Доналд Трамп инфляцияга таслим бўлади: баъзи Лотин Америкаси мамлакатларига тарифларни пасайтиради
-
Доналд Трамп инфляцияга таслим бўлади: баъзи Лотин Америкаси мамлакатларига тарифларни пасайтиради
АҚШда баъзи асосий товарлар нархнинг ошиши ҳукуматни Лотин Америкасидан айрим товарлар импортига қўшимча тарифлар жорий этишдан бош тортишга мажбур қилди.
Бу ҳафта АҚШнинг Политико нашри қуйидагича хабар берди: Оқ уйдаги манбанинг айтишича, Жанубий ва Марказий Американинг тўртта давлати билан янги савдо битимлари имзоланиши қаҳва, банан ва мол гўшти каби баъзи товарлар импорига божларни пасайишига олиб келиши мумкин.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича Политико нашри шунингдек, Донадд Трамп маъмуриятининг юқори мартабали мулозимларни баёнотларига кўра, ушбу тўрт давлат билан келишув яқин икки ҳафта ичида якуналади ва йил охиригача бошқа келишувларга эришиш имконияти мавжуд. деб маълум қилди.
Доналд Трамп маъмурияти Аргентина , Гватемалла, Салвадор ва Эквадор билан баъзи товарлар, жумладан. Аргеттина мол гўшти , қаҳва ва бананларга импорт божларни пасайтирадиган янги савдо шартномаларни имзоламоқчи, деб қўшимча қилди Политико нашри.
Аргентина билан келишувга кўра, мол гўшти 10 фоизлик тарифдан озод қилинади, бироқ гўшт экспорти квотаси ўзгармайди.
Товарларга бўлган умумий тарифлар ўзгаришсиз қолмоқда. Аргентина, Гватемала ва Салводордан бошқа товарларга 10 фоизлик, Эквадор маҳсуклотлар эса 15 фоизлик бож қўлланилади.
Доналд Трампнинг иқтисодий маслаҳатчилари тарифларни пасайтириш маъмуриятининг нархларни пасайтириш ҳаракатининг бир қисми эканлигини қаҳва ва банан каби товарлар нархи тушиши мумкинлигини айтишган.