Мурод муз ғори
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i63162-Мурод_муз_ғори
Эроннинг  мислсиз ва энг узун дея танилган ушбу ғори  мамлакатдаги кам сонли бир неча қаватдан ташкил топган ноёб ғор ҳисобланади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 05, 2021 10:46 Asia/Tashkent
  • Мурод муз ғори

Эроннинг  мислсиз ва энг узун дея танилган ушбу ғори  мамлакатдаги кам сонли бир неча қаватдан ташкил топган ноёб ғор ҳисобланади.

Ғорлар яратилишнинг энг ажойиб ҳодисаларидан биридир. Одатда тошларни сув емириши ёки тоғлар қалбида қорнинг эриши натижасида ҳосил бўлган ғорларнинг кўпгина сир-асрор ва гўзалликлари бор. Улар ичида биз  ӯзимизни бошқа сайёрага тушиб қолгандек ҳис қиламиз. Ғорлар ичидаги ҳайратланарли  манзаларни ер юзининг бошқа жойларида учратиш мушкул. Эрон турфа хил ғорларга эга бўлиши жиҳатидан дунёдаги энг таниқли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу ғорларнинг энг ғаройибларидан бири Эроннинг пойтахти Теҳроннинг ғарбий қисмида жойлашган Aлбурз вилоятидаги Мурод муз ғоридир.

Эроннинг  мислсиз ва энг узун дея танилган ушбу ғори  мамлакатдаги кам сонли бир неча қаватдан ташкил топган ноёб ғор ҳисобланади. Ушбу гўзал табиий ҳодиса ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги суҳбатимизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Мурод муз ғори Гачсор минтақасидаги Чолус йўлининг 65- километрида, Эроннинг шимолий магистралида жойлашган. Баландлиги денгиз сатҳидан тахминан 2640 метр. Ушбу ғор Эроннинг энг ноёб ғорларидан биридир. Чунки унинг қандиллари ва сталагмитлари   оҳак ёки бошқа чўкинди жинслардан эмас, балки муздан ташкил топган.Ердан тиниқ кристаллар сингари кўтарилиб, меҳмонларга жуда ноёб ва ўзига хос кўринишларни тақдим этадиган биллурдек муз шакллари мавжуд. Ушбу ғор чуқур қудуқ ва ӯраларга тўла бӯлиб, кўпларининг чуқурлиги маълум эмас. Ушбу қудуқларга тушиш учун профессионал ғор кезувчилик ускуналари керак ва профессионал бўлмаганлар бундай хавфли ишга қӯл урмаганликлари маъқул.

Мурод муз ғорига кириш ва ичидаги яширин сирларни кашф этиш учун кўплаб профессионал ғор кезувчилар ушбу ҳудудга саёҳат қилишади. Aммо ғорнинг охирига ҳали ҳеч ким етиб бормаган. Ғорнинг ичида кичик муз устунларидан ташқари, заллар ва музлаган кўллар мавжуд.

Мурод муз  ғори

Ғорга киришда, учта йўл ва учта зал кӯзга ташланади. Биринчи йўл тақрибан 20 метрдан кейин тугайди. Иккинчи йўлдан юрганингизда, маълум миқдорда йўл босганингиздан сўнг кенг ва чуқур ўрага дуч келасиз, агар профессионал ғор кезувчи бӯлмасангиз, уни кесиб ўтишингиз амри маҳол. Учинчи йўлда эса  ғорда мавжуд бўлган энг гўзал музли қандилларни кўздан кечиришингиз мумкин.  Йўл охирида, бу залдан беш метрлик жарлик ажратиб турган дахма мавжуд ва у "эгизак" дахма деб аталади. Бу дахма иккига бўлинади. Биринчи қисми доимий муз билан қопланган ва ғорнинг асосий музли кўли ва девордан томчилаган сувлардан шаклланган музли шаршарани кўриш мумкин. Дахманинг иккинчи қисмида ҳам музли кўл мавжуд. Кўл сатҳи, ғор оғзидан тақрибан 60 метр қуйида жойлашган ва ёз фаслида 10 сантиметр суви эрийди.

Мурод ғорини кўздан кечиришда, одатда фақат биринчи ва иккинчи залларни оддий одамлар томоша қиладилар,   учинчи зал эса  фақат профессионал ғор кезувчиларни ўзига жалб этади.

Мурод муз  ғори

Aйтиб ўтилган музли безаклар қаторида, ғор ичида кам сонли, аммо жуда гўзал оҳак тошли шакллар ҳам   мавжуд. Ғор шифтида жойлашган оҳакли чаккилар баъзи жойларда кўзга ташланади. Ғорнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, Эрондаги аксарият ғорларда кузатилмайдиган кўп қаватлилик бу ерда мавжуд. Ғорнинг баъзи қисмларида ўзаро 30 метр баландликда бўлган 4 тагача қаватлар бор.

Ғорда, шунингдек, учинчи геологик даврга тегишли бўлган "Кардия" деб номланган денгиз моллюскасининг қолдиқлари топилган ва унга кўра мутахассислар ушбу ғор денгиз остида тахминан 50 миллион йил олдин яратилган деб таъкидлашган. Aлбатта, баъзилар ғорнинг тарихи бундан кўпроқ ва иккинчи геологик давр (мезозой эраси) дан  бошланган деб ҳисоблашади. Ушбу геологик хусусиятларга кўра Мурод муз ғорини ҳам геотуризм учун мўлжалланган жой деб ҳисоблаш мумкин.

Мурод муз  ғори

 Мурод муз ғори ҳароратининг ташқи ҳаво  билан фарқи уни бошқа ғорлардан ажратиб туради. Одатда Эрон ғорларининг ҳарорати, улардаги ҳаво оқими ва сув буғлари етишмаслиги сабабли ташқаридага ҳароратдан камида 10 даража юқори.  Aммо Мурод муз ғори  ҳаво алмашинувини таъминловчи кўплаб туйнукларга эга ва музли қандиллар шаклланиши ҳамда сув сатҳи музлаши учун етарли шароитлар мавжуд. Натижада ғорнинг ҳамма жойларида катта  муз массалари ва музли сув омборларини кўриш мумкин, улар ғорнинг деворлари, шифти ва полида сталагмит ва оҳак тошли шакллар ҳосил қилган. Ушбу ҳодисаларнинг нур ва сайқалланган юзаларининг акс этиши ғорнинг қалбида ажойиб манзарани яратган.

 Совуқ мавсум бошланиши билан ушбу сталагмитлар ва оҳак тошларнинг ҳосил бўлиш жараёни бошланади. У қишнинг охирида энг юқори даражага етади ва ниҳоят, ёз бошланиши билан тугайди. Бу жараён шу зайлда тинимсиз давом этади. Aлбатта, муз ғорнинг деворларини деярли бутун йил давомида қоплайди.  Aммо март ва апрел ойлари Мурод музини  кўриш  учун энг яхши вақт. Чунки бу вақтда музли қандиллар  ўз гўзаллигининг энг юқори чўққисига етади. Бундан ташқари, ғорга бошлаб борадиган ёлғизоёқ йўлдаги қиш манзараси ҳам айни пайтда ажойиб. Баҳор ва ёз ойларида йўлдаги доривор ўсимликларни йиғиш ушбу саёҳатнинг ҳаяжонини оширади.

Мурод муз  ғори

Ушбу ҳудуднинг аҳолиси бу ғордаги муз даволовчи хусусиятларга эга ва шифобахш деб ҳисоблашади. Илгари ушбу ғорнинг музидан кўплаб касалликларни даволаш учун фойдаланилган. Шунинг учун бу ғорнинг номи  Мурод ғори деб аталган. Мурод муз ғори ўзининг барча ўзига хос хусусиятлари туфайли 2002 йилда Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.