Халқаро валюта жамғармаси: АҚШ тарифлари глобал иқтисодиётга нисбатан ретсессия соясини ташлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98484-Халқаро_валюта_жамғармаси_АҚШ_тарифлари_глобал_иқтисодиётга_нисбатан_ретсессия_соясини_ташлади
Халқаро валюта жамғармаси ўзининг сўнгги ҳисоботида АҚШнинг тариф сиёсати, жаҳон иқтисодиётидаги вақтинчалик ўсишга қарамасдан,келаси йил ретсессия хавфини ошнганлиги ва халқаро иқтисодиёт истиқболларини қорайганлиги ҳақида огоҳлантирди.
(last modified 2025-12-10T05:24:53+00:00 )
декабр 10, 2025 09:57 Asia/Tashkent
  • Халқаро валюта жамғармаси: АҚШ тарифлари глобал иқтисодиётга нисбатан ретсессия
    Халқаро валюта жамғармаси: АҚШ тарифлари глобал иқтисодиётга нисбатан ретсессия

Халқаро валюта жамғармаси ўзининг сўнгги ҳисоботида АҚШнинг тариф сиёсати, жаҳон иқтисодиётидаги вақтинчалик ўсишга қарамасдан,келаси йил ретсессия хавфини ошнганлиги ва халқаро иқтисодиёт истиқболларини қорайганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Халқаро валюта жамғармаси  (ХВЖ) ўзининг янги ҳисоботида бу йил глобал иқтисодий ўсиш 3,2 фоизни ташкил этилишини башорат қилди, бу ўтган июн ойидаги 3 фоизлик тахминдан юқори.Бироқ, муассаса бу тенденция барқарор бўлмаслиги ва 2026 йилда глобал иқтисодий ўсиш 3,1 фоизгача секинлашиши ҳақида огоҳлантирди.

ИРНА  ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Халқаро Валюта жамғармаси ўсиш суръатларининг вақтинча ўсишини АҚШнинг янги оғир божлари жорий этилиши олдидан компаниялар ва уй хўжаликларнинг қисқа муддатли харидлари, шунингдек, жаҳон савдосини вақтинча кучайтирган долларнинг қадрсизлиги билан изоҳлади. Жаҳон иқтисодиёти энг ёмон прогнозлардан кўра, яхшироқ ишламоқда. аммо у ҳали керакли даражани узоқда, деди. Халқаро валюта жамғармаси бош иқтисодчиси i Per-Olivier Gourinshas.

2026 йилда глобал иқтисоди ўсиш ҳақидаги огоҳлантириш Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Вашингтондаги кузгу йиғилиши олдидан, АҚШ ва Хитой учрашуви ҳам икки давлат ўртасидаги савдо зиддиятларнинг кучайиши фонида ўтказилади. АҚШ президенти Доналд Трамп ноябр ойи бошидан Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 100 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилди.

ХВЖ ҳисоботига кўра, жорий йилда АҚШ иқтисодий ўсиш суръати 2 фоизгача пасайган, ва келгуси йилда ҳам ўша даражада қолади. Еврозоннада ўсиш 1,2 фоиз , Хитойда эса 4,8 фоиз дан 4,2 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Жамғарма янги тарифлар нафақат савдони пасайтириш, нархларини оширган, балки йилнинг иккинчи ярмида ретсессия ҳам оширганидан огоҳлантирди. Ушбу халқаро муассаса  эълонига кўра, АҚШда инфляция  яна ошган ва ишсизлик даражаси ҳам бироз ошган. Глобал иқтисодиётига босим кучайиб бораётганидан далолат бероувчи белгилар.