Россия президенти сайловида Путин қатъий ғалабага эришди
(last modified Tue, 19 Mar 2024 11:04:40 GMT )
март 19, 2024 16:04 Asia/Tashkent
  • Россия президенти сайловида Путин қатъий ғалабага эришди
    Россия президенти сайловида Путин қатъий ғалабага эришди

Россия МСК эълонига кўра, Россия президенти сайловларида 99 овозлар санаб чиққанидан кейин бу мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Путин 87 фоиздан ортиқ овоз билан сайловда ишочнли ғалабани қўлга киритди.

Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси шунингдек бу галги сайловда қатнашиш иштироки 70 фоиздан ошганини маълум қилди.  Россия МСК ўз хабарида Россиянинг  коммунистик партияси номзоди 75 ёшли Николай Харитонов, Россия янги халқ партияси 40 ёшли  Владислав Даванков  ва либерал-демократик партияси номзоди 56 ёшли Леонид Слутцкий Россияда бўлажак президент сайловларига ноззод бўлиб уларни барчаи 3 дан 4 фоизга овоз олганларини қўшимча қилди.

Айтиш керакки 2000 йилда Владимир Путин биринчи марта ва тўрт йил ичида Россия президенти лавозимида эди. Сўнгра 2004йилда яна сайланди ва 2008 -йилгача бу лавозимида ишлади. Кейин эса Путин 2012-йилдан 2024 йилгача Россия президенти лавозимида ишлади кейинги ғалабаси билан у яна 6 йил Россия ҳукумати тепасида қолади.

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг бу мамлакат президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда у сайлов натижаси  Россия жамиятининг бирлашиши ва кучайишига имкон беришини ҳам таъкидлади.

 Путин ўз нутқида мухолифатнинг марҳум етакчичи Алексей Навалний тарафдорларининг чақириғи билан ўзига қарши ўтказилган намойиш сайлов натижаларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини ҳам айтди. У сўзларининг бошқа қисмида, Ғарб мамлакатларида жумладан АҚШда демократия йўқлигини  Россияда сайлов тизими АҚШдагига қараганда шаффофроқ эканлигини ҳам билдирди. Аммо Россия мухолифати етакчиси марҳум Алексей Навалний тарафдорлари  Путин учун эълон қилинган овозлар сони ҳақиқий эмаслигмни иддао қилди. Аммо Россия ТИВ матбуоо котиби Мария Захарова  бу мамлакатнинг хориждаги элчихоналарида сон-саноқсиз сайловчилар борганига тўхталиб  улар овоз бериш учун келишди ва Ғарбнинг барча таҳдидларига қарамай, ўзлари истиқомта қиладиган мамлакатларда  Россия тақдим этган имкониятлардан фойданланишди деб  изоҳлади.

Россия президенти Путиннинг 2024 йилги Россия президентлик сайловларида ғалаба қозониши сайлов олди сўровларга асосан олдиндан айтиш ва кузатиш ҳам мумкин эди. Аммо бу ғалабани диққатга сазовор ва муҳим қилган нарса  эса биринчи навбатда Путиннинг овозлари сони бўлди. 2018-йилги Россия президентилк сайловларида у россияликларни 76 фоиз овозини қўлга киритди. Бу овозлар сони  Путин учун рекорд  ва референдум бўлганга ўхшайди. Россия ва Украина урушининг уччинчи йили ва Ғарб давлатларининг Россияга қарши кенг -қамровли ва мисли кўрилмаган санкциялардан 6 йил ўтиб бораётган вазиятда Путиннинг сайловларда овозларнинг 87 фоиздан ортиғини касб этиши нафақат Ғарбнинг унга қарши ташвиқоти самарасиз бўлганини балки Россия халқининг унга ишончи сезиларли даражада ошганини кўрсатади.

Путин

 

АҚШ Россиянинг асосий душмани сифатида бу давлатдаги президентлик сайловлар олдида бу сайловларни ўтказиш жараёнини издан чиқариш мақсадида интервенсион ҳаракатларни  амалга оширди. Путиннинг рус халқи орасидаги мавқеини заифлаштириш мақсадида ОАВ ва ташвиқот уруши олиб борилди аммо россияликларнинг Путинга овоз бериши бу ҳаракатлар самарасиз  бўлганини яққол намоён этди.

Ҳаққатан ҳам Россия президенти Владимир Путиннинг бу мамлакат президенти сифатида ҳукмронлиги давом этиши бу мамлакатнинг сўнгги 20 йиллик ривожланишига жуда муҳим рол ўйнади. Унинг 2024 -йилги президентлик сайловларда ишончли ғалабаси ва ҳокимияти камида 2030 -йилгача давом этишини ҳисобга олсак, у шу вақтгача дунёдаги энг йирик давлатда ўзининг асосий ролини ўйнаши кутилмоқда.

Россия Украина ўртаисдаги можаро ва урушнинг давом этиши ва Ғарб мамлакатларини Москва ҳукуматига қарши кенг кўламли ва мисли кўрилмаган санкцияларини ҳисобга олган ҳолда Владимир Путин Россия муаммоларини катта даражада назорат қила олди.  Мамлакат ишчи кучи танқислиги, инфляция ва юқори фоиз ставкалари билан курашаётганига қарамай,  Москванинг Россия нефтига Ғарб томонидан белгиланган нарх чегараси юкига тушмасликдаги муваффақияти, ҳамда Шарқ билан  иқтисодий ва савдо алоқаларни кенгайтириши  Россиянинг иқтисодий аҳволини барқарорашириш ва иқтисодий ўсиш суръатларини яхшилашга олиб келди. Шунингдек ҳозирда Россия ҳукумати Украина билан урушда устунликка эга ва ҳудудий ютуқларини тасдиқлай олган, шу боис Путин Россияга қарши биргаликда уруш бораётган АҚШ бошчилигидаги Ғарб билан узоқ давом этган курашда сезидали натижаларга эришганга ўхшайди.