Москва ҳукумати НАТОнинг провакацион ҳаракатларидан огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98282-Москва_ҳукумати_НАТОнинг_провакацион_ҳаракатларидан_огоҳлантирди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси НАТО Москвага қарши ҳар қандай провакацион режа ва сенариядан фойдаланиш мумкинлигидан огоҳлантирди.
(last modified 2025-11-15T07:10:41+00:00 )
ноябр 13, 2025 15:35 Asia/Tashkent
  • Москва ҳукумати НАТОнинг провакацион ҳаракатларидан огоҳлантирди
    Москва ҳукумати НАТОнинг провакацион ҳаракатларидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси НАТО Москвага қарши ҳар қандай провакацион режа ва сенариядан фойдаланиш мумкинлигидан огоҳлантирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси Сергей Шойгу  "Новости" ахборот агентлиги билан суҳбатида Россия ташқи разветка хизматининг сўнгги баёнотларига таяниб, НАТО аъзолари Россия провакацияси билан боғлиқ ҳар қандай мураккааб  сенариясини кўриб чиқиши мумкин, Бу давлатлар махсус хизматлари ҳам бундай провакацион ҳаракатларни ташкил этишда катта тажрибага эга деб огоҳлантирди.

 Россия ташқи разветка хизмати ҳам аввалроқ ўз ҳисоботида   НАТОга аъзо Европа давлатлари украиналиклар ва Европа Иттифоқи давлатлари фуқаролари орасида кенг кўламли қурбонлар бўлган йирик қўпорувчилик операциясини уюштиришни ва  уларни Россия билан боғлашни режалаштираётганини айтган эди. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси Европа Иттифоқи амалда савдо- иқтисодий тузилмадан ҳарбий блокларга айланганини ва НАТО тамойилларига асосланиб ўзининг ҳарбийлаштириш харажатларни оқлаш учун таҳдидларни қидираётганини таъкидлади. Сергей Шойгу аввалроқ  НАТОнинг Москвани гижгижлаш режасига нисбатан НАТО ва Европа Иттифоқи  Ғарбни Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тайёрлашга қаратилан дастурларини бошлагани айтган эди. 

У шунингдек,  НАТОнинг олдинга силжиши ва Россиянинг ҳарбий чегараларига яқинлашиши. Ғарб давлатлариниг тажвовузкор ҳаракатлари, "русофбик даъволар" билан оқланиш мумкин. Шойгу шунингдек, Москва Ғарб давлатлариниг агрессиясига қарши ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, деб эълон қилди.

Айни пайтда, АҚШ бошчилигидаги НАТО Бош котиби Марк Руте Россиянинг Эрон, Хитой ва Шимоилй Корея билан ҳамколикни кучайтиришдан огоҳлантирди. У Берлиндаги НАТО мулоқот форуми иштирокчиларига видеомурожаатида Россия ўз Иттифоқчилари Эрон, Хитой ва Шимолий Корея ёрдамида дунё тартибини ўзгартиришга интилмоқда, деб маълум қилди. . НАТО Бош котиби шунингдек. улар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни имисли кўрилмаган даражада кўтаришди ва узоқ муддатли қарама-қаршиликка тайёрламоқда, деб қўшимча қилди.