Сионистик режим таҳлилчиси: Бинямин Нетаняҳунинг Эрон билан урушдаги мақсадларига эришилмади
-
Сионистик режим таҳлилчиси: Бинямин Нетаняҳунинг Эрон билан урушдаги мақсадларига эришилмади
Сионистик режим таҳлилчиларидан бирининг фикрича, бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Исроил Эрон билан урушда ғалаба қозониш ҳақидаги шов-шувга қарамай, бу жуда шубҳали, чунки Нетаняҳунинг ҳеч қайси мақсади амалга оширилмади.
Порс тудей сайтининг Тасним ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, пайшанба куни иброний тилидаги Микромит веб-сайтида чоп этилган мақолада сионистик режим таҳилчиси Мирон Рабиот ушбу муваффақиятсизликнинг баъзи жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтиб, Исроилда улар Эронга қарши урушни шошқалоқлик билан ёрқин ғалаба сифатида кўрсатилди, аммо бу ҳақиқатан ҳам бўланлиги жуда шубҳали. Нетаняҳу ўз олдига қўйган мақсадларига эришилмади. АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил суверенитини емирди ва жамоатчилик фикрини заифлаштирди энг муҳими Ғазо бўлгасидаги муаммолар ҳеч қаерда йўқолмади, деб ёзди.
Бироқ, эронликлар тўсиқни ҳам яратганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. 1948 йилдан бери сионистик режимнинг йирик шаҳар марказлари ҳеч қачон бу урушда содир бўлан таҳдидга дуч келмаган, бинолар бутунлай вайрон бўлган ва 10 000 га яқин исроилликлар кўчирилган /Исроил цензура вв кузатув маъмурияти томонидан тасдиқланган рақам/. 25 та баланд бинолар тўлиқ бузиш учун рўйхатга олинди. /7-октябрдан бери биттаси билан солиштирганда/ 40 000 та солиқ даъволари топширилди, шаҳар кўчалари эвакуация қилинди ва иқтисодиётнинг катта қисми тўхтаб қолди.
2023-йил 7-октябр даҳшатли воқеа бўлди, юироқ бу фавқулодда ҳодиса сифатида кўрилди аммо сўнгги 12 кун ичида миллионлаб исроилликлар ўзларининг хавфсизлик туйғулари бузилганини ҳис қилишди. Бу муаллифга кўра, агар исроил режими Эронбилан яна уруш очмоқчи бўлса, Исроил режимининг қўллаб қувватлаши ва ҳамкорлиги даражаси бу сафаргидан анча пас бўларди.