июл 12, 2021 14:33 Asia/Tashkent
  • Европанинг  инсон ҳуқуқлари бўйича икки юзламачилиги ва терроризмга қарши курашдаги ёлғон иддаолари

Словениянинг Теҳрондаги элчиси Кристина Родиж якшанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва Мунофқин террорчи гуруҳчасининг виртуал йиғилишда Словения Бош вазирининг Эронга қарши қабул қилиб бўлмайдиган ҳатти-ҳаракати ва изҳоротига нисбатан Эроннинг эътирози унга топширилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам Эрон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича юқори вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатида, Мунофқин террорчи гуруҳчасининг виртуал йиғилишда Словения Бош вазирининг қабул қилиб бўлмайдиган ҳатти-ҳаракатини кескин қоралади.

Зариф Словения Бош вазирининг қабул қилиб бўлмайдиган позициясини қоралади

Мунофиқин террористик гуруҳчаси шанба куни Албаниядаги ўз аъзолари иштирокида конфренция ўтказди. Америка ва айрим европалик мамлакатларнинг собиқ вазирлари, масъуллари ва парламент намояндалари ушбу видео-конфренцияда иштирок этишди.

Июл бошидан Европа Иттифоқининг навбатдаги раҳбарлигини ўз зиммасига олган Словения бош вазири Янез Янца ушбу видео-конфренцияда қилган ўз суханронлигида дипломатик анъаналарга хилоф тарзда Эронга қарши асоссиз айбловларни баён этди. 

Словения бош вазири Янез Янца

Митингда сўзга чиққанлар шу жумладан собиқ давлат котиби Майк Помпео Эронда тўғридан-тўғри минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган террористик гуруҳ ҳаракатларини мақташди. Терроризмни қўллаб-қувватловчи ҳукуматлар томонидан молиявий ва сиёсий қўллаб-қувватланадиган Мунофиқин террористик гуруҳи илгари ҳам ўзининг митингларида қатнашиш учун хорижий сиёсатчиларга пул ва пора берган. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Порсо Жаъфарий "Европадаги инсон ҳуқуқлари бўйича жирканч иккиюзламачилиги" остида ёзган мақоласида, Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича икки стандартли сиёсатлари асрнинг энг йирик парадокси деб талқин этилади. Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ҳолати ва унинг турли давлатлар ишига алоқадорлигини ўрганиш шуни кўрсатадики, улар ўзларининг манфаатлари талаб қиладиган ҳар қандай вақтда ушбу масалани бошқа мамлакатларга сиёсий босим воситаси сифатида ишлатишади. 

Инсон ҳуқуқлари; Бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш воситасидир. 

Шу билан бирга Европа Иттифоқи ташқи сиёсатлар бўйича вакили Словения бош вазирининг сўзларини Европа Иттифоқининг Эрон билан муносабатлардаги позицияси деб билмаган бўлсада, аммо ҳақиқат шундаки, Европа АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатлари тасири остида қолган. Бу тасирчанлик бу масаладаги ошкора қарама-қаршиликдир. Ўз ҳудудида таниқли террорчиларга бошпана бериш бу икки стандартли сиёсатнинг намунасидир. 

Европа Иттифоқининг террористик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш, ушбу ташкилотга очиқ-ойдин бир неча миллионлик  евро молиявий кўмаклар ажратилиши ва уларнинг Албания ва Франция каби мамлакатларга кўчирилиши Ғарбнинг терролризмни ҳар доим тўлиқ қўллаб-қувватлашидан далолат беради. 

Бу қарама-қаршиликлар уша вақти ошкор бўладиким, инсон ҳуқуқларини иддао қилувчи ушбу мамлакатлар дунё жамоатчилигининг сионистлар ва саъудиялик режимнинг содир этган жиноятларини танқид қилишига қарамай, қурол-яроқ сотиш билан терроризм ҳомийлари ва болалар қотили бўлмиш ушбу режимни ҳимоя қилади. 

Европанинг Қўшма Штатлардаги ирқчи норозиликни бостириш ва ўлдириш бўйича пассив позицияси, шунингдек Европа Иттифоқининг қочқинлар ва муҳожирларнинг асосий ва умумий ҳуқуқлаприни кенг бузилишларига сукут сақлаши ҳамда этник ва диний озчиликларга, айниқса мусулмонларга нисбатан ирқчилик муносабати Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича иккиюзламачилиги ва икки ёқламалигининг яққол намунасидир. 

Бундай собиқага эна бўла туриб, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўзларининг баёнотларида, Эрон халқининг шароити ҳақида ташвиш билдиришади. Бундай хавотирланишлар Европа ва АҚШнинг икки томонлама ҳаракатлари ва позициясига мос келадими?- деган савол тўғилади.

 Ҳақиқат шундаки, Америка ва унинг Европадаги иттифоқчилари шундай хулосага келишганким, Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш, санкциялар жорий этиш ва террор қилиш мувафаққиятсизликка учраган лойиҳалар саналади. Шунинг учун сиёсий эркинликлар, инсон ҳуқуқлари қолибида ёлғон хавотирланишлари лойиҳаси ва Эрондан қурқитиш жараёнларга максимал даражада ёндошиб, Эронга қарши сиёсмий босимларни сақлаб қолишга бор куч-қудратлари билан ҳаракат қилишмоқда. 

Эрон президентлигининг янги муддати бошланиши арафасида ушбу тенденциянинг кучайиши ва шу билан бирга Ғарбнинг Эронга нисбатан бир томонлама қарашларини юклатиш учун Баржом ядровий келишуви музокараларига босимнинг кучайтириш бу мақсад билан боғлиқдир. 

 

Ёрлиқ