май 22, 2021 23:16 Asia/Tashkent
  • Ғазодаги 11 кунлик урушнинг оқибатлари

11 кунлик жанглардан сўнг, ниҳоят Исроил ва Фаластин муқовимат гуруҳлари ўртасида сулҳ ўрнатилди.

Исроил ва Фаластин қаршилик гуруҳлари ўртасидаги уруш 10 май куни бошланди ва 21 май куни томонлар баъзи чет эллик воситачилар кӯмагида  ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар. Муҳим савол шундаки, бу уруш қандай оқибатларга олиб келди?

Урушнинг биринчи натижаси шулким, у Фаластин қаршилик гуруҳларининг тўхтатувчи кучини намойиш қилди. Ушбу уруш қаршилик гуруҳлари "тош отиш" давридан ўтганини ва ракета кучи билан Исроил армияси ва инфратузилмасига зарба беришга қодир эканлигини кўрсатди. Уруш пайтида Фаластин қаршилик гуруҳлари ишғол қилинган ҳудудларга 4000 дан ортиқ узоқ, ўрта ва қисқа масофаларга мўлжалланган ракета отишди. Муҳим нуқта шундаки, урушнинг биринчи соатида босиб олинган ҳудудларга 300 та ракета учирилди, шундан 100 таси фақат биринчи дақиқада отилди. Дарҳақиқат, бу уруш қаршилик гуруҳларининг разведка, технология, тактика ва ҳужум соҳаларидаги қудратини ҳамда географик, тарихий ва диний қадриятларини, шунингдек, Қудсда яшаётган фаластинликларни ҳимоя қилиш иродасини исботлади.

Ушбу уруш қаршилик гуруҳлари "тош отиш" давридан ўтганини ва ракета кучи билан Исроил армияси ва инфратузилмасига зарба беришга қодир эканлигини кўрсатди.

Урушнинг иккинчи натижаси Исроил мудофаа тизимининг заиф томонларини очиб бериш эди. Темир Гумбазнинг самарадорлиги бўйича жиддий таблиғотлар олиб борадиган Исроил, Фаластин қаршилик ҳаракати ракеталарининг 85 фоизидан кўпроғи  нишонга бориб урилганига гувоҳ бӯлди. Бу Исроил режими томонидан сулҳни қабул қилиши  сабабларидан биридир. Аслида Исроилнинг жанговар кучи, хусусан мудофаа соҳасида, шу жумладан темир гумбаз, Довуднинг лочини, Патриот ва Той сингари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари соҳасида кескин пасайиб кетди ва режимнинг урушни давом эттириши мумкин эмас эди.

Урушнинг учинчи натижаси сионист ҳарбийлар ва босиб олинган ҳудудларда яшовчи фуқаролари учун психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши эди. Урушнинг узайиши бир томондан Исроил ҳарбийларининг руҳиятига, иккинчи томондан Исроил тинч аҳолиси ҳаётига таъсир кўрсатди. Қаршилик ракеталарининг узлуксиз отилиши  туфайли, босиб олинган ҳудудларда фуқаролик   ҳаёти жиддий муаммоларга дуч келди. Кўп сонли жароҳатланган исроилликлар Исроил фуқаролари учун психологик муаммоларни келтириб чиқарди. Исроил режимининг сионистик шаҳарчаларда яшовчи аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига ишончсизлик сабабли  ишғол қилинган ҳудудларнинг жанубида жойлашган шаҳарчаларнинг 2 миллиондан ортиқ аҳолиси уй-жойларини тарк этиб, хавфсиз жамлоқларда яшириниб яшаш тарзига ӯтишди.

Мудофаа тизими заиф томонларининг ошкор бӯлиши, Исроил ҳарбийлари ва тинч аҳолиси учун психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳамда урушнинг иқтисодий оқибатлари  биргаликда Бенямин Нетаняхуни оташкесимга рози бўлишига олиб келди. Шартсиз сулҳни қабул қилиш исроилликлар нуқтаи назаридан Фаластин қаршилик ҳаракати гуруҳларининг ғалабаси  сифатида қабул қилинди. Шу сабабли босиб олинган ҳудудларда Нетаняҳуга нисбатан танқидлар кўпайган. Айтиш мумкинки, ушбу урушнинг тўртинчи натижаси Бенямин Нетаняҳунинг Исроил сиёсий қудрат тизимидаги мавқеъининг янада сусайиши  бўлди.

Ғалаба шодиёнаси

"Ғазодаги урушни шартсиз тўхтатиш Исроил учун шармандаликдир", деди сионистик Кнессет аъзоси Илйит Шакид вазирлар маҳкамасининг оташкесим  режасига жавобан. Сионистик режимнинг "Янги умид" партиясидан Гидеон Саър ҳам Ғазодаги қаршилик гуруҳлари билан оташкесимни режим учун уятли келишув деб атади. Сионист Кнессетнинг яна бир аъзоси Итмар бин Ғафир Исроил учун шармандали ва таҳқирловчи оташкесимни Ҳамосга хавфли таслим бӯлиш деб таърифлаб, деди:  бу оташкесим  Исроил учун қийин шароитларни вужудга келтирди.

 

Ёрлиқ