Баъзи Европа давлатлари G7 нинг Россияга қарши сиёсатидан норози
(last modified Mon, 18 Nov 2024 12:34:30 GMT )
ноябр 18, 2024 17:34 Asia/Tashkent
  • Баъзи Европа давлатлари G7 нинг Россияга қарши сиёсатидан норози
    Баъзи Европа давлатлари G7 нинг Россияга қарши сиёсатидан норози

Венгрия мамлакати Бош вазири Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини қайта кўриб чиқишни сўради.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ЕИнинг Россияга қарши санкциялари энергия нархини оширади ва Европанинг рақобатбардошлигини заифлаштиради деб айтди.

 Порс тудей сайтига кўра, ўтган ҳафта Европарламент вакиллари Россиянинг Европа Иттифоқи ва 7-гуруҳ санкцияларни четлаб ўтиши ҳамда бу мамлакатнинг нефт ва газ экспортига қарши туришга қаратилган резолюция учун овоз берди.

Мазкур резолюцияда Европарламент вакиллари Европа Иттифоқига аъзо давлатлари ва институтладан нефт ва газ эксрорти бўйича Россиянинг "арвоҳ флоти" деб номланган нарсага қурши курашни сўради.

Кемалар мониторингини кучайтириш учун дрон ва сунъий йўлдошлардан фойдаланиш  ва Европа Иттифоқи сувларида суғурта хатисиз саёҳат қилган кемалар учун жарималар ушбу резолюцияларда таклиф қилинган ечимлар қаторига киради. Европарламент аъзолари шунингдек, Россиядан қазиб олинадиган ёқилғиларни, бу мамлакатнинг суюлтирилган газини иморт қилиш ва улардан фойдланашни тўлиқ тақиқлашни талаб қилди.

Bloomberg ахборот агентлиги ҳам бу ҳақда, Россияга қарши санкция чораларини тартибга солиш чекловлари ва Хитой ва Ҳиндистон каби йирик импорт қилувчи мамлакатларда арзон нефтга эга бўлган эҳтиёж туфайли чекланган натижаларга эришди деб хабар қилди.

Ғарбнинг Россияга эмбарго қўйишдаги мувафақиятсизлиги ҳам шу даражададирки,  ҳатто баъзи норасмий хабарларда Европа давлатлари Россиянинг энергия харидорлари гуруҳига кириши ҳақида эълон қилинади.