Қайрилма лолалар саҳроси
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i62414-Қайрилма_лолалар_саҳроси
Баҳорда Эроннинг марказий қисмидаги Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий вилоятининг қайрилган лолалар саҳроси Эрон табиатининг ажойиб кўринишларидан биридир.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июн 14, 2021 18:42 Asia/Tashkent
  • Қайрилма лолалар саҳроси

Баҳорда Эроннинг марказий қисмидаги Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий вилоятининг қайрилган лолалар саҳроси Эрон табиатининг ажойиб кўринишларидан биридир.

Куҳранг минтақасидаги бу серҳосил табиат тоза ва енгил иқлими билан одамларга бошқа жойларда учратиши амри маҳрол бӯлган кайфият ато этади. Баҳорда, ушбу минтақанинг лола гуллари қайрилма кӯринишида жилваланиб,   минтақага алоҳида кўрк беради ва қип-қизил ранги билан  таърифлаб бўлмайдиган ҳаяжонли манзара ато айлайди.

Куҳранг қайрилган  лолалар саҳроси Эроннинг 20 та табиий ёдгорликларидан бири бўлиб, ҳозирда Эрон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти ҳимоясида. Ушбу ажойиб табиат ҳодисаси ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.  

Қайрилган лолалар саҳроси 3400 гектар майдонга эга кенг текислик бўлиб, у Куҳранг қайрилган  лолалар  текислиги деб номланади. Бу саҳро Эроннинг денгиз сатҳидан энг баландда жойлашган  Шаҳрикурд шаҳридан 100 км узоқликдадир. Ушбу минтақада ҳар йили май ойининг бошидан июн охиригача ўн минглаб қайрилган  лолаларни томоша қилиш учун    минглаб сайёҳлар ва табиатни севувчилар ташриф буюришади. Тасаввур қилинг, бепоён юрт қалбидаги кӯм- кўк осмон остида баҳорги шамолда рақсга тушаётган қизил гуллар нақадар чиройли бўлиши мумкин.  

Илмий номи Fritillaria бўлган қайрилган лолалар - бу тошлоқ ва тошли ёнбағирлар орасида 1500 метр ва ундан юқори баландликда ўсиб чиққан пиёзли ўсимликдир. Дунё бўйлаб ушбу ўсимликнинг олтмиш тури аниқланган, шундан 15 тури Эронда мавжуд ва дунёнинг ушбу минтақасида табиий равишда ўсади. Ушбу гул ердан 120 см баландликка бӯй чӯзиб, агар ӯтлаб юрган  ҳайвонлар   ва инсон худбинлигидан омон қолса, бир саҳрода 10 000 тагача ниҳолини учратиш мумкин. Қайрилган лолалар совуққа жуда чидамли бўлиб, тошли ва тошли ён бағирларга мослашади. Қизил-тўқ сариқ ранг қўнғироқ шаклидаги улкан  гулларга эга бу ўсимлик Эрон табиатининг қимматли мероси сифатида қаралади. Бу ноёб тур Эрон платосидан ташқари Ҳимолай тоғлари ва Анадолу минтақасида ҳам ўсишини билиш жуда яхши.

Қайрилма лоланинг пиёзи шишган безга ўхшайди ва таркибида кўплаб крахмал ва бир нечта доривор моддалар мавжуд. Қайрилма лола анъанавий тиббиётда балғам кӯчирувчи  ва йўталга қарши дори  воситаси сифатида ишлатилади. Ушбу ўсимликнинг пиёзи алпероидлар ва империцин алкалоидлари борлиги сабабли оғриқ қолдирувчи восита сифатида ҳам танилган, албатта, бу ўсимлик токсик дорилар қаторига киради ва уни истеъмол қилиш шифокор назорати остида бўлиши керак.

Қайрилма лолалар Загрос тоғли ҳудудининг шимолий қисмларида ҳаво ҳарорати таъсирида эрта баҳорда гуллашни бошлайди ва жанубий вилоятларда эса ёзнинг ўрталарида гуллайди. Ӯсимликнинг қисқа умри ва ноёблиги уни Эрон табиатининг марвариди деб аталишига сабаб бӯлган.

Қайрилма лолалар саҳроси

Лолаҳои вожгун (Қайрилма лолалар) текислиги ҳақида турли хил ривоятлар яратилган бӯлиб,  улардан энг муҳими Эроннинг буюк эпик шоири Фирдавсийнинг дурдонаси бўлган “Шоҳнома” шоҳ асари билан боғлиқ. “Шоҳнома”да келтирилган ривоятга кўра, Афросиёбнинг қариндошларидан бири  Турон шоҳи  Рустамнинг ёш ўғли Сиёвашни  Афросиёбга хиёнат қилди, деган баҳонада ӯлдиради. Сиёвашнинг ўлимига гувоҳ бўлган лолалар қайғуга чӯмиб, бошларини ерга эгганча кӯз ёш тӯкишади.

Қайрилма лолалар саҳроси

Куҳранг минтақасининг иқлим шароити бутун йил давомида табиат ва унинг сайёҳлик жойларидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради. Аммо қайрилма лолаларни кўришни истасангиз, саёҳат учун баҳор фаслини танланг. Шуни ёдда тутингки, иқлим ўзгариши ушбу гулларнинг ўсиш даврига таъсир қилиши мумкин. Агар Куҳрангга ташриф буюриш имконингиз бўлса, албатта, Чашмаи Димаҳни кўришни ҳам унутманг. Бу Куҳранг йўлидаги энг диққатга сазовор жой ҳисобланади. Ушбу булоқ суви жуда тоза ва Эроннинг энг маззали сувларидан биридир. Чешмаи Димаҳ гўзаллиги  уни Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритди. Куҳранг шаршараси, Чалгар чанғи учиш минтақаси ва музли ғор бу минтақанинг бошқа диққатга сазовор жойлари ҳисобланади.