Эрон халқаро транзитнинг чорраҳасидир
-
Эрон халқаро транзитнинг чорраҳасидир
Уляновск -Астара темир йўли ва Волга -Каспий дарёси йўналиши бўйича иккита транзит-логистика лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди.
Россиянинг Уляновск губернатори, Эрон Ислом республикасининг Татаристондаги бош консули иштирок этган маросимда, Россиянинг Уляновск губерарнари, Эроннинг Татаристондаги Бош консули, Ҳиндистон, Озарбойжон республикаси, Туркманистон ва Ироқнинг ижроия органлари вакиллари, ҳамда транспрорт компаниялари етакчилари иштирок этган маросимда, тижорат флоти салоҳиятини ривожлантириш ва Эрон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ва транзит алмашунви ҳажмини ошириш мақсадида иккита муҳим халқаро темир йўл ва дарё транспорти лойиҳасининг ижро амалиётлари бошланди.
Сўнгги йилларда жаҳон жанубидаги кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон савдо майдонига кириши муносабати билан, айниқса Осиёда транзит йўллари хусусан Шимол-жануб коридори каби транспорт йўлаклари катта аҳамиятга эга бўлди. Россиядан бошланиб, Ҳиндистоннинг Бомбей портигача бўлган ушбу йўлак Кавказ ва Евроосиё давлатларида юк ташиш имкониятига эга. Бундан ташқари, гллобал жануб минтақавий бўлмаган транзит йўналишларга қарамликдан халос бўлиш учун ўзига хос транспорт йўлакларига эга бўлиши керак.
Бунинг зарурати Украина ва Россия ўртасидаги урушда яққол намоён бўлди. Чунки Ғарб давлатлари Россияга босим ўтказиш учун бу давлатни санкция қилди ва бу санкциялардан бири Россиянинг Европа давлатлари орқали транзит йўлларига кишига тўсиқлик қилмоқда. Шу сабабли, янги қуруқлик ва дарё транспорти режаларининг тугалланиши билан Россия экспорт юклари Эрон оқарли Форс Кўрфази мамлакатлари, Ҳиндистон ва ҳатто Хитойга поезд ва кемада экспорт қилинади ва Россиянинг ушбу минтақалрдан импорт қилинган юклари йиғилиб Эрон орқали Россияга ва Волга бўйига импорт қилади.
Бу товарларни узатишни осонлашириш ва ғарбий транспорт коридорларига қарамликни камайтириш учун глобал жанубнинг ҳаракатчаналиги ва жиддий ҳаракатини англатади. Яна бир эътиборга молик масала шундаки, ушбу халқаро йўлак Эрон ва Россия ўртасида Волга ҳавзасининг 13 минтақасида амалга оширилаётган энг муҳим қўшма лойиҳалардан бири бўлиб, икки давлат ва ҳатто минтақавий ва халқаро савдо учун ҳаракатлантирувчи восита вазифасини ўта олади. Чунки Уляновск -Астара темир йўли лойиҳаси амалга оширилиши билан товар айирбошаш оқимни енгиллаштириш ва юк ташиш тезлигини оширишдан ташқари трансорт харакатлари ва юклари етказиб бериш муддати 21 кунидан 7 кунга қисқаради.
Бунга Эроннинг халқаро транспорт имкониятларининг бир қисмини жаҳон бозорлари билан фойдаланиш орқалигина эришиш мумкин. Чуки Эрон Ислом республикаси ўзининг имтиёзли географик ва стратегик мавқеи туфайли қитъалар ва жаҳон бозорлари боғлайдиган тўртта йўл сифатида қаралади.
Форс Кўрфази, Уммон денгизи ва унинг Ҳинд океани билан туташуви каби денгиз алоқа йўллари, темир йўл ва автомобил транспорти йўллари Эронни жаҳон савдо йўлакларининг марказига айлантирди. Хавфсизлик, юкларни арзон ташиш ва йўналишни қисқартириш Эроннинг транзит йўллари ва савдо йўлакларининг хусусияларидан бири бўлиб, минтпқавий ва халқаро савдони кенгайтиришга ёрдам бериш учун аниқ уфқни тортади.