Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ федерал ҳукуматининг зўравонликларини танқид қилди
Америка ўзини дунёда демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг буюк давлат деб билсада, аммо аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва БМТ-нинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш каби халқаро ташкилотлар мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан вазъиятни кескин танқид остига олиб келган.
Шу муносабат билан Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ижрочи директори Кеннет Рот Твиттердаги паёмида, Хилл Ньюз ахборот агентлигининг АҚШда мисли кўрилмаган даражада ўлим жазолари кўпайгани ҳақида ҳисоботни нашр этганидан кейин Америкада собиқаси бўлмаган зўравонликларни танқид қилди. Росс Твиттерда ёзган ўз паёмида шундай ёзди: "Трамп учун даҳшатли ва шафқатсиз тафовутда, Америка тарихида биринчи марта федерал ҳукумат томонидан бир йил давомида қатл этилган Америка фуқаролари сони барча штатларда ижро этилганларнинг умумий сонидан кўпроқдир."
Америка инсон ҳуқуқларини поймол этувчи йирик мамлакатлардан бири сифатида инсон ҳуқуқлари масаласида ўзининг қора фаолияти билан доим дунё оммавий афкори ва ўз мамлакати фуқароларига жавоб беришдан қочиб, бошқа мамлакатларда инсон ҳуқуқларини, шу жумладан ўлим жазосига маҳкум этиш ва ўлим ҳукмини ижро этишни танқид қилиб келган. Эндиликда, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Трамп ҳукуматининг фаолиятини бу масалада вақол остига қолдирмоқда. Трамп маъмуриятининг буйруғи билан билан июл ойида АҚШ қамоқхоналарида коронавирус эпидемияси тарқалишига қарамай, федерал ҳукуматининг ўлим жазоларини ижро этиш 17 йил танаффусдан сўнг қайта тикланди. 2020 йилда ҳозиргача федерал ҳукумат томонидан 10 кишининг ўлим ҳукми ижро этилган. Ҳолбуки, қўшма Штатлардида эса етти кишининг ўлим жазоси ижро этилган.
Америка ташқи ишлар вазирлиги ҳар йили бошқа мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бўйича батафсил ҳисобот нашр этади, айниқса Американинг душманлари ва рақиб бўлган мамлакатларни ана шу баҳона билан сиёсий ва таблиғотий ҳужумга юзмаюз этади. Шу жумладан, ушбу йиллик ҳисоботларда диққатни ўзига жалб этадиган масала бу Хитой каби Америкага рақиб ва душман бўлган мамлакатларда ўлим жазосига маҳкум этиш ва ўлим ҳукмини ижро этиш сони саналади.
Эрон масаласида ҳам Америка давлати қупорувчилик ва жосуслик ҳаракатлари учун ўлим жазосига маҳкум этилган Руҳуллоҳ Замнинг ўлим ҳукми ижро этилганидан кейин бу амални кенг танқид остига олди. Шундай савол туғиладиким, агар Америка давлати нуқтаи назаридан ўлим жазоси ноинсоний ва инсон ҳуқуқларига зидд ҳаракат деб талқин этилса, унда нима учун Трамп ўлим жазосини қайта тиклаб, Америкада ўлим ҳукми ижро этилгани сони бўйича рекорт қуймоқда?
Вашингтон агар инсон ҳуқуқларини поймол этиш ўзининг ва иттифоқчиларининг манфаати ва мақсадлари фойдасида бўлса, инсон ҳуқуқларини кенг кўламда поймол этади. Ҳолбуки, ўзига мухолиф бўлган мамлакатлар томонидан бундай ҳаракат амалга оширилса, унда бу амални инсон ҳуқуқларига зидд деб иддао қилади.
Россиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Андроник Мигронияннинг сўзларига кўра, Америка бошқа мамлакатлар билан қиёслаганда кўпроқ инсон ҳуқуқларини бузади.
Ҳар доим терроризм каби масалалар билан муносабат қилишда икки стандартли ёндошувни ўз ишчи дастурига киритган Америка инсон ҳуқуқлари масаласида ҳам ана шундай икки ёқлама ёндошувни қуллайди ва ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг оғир вазъияти ҳақида юзага келган кўп саволларга жавоб қайтаришдан қочиб, демократия ҳақида иддао қилади ва бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқлари бўйича икки стандартли муносабат қилишда айблайди. Айни пайтда, БМТ-нинг халқаро инсон ҳуқуқлари кенгашини савол остига қуяди. Ҳақиқатан ҳам, Америка бутун дунёда инсон ҳуқуқларини поймол этувчи йирик давлатлардан саналади. Шундай савол вужудга келадиким, Америка нима имтиёзларга эгаким, ўзининг қора саҳифаси ва инсон ҳуқлари, айниқса қора танлилар масаласида кўп жиноятлар содир этиб, Америкада инсон ҳуқуқларининг вазъияти ҳақида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши каби халқарро ташкилотлар ва бошқа мамлакатларга ўз нуқтаи назарини баён этишга ижозат бермайди?