Нима учун Трамп яна Ҳиндистонни таҳдид қилди?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98576-Нима_учун_Трамп_яна_Ҳиндистонни_таҳдид_қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп яна бир бор Ҳиндистонни қўшимча бож (тариф)лар жорий этиш билан таҳдид қилди.
(last modified 2026-02-03T09:22:07+00:00 )
Январ 06, 2026 14:46 Asia/Tashkent
  • Нима учун Трамп яна Ҳиндистонни таҳдид қилди?
    Нима учун Трамп яна Ҳиндистонни таҳдид қилди?

АҚШ президенти Доналд Трамп яна бир бор Ҳиндистонни қўшимча бож (тариф)лар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Pars Today хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистонни Россия нефтини харид қилишни давом эттираётгани сабабли унга нисбатан янада қатъий савдо тарифлари қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Трамп якшанба куни АҚШ президент самолётида журналистларга шундай деди: агар Ҳиндистон АҚШнинг Россия нефтини харид қилишни чеклаш ҳақидаги талабини бажармаса, Қўшма Штатлар Ҳиндистонга нисбатан тарифларни ошириши мумкин. АҚШ ўтган йил Ҳиндистондан импорт қилинадиган товарларга қўйилган тарифларни икки баробарга ошириб, 50 фоизга етказган эди. Бу қарор Ҳиндистоннинг Россиядан катта ҳажмда нефть сотиб олишини жазолаш мақсадида қабул қилинган. Шу билан бирга, оғир тарифларга қарамасдан, хабарларга кўра, 2025 йил ноябрь ойида Ҳиндистоннинг АҚШга экспорти ошган.

Кўриниб турибдики, ушбу масала Вашингтон ва Деҳли ўртасидаги мураккаб иқтисодий ва геосиёсий муносабатлар билан боғлиқ. 2022 йилда Украинада уруш бошланганидан сўнг, Ҳиндистон арзон Россия нефтини харид қилувчи энг йирик давлатлардан бирига айланди. АҚШ нуқтаи назаридан бу қадам Ғарбнинг Москвага қарши жорий этган санкцияларини заифлаштириш ва Россия уруши молиялашувига билвосита ёрдам бериш сифатида баҳоланмоқда. Шу сабабли, Трамп маъмурияти Ҳиндистонни Россия нефтига бўлган қарамликни камайтиришга мажбурлаш учун унинг экспорт товарларига юқори тарифлар жорий этиш орқали иқтисодий босим ўтказишга қарор қилди.

Трампнинг бу сиёсатга қўл уриши фақат Россия нефти билан чекланиб қолмайди. АҚШ, шунингдек, Ҳиндистоннинг Россия билан тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳарбий ва иқтисодий алоқаларидан ҳам хавотирда. Икки давлат ўртасидаги қурол-яроғ хариди бўйича шартномалар ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Вашингтон назарида АҚШ етакчилигидаги жаҳон тартибига таҳдид сифатида қабул қилинади. Шу билан бирга, Трамп бу сиёсат орқали бошқа давлатларга ҳам аниқ сигнал юбормоқчи: Россия билан ҳар қандай иқтисодий ҳамкорлик катта харажатларга олиб келади.

Албатта, Трампнинг таҳдидлари, айниқса ҳинд товарларига нисбатан юқори тарифлар жорий этиш ва Россия нефтини харид қилишни қисқартиришга қаратилган босимлар — Ҳиндистон эътиборсиз қолдира олмайдиган реал воқеликдир. Бу чоралар Вашингтоннинг Ҳиндистоннинг Россия билан энергетика ва мудофаа соҳаларидаги муносабатларидан норози эканини ва буни Украина урушига билвосита қўллаб-қувватлаш сифатида баҳолаётганини кўрсатади. Бироқ, Ҳиндистон шундай вазиятдаки, у Россиядан тўлиқ воз кеча олмайди. Биринчи сабаб — Россиядан олинадиган қурол-яроғ ва эҳтиёт қисмларга бўлган шошилинч эҳтиёж бўлиб, уларнинг жаҳон бозорида тез ва арзон муқобили йўқ. Иккинчи сабаб эса — сўнгги йилларда арзон Россия нефтини харид қилиш орқали Ҳиндистон иқтисодиёти миллиардлаб доллар тежаб қолганидир.

*АҚШ Конгрессининг Ҳиндистоннинг Хитой ва Россия билан яқинлашаётганидан Трампни хавотирга солиши ва огоҳлантириши сабаблари нимада?