Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Тошкентга келди
-
Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Тошкентга келди
Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Спутник сайтининг Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби билан “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказди. Етакчилар Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашишди.
Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартибидаги асосий мавзу – савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш.
Минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади.
Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.