Россия ва Британия ўртасидаги мислсиз зиддият; Нато Москвага қарши босимни кучайтирмоқда
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков пайшанба куни ушбу мамлакатнинг сув ҳудудларига НАТО кемаларининг ноқонуний кириши такрорланиши хусусида огоҳлантириш берди.
Сергей Рябков "Россия чегараларининг хавфсизлиги жуда муҳимдир ва дипломатик, сиёсий ёки ҳарбий бўладми ҳар томонлама ҳимоя қилинади,-деб айтди.
Россиялик дипломат Британия ўз кемаларининг исмини "мудофаа" маъносидаги "Defender" ни "Attacker" (хужумчи) деб ўзгартириши керак ва бизнинг қудратимизни синаб кўрмоқчи бўлганлар катта хавф-хатарга юзмаюз бўлишади,-деб айтди.
Кремль ҳукумати матбуот котиби Дмитрий Песков ва Россия ташқи ишлар вазирлигининнг наттоғи Мария Захарова ҳам "HMS Defender" кемасининг Қрим ярим ороли сув ҳудудларига киришини олдиндан режалаштирилган ва провакацион сайъ-ҳаракат деб тавсиф этишди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни Британия эдчисини чақириб агар Британия денгиз кучлари яна бир марта Қрим сув ҳудудларида провакацион ҳаракат қилса, Қора денгизида жойлашган Британия кемалари бомбардимон қилинади, -деб огоҳлантириш берди.
Бунга қарши Британия Мудофаа вазирлигининг матбуот маркази ўзининг баёнотида, Қора денгизида Россия сувлари ҳудудидини бузганидан сўнг, ҳарбий эсминецга Россия самолётининг огоҳлантирувчи ўқ отганини ёлғон деб билиб, қироллик денгиз кучлари кемаси халқаро қонунларга мувофиқ Украина ҳудудий сувларинихалқаро қонунлар асосида кесиб ўтаётган эди,- деб иддао қилди.
Чоршанба куни тушдан олдин Қора денгизида Россия қирғоқ патрул кемаси Қора денгиздаги "Cape Feolent" яқинида Россия денгиз ҳудудини бузгани учун Британиянинг "Defender" эсминецига қарата ўқ узди. Россия "Сухов М-24" қирувчи самолёти бу кемага қарата огоҳлантирувчи ўқ узди ва унинг ҳаракатланаётган йўлини бомбардимон қилди.
Совуқ урушдан кейинги даврда Россия ҳарбий-денгиз флоти ва НАТОнинг муҳим аъзоси Англия ўртасида Россия ўзиники деб билган сувда бундай яқин ва хавфли тўқнашув биринчи марта содир бўлди. Қизиғи шундаки, лондон халқаро ҳуқуққа зид равишда бирон бир ноқонуний хатти-ҳаракат қилмаган деб иддао қилмоқда.
Бритпания бош вазири Борис Жонсон пайшанба куни Россия сув ҳудудларини бузган ўз кемасини ҳимоя қилди. У менинг фикримча, халқаро сувлардан фойдаланиш амалга оширилган тўри ҳаракат эди. Муҳим масала шундаки, биз Россияга Қримнинг қўшилиши расмий равишда тан олмайми. Бу сув ҳудудлар Украинага тааллуқли ва ундан А нуқтасидан Б нуқтасига ўтиш учун фойдаланиш хато эмас,-дея иддао қилди.
Ҳақиқатан ҳам, Британия бош вазири ўзининг изҳоротида икки нарсани тан олди. Биринчисидан, Буюк Британиянинг ҳарбий кемасининг ҳаракати бу Қрим ярим ороли атрофидаги Россияга қарашли сувларга кирганлигини билиб, қасддан ва провакацион равишда амалга оширилган хатти-ҳаракатдир. Иккинчисидан, бу сайъ-ҳаракат Москванинг Қрим ва Севастопол ҳақидаги иддаосининг томонидан рад этилишини англатади ва Ғарбнинг ушбу фактни тан олмаслик бўйича уйғунлашган позициясига мос келади. Бу нарса Европа ва Америка раҳбарлари томонидан кўп марта такрорланган. Аслида, Лондонинг бу ҳаракати Украинанинг Қрим ярим ороли ва Севастополга бўлган иддаосини Ғарбнинг қўллаб-қувватлаш ва уларни Киевга қайтариш зарурлиги сифатида амалга оширилган.
Айрим экспертлар ҳатто Британия кемасининг хатти-ҳаракати аслида Қримни тасарруф этиш ва уни Украинага қайтариш учун НАТО ташкилоти томонидан эҳтимолий ҳарбий амалиётлар йўлида машқ ўтказиш маъносидадир. Бироқ, Россия ўзиники деб биладиган сув ҳудудларида Британия кемасининг амалга оширган ҳаракати ўта хавфли ва ўзининг сарзаминларини муҳофазат учун Москванинг азм-иродасини кескинликка юзмаюз этиш мақсадида амалга оширилган ҳаракатдир. Британия кемасига огоҳлпантирувчи ўқ отиш ва ҳаракат йўлини бомбардимон қилиш билан Россиянинг ҳаво ва денгиз орқали аксиламали шундан далолат берадиким, Россия Европа шарқи, шу жумладан Қора денгизи, Болтиқ денгизи ва Россия билан қўшни мамлакатларда ҳузур топиш охирги ойларда НАТО ташкилотининг провакацион ҳаракати билан қарши курашиши жиддийдир. Шу билан бирга бу масала Шарқий Европада Россия ва Ғарб кучлари ўртасидаги ҳарбий тўқнашув эҳтимоли қанчалик жиддийлашиб келганлигини кўрсатади.
Халқаро алоқалар бўйича эксперт Муртазо Хонсорий шундай фикр билдиради: "Россия ва НАТО Европада уруш бўлган тақдирда, бу икки жаҳон уруши каби ҳалокатли бўлишини билади. Шунинг учун тўридан-тўғри тўқнашиш учун иккала томонда ҳам ирода йўқ ва унинг ўрнига қисқа ва ўрта муддатли сиёсий ва ҳарбий тактикалар кўриб чиқилади."
Умуман олганда, Британия кемасининг қасддан амалга оширилган хатти-ҳаракати олдиндан режалаштирилган ҳаракатдир ва Россияга қарши босимларни кучайтириш йўлида НАТО ташкилотининг муносабатини акс эттиради.