июл 12, 2021 12:11 Asia/Tashkent

Евро—2020 мусобақасининг финал учрашуви 11 июль, якшанба куни бўлиб ўтди. Унда Италия ва Англия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ Англиянинг тезкор ҳужумини Люк Шоу муваффақиятли якунлади. Биринчи бўлимда инглизлар сезиларли устунликка эга бўлди. Италия бўлимнинг иккинчи ярмида фаолликни оширди. Иккинчи бўлим эса тўлиқ итальянларнинг устунлигида ўтди. Кетма-кет ҳужумлар 67-дақиқада ўз самарасини берди: Леонардо Бонуччи стандартдан кейин юзага келган вазиятни гол билан тугатди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Унда ҳам ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида омад италияликларга кулиб боқди. Шу тариқа Италия ўз тарихида иккинчи марта Европа чемпионига айланди.

 

Ёрлиқ