АҚШ ҳаракатлари/ Лотин Америкасида ҳарбий операцияларнинг бошланиши/ Тайванга қурол ёрдами
-
АҚШ ҳаракатлари/ Лотин Америкасида ҳарбий операцияларнинг бошланиши/ Тайванга қурол ёрдами
Гиёҳванд моддаларга қарши кураш баҳонасида АҚШ уруш вазири Пит Хегст мамлакатнинг Лотин Америкасида " Жанубий найза" номли янги операция бошланганини эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ уруш вазири Пит Хегст 13-ноябр, пайшанба куни Х тармоғидаги постида ўз хабарида у савдогаларни " наркотеррорчилар" сифатида таърифлаганини маълум қилди. Хегст шунингдек АҚШ президенти Доналд Трамп бу операциясини буюрди ва Мудофаа бирлиги уни амалга оширмоқда, деб изоҳлади. Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси АҚШ матбуотига шу ҳафта бошида, Кариб денгизида содир бўлган янги ҳужумда қайиқдаги тўрт киши ҳалок бўлганини айтди. Трамп маъмурияти сўнгги бир неча ой давомида Кариб денгизи ва Тинч океанининг шарқий қисмида ҳарбий кампания ўтказди, у гиёҳванд моддалар савдосига қарши операция деб атайдиган операция учун денгиз ва ҳаво кучларини жойлаштирди.
АҚШ Европага хитобан: сиз миллий хавфсизлигимзини белгиллашга ҳаққингиз йўқ
Бундан ташқари, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Вашингтоннинг Европадаги баъзи иттифоқчиларнинг Доналд Трамп маъмуриятининг гиёҳванд моддалар баҳонасида Кариб денгизи минтақасига уюштирган ҳужумлари қонунийлиги ҳақидаги танқидига жавобан, Европ ва АҚШ ўз миллий хавфсизлигини қандай ҳимоя қилишни айтиб беришга ҳаққи йўқ , деб изоҳлади.
“Менимча, Европа Иттифоқи халқаро ҳуқуқ нима эканлигини аниқлашга қодир эмас. Улар , албатта АҚШ ўз миллий хавфсизлигини қандай ҳимоя қиишини белгилаб беришга қодир эмас, деб таъкидлади АҚШ ТИВ раҳбари.
Доналд Трамп маъмурияти Тайван билан бир неча ҳарбий келишувни тасдиқлади
Бошқа хабарга кўра Хитой огоҳлатиришларига қарамай, Тайван АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидўан сўнг ўзининг биринчи ҳарбий ҳаракатида АҚШ Тайванга 330 миллион долларлик ҳарбий қисмлар ва жиҳозларни сотишга рози бўлди, деб эълон қилди.
Ҳисоботга биноан, АҚШнинг Тайванга 330 миллион долларлик ҳарбий пакети F-16 қирувчи самолётлари, C-130 самолётлари ва IDFнинг маҳаллий самолётлари учун эҳтиёт қисматлари,таъмирлаш ускуналари ва сарф материалларини ўз ичига олади. АҚШ Тайванининг асосий қурол етказиб беруввчиси бўлиб, Тайван оролига молиявий ва қурол-яроқ билан ёрдам беради Хитой эса Тайван оролини ўз ҳудудининг бир қисми сифатида билади ва "бирлашиш" учун куч ишлатиш имкониятини истисно этмайди.
АҚШ Саудия Арабистонига F-35 қирувчи самолётларини сотади
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам жума куни Саудия Арабистонига F-35 яширин қирувчи самолётларини сотиш бўйича келишувни кўриб чиқаётганини айтди. Доналд Трамп ўз сўзларида, Саудия Арабистони кўп сонли F-35 қиурвчи самолётларини сотиб олмоқчи. Қирувчи самолётнинг ушбу потенсиал сотувни Трамп келаси ҳафта Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни Оқ уйда қабул қилишни режалаштираётган пайтга амалга оширилмоқда.