлмаган икки тоғ ўртасида тарқоқ сувларни тӯплаб, 14 км узунликдаги Липор ботқоқлиги вужудга келган. Липор - бу икки қисмдан иборат сўз: "лип" ва "ор"; “Лип” дарё оқизиб келган хас-хашак, “ор” дарё сувини англатади. Ботқоқлик хас-хашакни оқизиб келган дарё суви денгизга оқиб тушадиган жойда жойлашган Липор қишлоғининг номи билан аталган. Бошқа томондан, Балуч тилида дарё ва денгиз сувлари учрашадиган жой ҳам Липор деб номланади.
Ушбу ботқоқликда кишини биринчи навбатда ажаблантирадиган нарса унинг пушти рангидир. Липор кўлининг пуштиранг суви сут ва қулупнай аралашмасига ўхшайди, шунинг учун кӯрган киши уни татиб кӯришни ҳавас қилади. Аммо бу гўзаллик фақат ташқи кўринишида, пуштиранг кўл сувининг таъми, унинг чиройли рангига қарамай жуда шўр, шу сабабли унинг таъмини татиб кўришдан сақланиш яхшироқдир.
Атроф-муҳит бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, ботқоқлик сувининг пуштиранг бӯлишига сабаб планктонларнинг фаоллигидир. Органик моддаларнинг кўплиги туфайли океан оқимлари орқали ўсадиган ўсимлик планктонлари. Планктон бемалол сузиш кучига эга эмас. Фақат сув оқими натижасида жой алмаштиришлари мумкин. Ушбу ўсимлик планктонлари, Уммон денгизи океан ҳавзасининг ӯзига хос хусусияти бўлган "Муссон" довулидан келиб чиққан муссон оқимлари билан бирга жадал суръатда ривожланиб, белгиланган вақт оралиғидаги тўлқинлар ҳамда ой ва қуёшнинг тортишиш кучи туфайли юқорига кӯтарилиб ва пастга тушиб, ботқоқлик сувининг рангли бӯлиб товланишига сабаб бӯлади. Бу ҳодиса, айниқса, қишнинг охири ва баҳорнинг бошларида ҳамда кузнинг ибтидосида кузатилиши мумкин. Ана шу мавсимларда сайёҳлар ботқоқ ернинг чиройли ва ранг-баранг кўринишидан баҳраманд бўлишади.
Ушбу ботқоқликнинг муносиб географик жойлашуви эман, қичитқи ўти, акатсиянинг бир тури, ва қамиш каби ўсимликларнинг ӯсиши учун қулай шароит яратган. Бу ўсимликлар ботқоқлик сувида ўсади ва унинг ландшафтига чирой қўшади. Ҳудудда ёввойи пахта ҳам ӯсади, ундан маҳаллий аҳоли кӯрпа-тӯшак тайёрлашади. Ӯсимликларнинг хилма-хиллигидан ташқари, бу ерда ҳайвонларнинг ҳам кӯплаб турларини учратиш мумкин. Фламинго, чангар, оқ ва кулранг бургут, товусак каби қушлар турли фаслларда бу ботқоқликнинг ҳуснига ҳусн қӯшишади. Тадқиқотларга кўра, ушбу ботқоқликнинг экотизимида ўсимлик планктонининг 93 тури, ҳайвон планктонининг 31 гуруҳи, моллюсканинг 64 тури, балиқнинг 85 тури, қисқичбақасимонларнинг 24 тури ва сув ўтларининг 46 хил турлари мавжуд.
Ушбу табиий ҳодисаларнинг комбинацияси содалигига қарамай, ўзига хос жозибадорликларга эга бўлган Лапорни дунёдаги кам сонли энг муҳим ботқоқликлардан бирига айлантирди. Австралиядаги Пушти кўл, Сенигалдаги Ратба кўли, Жанубий Африкадаги ва Боливиядаги рангли кӯллар ушбу ажойиб табиий ҳодисанинг дунёдаги намуналаридир.
Липор кўлининг пуштиранг суви сарғиш қирғоққа етиб келиб, ўсимликларнинг ям-яшил ва осмоннинг фируза рангига уйғунлашганда кӯз олдингизда бошқа жойларда камдан-кам учрайдиган фусункор манзара ҳувайдо бӯлади. Бироқ, ушбу гўзал кўлга ташриф буюрганингизда, атрофидаги ерлар ботқоқлик табиати туфайли хавфли эканлигини унутманг. Шу сабабли, машинада у ерга яқинлашишдан сақланиш тавсия этилади. Ушбу чиройли ботқоқликка пиёда саёҳат қилиш мақсадга мувофиқ. Албатта, шуни ҳам таъкидлаш керакки, вазни 100 кг дан юқори бўлган одамлар ҳам ботқоққа шўнғишлари мумкин. Шунинг учун, бу сафарда жуда эҳтиёт бўлиш керак.