АҚШ-нинг Россия ички ишларига аралашиши танқид остига олинмоқда
(last modified Mon, 25 Jan 2021 10:42:58 GMT )
Январ 25, 2021 15:42 Asia/Tashkent
  • АҚШ-нинг Россия ички ишларига аралашиши танқид остига олинмоқда

Америка ҳар доим Россиянинг ички ишларига аралашишиб, айниқса давлат мухолифларини қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш баҳонаси билан Москвага қарши босим ўтказиб келмоқда. Эндиликда, Россия давлатига мухолифларнинг раҳбари Алексей Навальнини ҳибсга олинишига норозилик сифатида ушбу мамлакатда ўтказилган эътирозлар Россия ички ишларига аралашиш учун бар баҳонага айланган.

Бу масалага Москва жиддий аксиламал кўрсатмоқда. Кремль давлати наттоғи Дмитрик Песков якшанба куни Алексей Наквальнийни қўллаб-қувватлаш учун ўткакзилаётган эътирозларда Америка аралашмоқда деб эълон қилди. Вашингтонга қарши Кремль давлатининг ушбу айблови Американинг Москвадаги элчихонаси "норозилик билдиришномаси" -ни содир этиб, ўз фуқароларини Россиянинг турли шаҳарларидаги норозилик минтингларида қатнашишдан бош тортишларини эълон қилганидан кейин баён этилди. Дмитрий Песков бу хатти-ҳаракатга ишора этиб, бу амал бевосита бизнинг ички ишларимизга арашиш ҳисобланади. Бундай бевосита ҳимоя этиш Россия федерациясининг маданий қонунларини оёқ ости қилиш саналади,-деб айтди. 

Кремль давлати матбуот котиби Дмитрик Песков

Ҳақиқатан ҳам Америка элчихонаси бу билдиришномани нашр этиб, ноқонуний минтинглар ўтказишнинг аниқ маҳалини эътирозчиларга етказган. Бунга қўшима Америка шанба куни Россия полицияси томонидан намойишчиларга қарши "зўравонлик  тазйиқлари"  деган хатти-ҳаракатни маҳкум этиб, Москвани намойишлар пайтида ҳибсга олинган эътирозчилар ва журналистларни озид қилишга чақирди.

Шанба куни ўтган ҳафтада Германиядан Россияга қайтган Навальний ҳибсга олинганига норозилик қилиш учун Москва ва Россиянинг турли шаҳарларида мамлакат расмийлари ва масъуллари билан мувофиқлаштирилмаган ноқонуний эътирозлар бўлиб ўтди. Россиянинг бош прокуратураси ва полицияси олдиндан ноқонуний ушбу эътирозларда қатнашиш учун фуқарорларнинг масъулияти ҳақида огоҳлантирган эди. 

Кремль давлатига мухолиф Алексей Навальний 

Америкада демократ Жо Бойденнинг қудрат бошига келиши билан Америка ва Россия ўртасидаги кескинликлар, айниқса инсон ҳуқуқлари масалалари заминидаги ихтилофлар ошадиганга ўхшайди. Демократларнинг бошқа мамлакатларда демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасидаги доимий идаоларини инобатга олган ҳолда бу масала икки бараварга аҳамиятни касб этади. 

Россияда Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган эътирозлар 

МДҲ мамлакатлари бўйича эксперт Афшор Сулаймонийнинг сўзларига кўра, америкаликлар яна инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш билан Владимир путин учун оғир кунларни ижод этишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Путин ва унинг командаси келаси тўрт йил давомида кўп кескинликлар билан юзмаюз бўлади. 

Американинг демократ давлати шундай бир вазъиятда Кремль давлатига мухолифларнинг раҳбари Алексей Навальний ва эътирозчиларга нисбатан Россия давлатининг муносабат қилиш шаклини танқид остига олмоқдаким, бундан олдин демкоратлар доим Москвани Американинг 2016 йилги президентлик сайловларида ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашиш ва Дональд Трампнинг қудрат бошига келишига алоқадор деб айблаб келарди. Ҳатто 2016 йил декабр ойида Барак Абама президентлиги даврининг охирларида бу масала Россияга қарши санкция жорий этилиши ва Россия дипломатларининг Америкадан чиқариш сабабига айланган эди. Америка охирги йилларда очиқ-ойдин ва бевосита Россиянинг ички ишларига аралашиб, Россияда сайловлар ўтказилишидан сўнг эътироз қилиш ва норозилик намойишларини ташкил этиш учун Россия халқини тарғиб ва ташвиқ этиб келмоқда. 

Россиядаги эътирозлар 

Россия давлати Вашингтоннинг Россия ички ишларига аралашиши ва унинг оқибатлари ҳақида Американи бир неча марта огоҳлантирди. Америка эса эътирозларни кенгайтириш, нотинчликлар келтириб чиқариш ва охири Россияда ўз назарида бўлган ўзгаришлар шаклланиши учун имкониятни ижод этиш мақсади билан бу сайъ-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу масалада амалга оширадиган муҳим сайъ-ҳаракатлардан бири молиявий кўмакларни кенгайтириш, мухолифларни ОАВ-да барча томонлама қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг ички вазъияти ҳақида салбий фазо яратиш саналади.  

Алексей Навальний каби ғарбпараст шахснинг Россиянинг қудрат бошига келиши Вашингтоннинг асосий мақсадидир. Бироқ, мухолифларнинг Ғарбга ошкора боғлиқ бўлиши ва ушбу вазъиятдан Россия халқининг огоҳ экани сабабли Америка ҳозиргача ўз мақсадига эришолмаяпти.