Эроннинг Баржом ядровий келишувидаги позицияси Американинг ўз мажбуриятларига қайтишидир
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Америка Баржом ядровий келишувидан чиқиши билан халқаро ушбу битимни поймол қилди. Бинобарин Америка тўлим ўз мажбуриятларини ижро этишга қайтипши керак.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф сешанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида бу мавзўни баён этиб, Американинг CNN телеканали билан қилган ўз сўҳбатига ишора қилган ҳолда, агар Америка Баржом ядровий келишувидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ ижро этишга қатса, унда Эрон ҳам ўзининг фқарши ҳаракатларидан қайтади,-деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг Баржом ядровий келишуви ва Қўшма Штатлар ҳақидаги изҳороти Баржом ядровий келишувининг муаммосини ечишда жуда муҳим бўлган иккита муҳим нуқтага ишора қилмоқда.
Биринчи нуқта; АҚШ-нинг шартномани бузишига қарамай, Эроннинг Баржом ядровий келишувида содиқ қолишини қатъий таъкидлашидир. Зариф асосан Эроннинг Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларини камайтиришдаги ҳаракати АҚШ-нинг мантиқсиз хатти-ҳаракатларига шунингдек Европанинг Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларини бажаришда заиф амал қилиши ва ҳаракатсизлигига жавобан эканлигини таъкидлади.
Шунинг учун Эрон биринчи навбатда Баржом ядровий келишувига қайтиши кераклиги ҳақидаги баҳс-мунозаралар мантиқсиз ва маъноси йўқ. Чунки Эроннинг ҳаракати Баржом ядровий келишувидаги бошқа томонлар томонидан мажбуриятларнинг бажармаслиги эҳтимоли борлиги тўғрисидаги бандларга мувофиқдир. Баржом ядровий келишувининг 26 ва 36 бандларига мувофиқ агар бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаган бўлса, Эрон ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қуйиш ҳуқуқига эга.
Зарифнинг нутқидаги иккинчи ва асосий нуқта бу ҳозирги тангликдан чиқиш учун мантиқий ечим топишдан иборат. Душанба куни CNN телеканалига берган интервюсида Зариф Баржом ядровий келишувида мехнизм кўриб чиқилганлигини таъкидлади. Улардан бири қўшма комиссия саналади ва бу комиссия ўз координаторига эга. Олдинроқ, Федерика Могерини координатор эди.

Энди Жозиф Боррел Эрон ва АҚШ билан маслаҳатлашган ҳолда қадамларни мувофиқлаштириш учун Баржом ядровий келишувининг қўшма комиссиясининг координатори этиб сайланган.
Америка ва янги сайланган маъмурият Трамп маъмуриятининг мувафаққиятсиз сиёсатидан воз кечадими ёки йўқми?-деган савол туғилади.
Агар Америка ва Бойден томонидан сайланган команда Баржом ядровий келишуви баробарида мантиқий натижага эришишни хоҳласа, унда ўтган хатоларни бартараф этиш учун вақтни бой бермасдан зудлик билан амал қилиши керак. Санкцияларни бекор қилиш стратегияси қонунини ижро этиш билан Эроннинг Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларини қисқартириши Эрон томонидан келишув поймол этилгани йўқ, балки Эроннинг ихтиёрий мажбуриятларини қисқартиришнинг бир қисмидир. Эрон шунингдек Америка келишувга қайтиши ва ўз мажбуриятларини бажариши учун Эрон ҳеч қанда шарт-шароитни қабул қилмайди,-деб эълон қилди.

Зариф CNN телеканалига берган интервюсида, ядровий шартнома биз келиша оладиган ва келиша олмайдиган нарсалар асосида музокара қилинди,-деб айтди.
Бу позициялар аниқ ва шаффофдир ва Эрон Баржом ядровий келишувини айланиб ўтмоқчи эмаслигини кўрсатди. Шу сабабли ҳохирги вазъиятда АҚШ-нинг Баржом ядровий келишувида таъкидланган келишувга қандай қайтиши муҳим аҳамиятга эга. АҚШ биртомонлама қабул қилинган қарор асосида Баржом ядровий келишувидан чиқди, бекор қилинган санкцияларни қайта тиклади ва бунга қўшимча Эронга қарши сохта ва ёлғон айбловларни эълон қилиш билан янги санкцияларни жорий этиб, бошқа мамлакатларни бу санкцияларни ижро этишлари учун босим остига олди. Америка давлати бу сайъ-ҳаракати билан фақатгина битта йўлни боқий қолдирган ва бу ҳам бўлса босиб ўтган нотуғри йўлдан қайтиш.