Раисий ва Путин Эрон ва Россия ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидладилар
Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатида турли иқтисодий ва тижорат соҳаларида Теҳрон ва Москва ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришни таъкидладилар.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида уни Россия Федерацияси президенти этиб қайта сайлангани билан табриклар экан, Россиянинг янги ҳукуматининг бошланиши Эрон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги конструктив алоқалар ва ҳамкорликни янада кенгайтириш учун муносиб замин бўлишига умид қилди.
Эрон ва Россиянинг ШҲТ ва БРИКС каби муҳим минтақавий ташкилотларда иштироки шунингдек икки мамлакат ўртасида тузилган келишувларни амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар жумладан Рашт- Астара темир йўлни қурилиши, ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлашш икки томонлама иқтисодий ва савдо муносабатларини ривожлантииш учун мос соҳаладандир деб аниқлик киритди Иброҳим Раисий.
Иброҳим Раисий суҳбатининг яна бир қисмида қирғинчи сионистик режимнинг Ғазо бўлгасининг мазлум ва ҳимоясиз ҳамда қудратли ва шижо фаластинилкларга қарши жиноятларининг давом этишига ишора қилиб, ишғолчи бу режимнинг фаластинликларга айниқса Ғазога қарши жинояти ва ҳужумларини тўхтатиш ва блокадани олиб ташлаш ҳамда бу минтақа аҳолисига кенг кўламли ёрдам кўрсатиш учун самарали халқаро ҳаракатлари зарурлигини эслатди.
Эрон Ислом республикаси президенти Кавказ минтақасидаги ўзгаришлар ва ҳаракатларнинг нозиклиги ҳақида гапириб, Эроннинг минтақа барқарорлиги ва стратегик манфаатларини сақлаб қолиш учун иродаси ва тайёрлигини қайд этди.
Телефон орқали бу суҳбатда Россия президенти Владимир Путин ҳам Муборак Рамазон ойи ва янги шамсий йил -1403 йилни кириб келиши билан эронлик ҳамкасбини табриклар экан, Эрон Ислом Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик битими лойиҳасининг якунланишага ҳам тўхталиб Теҳронда Эрон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғилишининг муваффақиятли ўтгани ҳамда Теҳрон ва Москва ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг 77 фоизга ошгани икки томонлама ҳамкорликларини яхшиланланининг ижобий белгисидир деб изоҳлади.
Россия президени бу суҳбат давомида, Эрон ва Россиянинг БРИКС ва ШҲТда иштирокини икки томон ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш учун қимматли имконият сифатида баҳолаб Эрон ва Россия геноцидчи сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ҳужумлари масаласида позициялари ўхшаш ва Москва ҳукумати бу соҳада Эрон билан янада самарали ҳамкорлик қилишига тайёр деб қўшимча қилди.