Ўзбекистонда Толибон маслаҳатлашуви
(last modified Sun, 17 Oct 2021 10:58:49 GMT )
октябр 17, 2021 15:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Толибон маслаҳатлашуви

Толибон делегациясининг Афғонистонга қўшни давлатларга ташрифи доирасида, Толибон муваққат ҳукумати раисининг ўринбосари Мавлави Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги юқори даражали делегация шанба (16 октябр) куни Ўзбекистон расмийлари билан учрашиш учун ушбу давлатга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига хабарига кўра, музокаралар ушбу мамлакатнинг чегара олди ҳудуди Термиз шаҳрида, Толибон ҳукуматининг 2-рақамли аъзоси Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги Толибон делегацияси ва Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов ўртасида бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, бу музокаралар тижорат ва иқтисод, чегара хавфсизлиги, энергия, юк ташиш ва халқаро транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини қамраб олган.

Толибон муваққат ҳукумати делегациялари бунгача Эрон, Россия, Туркманистон, Туркия ва ҳатто Қатарнинг Доха шаҳарларида музокаралар ўтказган эди. Бу сафарларнинг мақсади қўшни давлатлар ва Афғонистон масаласидан манфаатдор давлатлар ишончини қозониш ва уларнинг Афғонистон ичида ва ушбу давлатлар чегараларида барқарорлик ва хавфсизлик бўйича хавортирларини бартараф этишдан иборат. Шу билан бирга, тан олиш муаммоси ҳам мавжуд. Ҳали минтақа ва дунёда ҳеч бир давлат тан олмаган Толибон муваққат ҳукумати, турли масалаларда, хусусан, Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида хавфсизлик масаласида минтақа давлатларини тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Минтақа ва дунё давлатларининг Толибон муваққат ҳукуматидан Афғонистондаги Толибонни тан олишлари учун кутган энг муҳим умидларидан бири бу мамлакатда инклюзив ҳукуматнинг ўрнатилиши эди. Толибон муваққат ҳукумати ҳозирча бу мажбуриятни бажара олмаганига қарамай, минтақа давлатлари билан савдолашишга қўл урди.

Айни пайтда, Ўзбекистон ва ҳатто Тожикистон расмийлари - Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиёнинг икки давлати - Афғонистон билан икки давлат чегарасида минглаб ИШИД жангариларининг тўпланишидан қаттиқ хавотирда. Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари бир неча бор хавотир билдирган. Яқинда Афғонистондаги шиа масжидларини портлатиш ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилди. Толибоннинг Афғонистондаги муваққат ҳукумати, минтақа ва дунё давлатлари олдидаги мажбуриятларига қарамай, ҳозирча ўз мажбуриятларини бажара олмади. Бу масала Ўрта Осиё республикалари расмийларининг хавотирларини янада кучайтирди. Айни пайтда, ўзбек ва тожик расмийлари Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматидан чегараларни қўриқлаш ва ИШИД террорчилик гуруҳининг Марказий Осиёга кириб келишининг олдини олиш учун зарур мажбуриятларни бажаришни талаб қилмоқда. Айни пайтда, Толибон раҳбарлари бир қанча сиёсий масалаларда ўз позицияларини ислоҳ қилганликларини бир неча бор билдирганлар.

Бу борада Толибон масаласи бўйича таниқли ва тажрибали эксперт Мавлавий Наим ал-Ҳақ Ҳаққоний, Афғонистоннинг қўшни давлатлари билан Толибон муваққат ҳукуматининг тахминлари ҳақида шундай дейди:

"Исломий амирлик уруш вариантидан кўра тинчлик ва музокаралар вариантига кўпроқ урғу беради, лекин бу томонларнинг жойлардаги реалликларни қай даражада тушунишларига ва уларнинг асосида қарор қабул қилишларига боғлиқ".

Ҳар ҳолда, Толибон вакилларининг Афғонистонга қўшни давлатларга ташрифлари чоғида кўплаб умумий муаммолар кўтарилади. Шунга қарамай, баъзи хорижий давлатлар Толибон муваққат ҳукуматига маълум шартлар қўйган кўринади. Бу эса Толибоннинг Афғонистондаги мажбуриятларини бажаромаслигига олиб келади.Шубҳасиз, чет эл аралашуви давом этган тақдирда, Толибон муваққат ҳукуматининг муваффақиясизликларга учраши билан бир  қаторда, аралашувчи ҳукуматларнинг ғаразли мақсадлари тобора ошкор бўлади ва улар минтақавий ва ҳалқаро миқёсда шарманда  бўлади.