март 18, 2024 15:35 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти россиялик ҳамкасбини Россиядаги президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади
    Эрон президенти россиялик ҳамкасбини Россиядаги президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Россия президенти сайловларида ғалаба қозонишини билан табриклади.

Эрон талабалари  ахборот агентлиги -ИСНО тарқатган хабарига кўра,  бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Владимир Путинни қатъий ғалабаси ва Россия президенти этиб қайта сайлангани билан табриклади.

Сайид Иброҳим Раисий ушбу табриги давомида, Эрон ва Россия муносабатларининг ўсиб бораётган тендециясидан мамнунлигини билдириб икки давлат ўртасидаги алоқларани янада кенгайтиришга алоҳида урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 25 йил ичида ҳокимият тепасида бўлган 71 ёшли Владимир Путин Россия президенти лавозимида яна 6 йил қолади.

Россия Марказий сайлов комиссия ҳисоботига кўра,  Россия президенти сайловларида 99,5 фоиз  овозлар санаб чиққанидан кейин бу мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Путин 87  фоиздан ортиқ овоз билан сайловда ишочнли ғалабани қўлга киритди.

Ёрлиқ