Эрон минтақавий аёллар мусиқа фестивали Киш оролида ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98294-Эрон_минтақавий_аёллар_мусиқа_фестивали_Киш_оролида_ўтказилди
5-чи Киш мусиқа фестивали "Эрон минтақавий аёллар мусиқа фестивапи" номи остида бўлиб ўтди.
(last modified 2025-11-16T13:22:36+00:00 )
ноябр 15, 2025 13:22 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақавий аёллар мусиқа фестивали Киш оролида ўтказилди
    Эрон минтақавий аёллар мусиқа фестивали Киш оролида ўтказилди

5-чи Киш мусиқа фестивали "Эрон минтақавий аёллар мусиқа фестивапи" номи остида бўлиб ўтди.

Эрон жанубидаги Киш оролида ўтган сешанба куни бошланган Эрон аёллар мусиқа фестивали жума оқшомида танланган гуруҳларнинг чиқишлари билан якунланди ва фестивал сўнгида сараланган гуруҳлар тақдирланди. Киш маданият ҳафталиги муносабати билан Эрон мусиқа уйи ва Киш эркин ҳудуди ташкилоти билан  ўтказилган бу фестивалда. Эроннинг турли минтақаларидан  87 та мусиқий жамоалар иштирок этиб, иккита алоҳида залда чиқиш қилишди.

Мазкур бадиий тадбирнинг ёпиш маросимида Мозандарон вилояти аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари Отифа Муқимий, Номдорий аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари /қашқоий/ Соноз Номдорий, Шимолий Хуросон /Ширвон/ аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари Заҳро Абоший Миркўҳий, Бушеҳр вилоятидаги Лиёно аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари Лиёно Шарифиён, Луристон вилоятидаги Сурено аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари  Митро Истиғфорий, фахрий диплом ва ташаккурнома билан тақдирланди. Маросимда шунингдек, Хуросон вилоятидаги Сарв аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари  Ёсамин Танҳо, Қучоннинг Жоновой аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари  Аъзам Жавонбахт, Курдистон вилоятидаги Кижон аёллар мусиқа гуруҳи раҳбари Ружино Воҳидипур,  Порло Табриз мусиқа гуруҳи раҳбари  Мори Изадоний, Бушеҳр вилоятидаги Ирен мусиқа гуруҳи раҳбари Марям Амирий ҳам тақдирланди.