Кобулдаги терактлардан мақсад нима?
Пайшанба куни кечқурун Кобул аэропорти яқинида (Афғонистон пойтахти) содир этилган терактлар кўплаб минтақавий ва халқаро доираларни ҳайратда қолдирди. Аммо бу террорчилик ҳаракати ҳақида Ғарб хавфсизлик ва ҳарбий доиралари олдиндан огоҳлантирганини эътиборга олсак, Ғарб унчалик ҳам ҳайрон қолмаганга ӯхшайди.
Террорчилик портлашлари оқибатида 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 160 киши яраланди. Гарчи ИШИД террорчилик гуруҳи Кобул аэропорти яқинидаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган бўлса -да, сиёсий экспертлар нуқтаи назаридан, бу терактларни содир этганларнинг мақсадларини кўздан қочирмаслик керак.
Шубҳасиз, Кобул аэропортидаги ҳалокатли ҳужумлар Афғонистондаги хавфсизлик ҳолатини толибларнинг мухолифлари фойдасига ҳамда АҚШга қарши мураккаблаштирмоқда.
Толибон билан алоқаси узилган экстремист диссидентлар, Толибоннинг АҚШ билан музокараларига қаршилик кўрсатиш ёхуд Толибондан ҳам, АҚШдан ҳам қасос олмоқчи бўлган ва Толибоннинг Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига қарши чиқаётган Кобулнинг ағдарилган ҳукумати разведкачилари бўлиши мумкин.
Ёки даҳшатли портлашларни амалга оширганлар АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетишига қарши бӯлиб, уларни АҚШ ва НАТОнинг масъулиятсиз чиқишининг оқибатлари ҳақида огоҳлантираётган бӯлиши мумкин.
Бу орада, Кобул аэропортидаги теракт Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг минтақа давлатларига вақти -вақти билан ташрифи ва уларни Афғонистондаги ҳоким куч сифатида Толибон билан ҳамкорлик қилишга кўндириш учун маслаҳатлашувлари билан бир вақтга тўғри келди.
Афғонистоннинг сиёсий эксперти Муҳаммад Ҳасан Жаъфарийга кўра, мамлакатда 20 дан ортиқ террористик гуруҳлар фаолият юритади ва фуқаролар уруши бошланса, улардан ҳеч ким хавфсиз бўлмайди.
Юқорида айтиб ўтилган таҳлиллардан ташқари, Кобулдаги ҳужумларнинг мақсадлари ҳақида бошқача қарашлар ҳам бор. Мисол учун бу портлашлар аэропортдаги издиҳомни тугатишга қаратилган бӯлиши ҳам мумкин. Зеро, даҳшатли портлашлар натижасида мамлакатни ташлаб чиқиб кетиш умидида йиғилган минглаб кишилар тарқалишди. Гарчи бу портлашлар Толибон ва АҚШ учун талафотли бӯлсада.
Айримларнинг фикрича, портлашлар АҚШ кучларининг Афғонистондаги фаолиятини давом эттириши учун яна бир замин яратади.
Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси, республикачи вакил Майкл Макковеллнинг айтишича, Афғонистондан муваффақиятсиз чиқиб кетиш АҚШ позицияси учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келади, бу эса Америка аэропорт ташқарисидаги вазият ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини кўрсатади.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (Cентком) қўмондони генерал Мак Макензининг мамлакат Кобулдаги иккита портлашда айбдорларга қарши чора кўришга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига назар ташласак, бу таҳдид АҚШ қўшинлари Афғонистондаги ҳарбий операцияларга қайтганидан дарак бериши мумкин. .
Сиёсий нуқтаи назардан қараганда, Макензининг Кобулдаги ҳужумлар ҳақидаги баёнотидаги муҳим нуқта унинг Толибон билан хавфсизлик маълумотларини алмашиш имкониятига ишора қилишидир. Бу шуни англатадики, Вашингтон Кобулдаги аэропортни портлатиш имкониятидан фойдаланиб, нафақат гуруҳнинг Кобулда бўлишини қонунийлаштириш, балки Толибонни Афғонистон хавфсизлигини таъминловчи ягона қудрат сифатида танитиш имкониятини вужудга келтирди.
Қандай бўлмасин, Кобул аэропорти яқинидаги терактлар, бир томондан, Афғонистондан қочиш учун йиғилганларни тарқатди, иккинчи томондан АҚШнинг Афғонистондаги мавжудлигини давом эттириш учун яхши имконият ва баҳона берди. Шунингдек, қийин хавфсизлик муҳити шароитида Афғонистондаги Толиблар учун инклюзив ҳукумат тузиш муаммоси ҳам унутилиши мумкин.