АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик самарасиз уруши натижалари ҳақидаги янги ҳисобот
Braun университетининг Уоцон халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар институти янги ҳисоботида АҚШнинг Афғонистондаги 2001 йил кузида бошланган ва бир неча кундан кейин тугайдиган урушининг қиймати 2,26 трлн эканлигини эълон қилди. Бу харажат Америка Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилган. Шунингдек, бу уруш натижасида 241 минг киши бевосита ўлдирилган.
АҚШнинг Афғонистондаги уруши иши энг ёмон бир тарзда ёпилаётган, Жо Байден америкалик қўшинларни Афғонистондан шошилинч равишда олиб чиқишни буюрган бир пайтда бу янги ҳисоботнинг нашр қилиниши Вашингтоннинг Афғонистон урушидаги шармандалигининг яна бир саҳифасини намойиш этди.
Байден маъмурияти бу жараён 2021 йил 11 сентябрга қадар тугашини эълон қилган эди, аммо АҚШ ва бошқа ҳарбий кучлар Афғонистондан тезроқ чиқиб кетишди.
Қўшма Штатлар 2001 йил 11 сентябрда терроризмга қарши кураш ва "Ал-Қоида" билан ҳамкорликда айблаган Толибон ҳукуматини ағдариш баҳонасида Афғонистонга бостириб кирди ва Толибон режимини ағдариб ташлади.
Статистик маълумотларга кўра, нотинчлик ва вайронагарчиликдан бошқа самараси бӯлмаган бу ҳарбий ишғолда Афғонистоннинг минглаб тинч аҳолиси ҳалок бўлган. Охирги 20 йил ичида урушда жами 2448 АҚШ аскари, шунингдек, НАТОнинг 1144 аскари ҳалок бўлган.
20 йил давом этган урушда 69 мингга яқин афғон ҳарбийси, 72 журналист ва 444 гуманитар ёрдам ходимлари ҳалок бўлган.
АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий иштироки бу мамлакат халқини қирғин қилиш, нотинчлик, мисли кӯрилмаган даражада гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришдан бошқа ҳеч нарсага олиб келмади. Сўнгги 20 йил ичида Толибоннинг кучайиши ваТрамп маъмурияти Доҳада тинчлик битимини тузиши билан, Байден энди Ветнам урушидан ҳам ёмонроқ бўлган ишғолни ҳеч қандай ютуқсиз тугатишга мажбур.
Байденнинг АҚШ ва НАТО кучларини зудлик билан олиб чиқиш ҳақидаги буйруғи содир этилгач, айрим экспертлар ва баъзи юқори лавозимли афғон расмийлари АҚШ ва НАТО қўшинлари чиқиб кетишидан кейин мамлакатда бўшлиқ пайдо бўлиши ва Толибон Афғонистонда урушни кенгайтириш учун бу бӯшлиқдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.
Кейинги воқеалар, хусусан, Толибон ҳаракатининг тез суръатлар билан илгарилаши, шунингдек, Афғонистон армияси ва марказий ҳукуматининг кутилмаган бир тарзда қулаши ҳамда президент Ашраф Ғанининг қочиб кетиши, натижада толиблар Кобулни эгаллаб олишига олиб келди.
Толибоннинг Афғонистон устидан ҳукмронлиги АҚШ ва унинг ғарблик иттифоқчиларининг "Афғонистонни замонавий демократия шаклида қайта қуриш" бўйича 20 йиллик уринишларига якун ясади.
"АҚШнинг Афғонистондан бундай чекиниши Украина, Грузия ва Молдова каби давлатларга қарши қора чизиқ, - дейди сиёсий эксперт Николас Госдев. --АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги иттифоқчиси унвони Афғонистонга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади ва ҳатто бу мамлакатдаги вазиятни ёмонлаштирди".
Афғонистондаги бефойда урушнинг оқибатлари ҳозирда 2001 йилда Афғонистонга бостириб кирган АҚШнинг аксилтеррор ёндашувини шубҳа остига қўйди. Байден яқинда қилган чиқишида, Афғонистонни 20 йиллик босиб олишдан мақсад терроризмга қарши кураш эканлигини айтди.
Бироқ, Вашингтоннинг бу борадаги муваффақияти ҳатто АҚШ армиясининг энг юқори мансабдорлари томонидан шубҳа остига олинган. Америка армияси муштарак Бош штаб қўмондони генерал Марк Миллининг айтишича, Толибоннинг Афғонистонни тезлик билан эгаллаб олиши тез орада бутун минтақада террорчилик таҳдидларининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин.
Шундай қилиб, 20 йиллик ишғол, бир неча триллион долларлик харажат ва юз минглаб қурбонликлар сӯнгида АҚШ Афғонистонни шармандали бир тарзда, ҳатто террорчилик таҳдидларини камайтириш соҳасида ҳам бирор-бир муваффақиятга эришолмай тарк этмоқда.