октябр 20, 2021 17:34 Asia/Tashkent
  • Ислом пайғамбари (с.а.в.)нинг бирлаштирувчи сийрати
    Ислом пайғамбари (с.а.в.)нинг бирлаштирувчи сийрати

Ҳар қандай миллатнинг иқтидори ва салоҳияти уларнинг бирлиги ва бирдамлигига боғлиқ.

 

Ҳар қандай миллатнинг иқтидори ва салоҳияти уларнинг бирлиги ва бирдамлигига боғлиқ. Исломнинг буюк етакчиси, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)  одамларнинг ҳис-туйғуларининг чорраҳасига айланиб, исломий жамиятнинг тортишиш марказига айланганидан бери, бутун дунё бўйлаб самимий бирлик сўзини унутилмас тушунчага айланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ирқий камситиш, қудрат учун кураш  ва миллатчилик каби бирликка тўсиқларни турли хил йўллар билан олиб ташладилар ва жамиятда умумий маънода бирликни ўрнатдилар.  Жоҳилят даврида, Араб жамияти  ҳеч қандай ҳукумат қонунлари ва сиёсий меъёрлар йўқлиги сабабли нотинч ва тартибсиз  эди. Ана шундай вазиятда, Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадина шаҳридаги қабила ва гуруҳларни тегишли чоралар билан ўз соябонлари остига тўпладилар.  Сизлар учун Ваҳдат ва Бирлик ҳафталиги муносабати билан махсус  тайёрлаган бугунги дастуримиз, биз Ислом пайғамбарининг мусулмонлар ўртасида бирлик ўрнатиш учун қилган баъзи ҳаракатларини кўриб чиқамиз. Биз билан қолинг.

Пайғамбар (с.а.в) динида одамларнинг фикрий ва маданий савиясини юксалтиришнинг юксак дастурлар ва мақсадлари бор эди. Бу дастурлар изчил ташкилот ва яхши ишланган низомномани амалга оширишни талаб қиларди. Агар Пайғамбармиз (с.а.в.)нинг эҳтиёткорлиги, мулойим муомаласи ва ҳаракатларининг аниқлиги бўлмаганида, эҳтимол, унинг исломий бошқаруви керакли тарзда амалга ошмаган бўлар эди. Пайғамбар (с.а.в.) йўлидаги тўсиқлардан бири ўша даврдаги жамиятда изчил тузилманинг йўқлиги эди. Ҳар бир қабила ва уруғнинг ўз қоидалари ва урф-одатлари бор эди ва улар ўртасида зиддият ва фарқлар кўп эди. Бундай шароитда, Ислом пайғамбари (с.а.в.) яхши ҳисобланган тактикаси билан "Мусулмон, мусулмоннинг биродаридир қонуни" ни таклиф қилди. У ижтимоий бирлик яратиб, қабилавий ва этник чегараларни бузди. Пайғамбарнинг бу режаси ўша давр жамиятига катта таъсир кўрсатди. Мадина аҳли, яъни Ансор, Макка муҳожирлари билан илиқлик билан қўл бериб кўришишди. Бу ҳамдардлик ва бирлик шу қадар ривож топдики, Мадина аҳолиси ўз уйларидан ажралиб қолган муҳожирларга моддий ёрдам кўрсатишди.

Исломий ваҳдат

 

Исломнинг илк кунларида масжид исломий жамиятнинг мустаҳкамлиги, одамларнинг бирлиги ва ҳамдардлигида конструктив рол ўйнаган. Қизиғи шундаки, масжид қурилиши пайтида ҳам бирлик, ҳамжиҳатлик ва жамоатчилик иштироки кўриниш берган. Барча мусулмонлар масжидни қуриш ва қурилиш материаллари билан таъминлашда иштирок этишди. Ҳатто Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошқа мусулмонлар каби атрофдан тош олиб ташиганлар. Шунда, Асир ибн Сафир олдинга бориб, "Ё Расулуллоҳ, менга тошни олишга рухсат беринг" , дейди. Ҳазрат "Бориб бошқа тошни олиб кел", дея жавоб қайтарадилар. Пайғамбаримизнинг бу ҳаракати бошқаларга кўпроқ далда ва қувват берди. Масжид - Аллоҳ таолонинг уйи, ибодат жойи, ислом умматини бирлаштирувчи ва ислом жамиятининг кўплаб муаммоларини ҳал қилинувчи марказдир. Шубҳасиз, ҳеч бир динда, ибодат жойи бундай кўзга кўринган ролга эга бўлмаган. Пайғамбарнинг биринчи иши Мадинада масжид қуриш эди. Масжид мусулмонлар учун кунига уч-беш маротаба йиғиладиган жой бўлиб, ҳафтада бир марта, жума куни уларнинг энг катта йиғилиш жойи ҳисобланади.

Мадинадаги Масжид Ан-Набвий

 

Исломнинг порлаб турган юлдузи уфқдан кўтарилиб, бутун Ҳижозга тез тарқалганда, яҳудийликка эргашган Абу Амр жуда хафа бўлиб, Авс ва Хазраж мунофиқлари билан жиддий ҳамкорлик қила бошлади ва халқ бирлиги ришталарини бузди. У дўстларига ёзган мактубларидан бирида шундай ёзган эди: "Қубо ҳудудаги мусулмонлар масжиди баробарида масжид қуриб, намоз пайтида мусулмонларнинг манавий кучини пасайтириш учун у ерда тўпланинг.

Кейин, ибодат қилиш баҳонасида Исломни қандай енгиш кераклигини муҳокама қилинг." Пайғамбар (с.а.в.) Табук жангига кетаётганларида, мунофиқлар вакиллари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: Ё Расулуллоҳ, қариялар ва касаллар ёмғирли кечаларда уйлар ва Қуба масжиди орасидаги масофани босиб ўтолмайдилар. Келинг, ўз маҳалламизда масжид қурайлик?! Пайғамбар (с.а.в.) уларга ўйчан қараб, ҳеч нарса демадилар. Улар қаттиқ туриб олишгач, у зот сафардан қайтганидан кейин бу масалани кўриб чиқишини айтдилар. Аммо мунофиқлар пайғамбарнинг йўқлигидан фойдаланиб, масжид деб номланган жой қурдилар. Пайғамбаримиз Мадинага қайтган куни, бир неча ракат намоз ўқиб, зиёратгоҳни очишни сўрашди. Шу пайт ваҳий фариштаси тушиб, Пайғамбарга уларнинг фитнаси ҳақида хабар берди ва уни масжид Ал-Зирор (зарарли масжид) деб атади. Тавба сурасининг 107-оятида шундай марҳамат қилинади: "Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар.Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир." Кейин пайғамбар масжидни бузиб ташлашни буюрди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу масжид биносини бузиш ҳаракатлари, ислом жамиятида сиёсий тафовутлар ва бўлинишлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун, жамоатчилик фикри бузилмаслиги учун муносиб ҳаракат эди.

Қубо масжиди

 

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин тузган аҳдларни ўша даврдаги жамиятдаги бирдамликнинг энг ёрқин усулларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Биринчи аҳд Пайғамбар (с.а.в.) ва Ясриб қабилалари ўртасида тузилган бўлиб, баъзилар буни дунёдаги биринчи ёзма конституция деб аташган. Бу тактика миллий бирлик ва диний бирдамликни яратиш учун энг тўғри йўл эди. Чунки қабилалар орасидаги бирлик мусулмонларнинг ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб, сиёсий ва ҳукумат бирлашувининг шаклланишига замин яратди. Шартноманинг айрим қисмларида шундай дейилган: "Мусулмонлар бошқа халқлардан ажралиб турадиган ягона умматдир. Улар зулм, тажовуз, фитна ва фасодга қарши бирлашади. Агар мусулмонлар ўртасида низо келиб чиқса, уни ҳал қилиш ваколати Аллоҳ ва унинг расулида бўлади. Мусулмонлар қарздор ва қарзи оғир бўлган қарздорни ташлаб кетмайди, балки унга ёрдам беради."

 

Бу тарихий аҳднинг бошқа бандлари Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўша даврдаги жамиятда уйғунлик ўрнатиш ҳаракатларини кўрсатади. Унинг баъзи жойларида шундай дейилади: "Мусулмонлар ва яҳудийлар бир уммат ва Мадинада бир миллат сифатида яшайдилар, уларнинг ҳар бири ўз динига эга. Иттифоқдош Яҳудийларга ҳамроҳлик ва ёрдам берилади. Мусулмонлар ҳам, яҳудийлар ҳам, бу аҳдни бузмоқчи бўлган душманларга қарши курашлари керак. Ҳар иккиси ҳам Ясрибга ҳужум қилган босқинчиларга қарши курашишлари лозим.

 

Ислом жамиятининг бирлиги ҳақида гап кетганда, биз мусулмонлар ҳеч нарсада ихтилоф қилмаслиги ёки барча мусулмонлар ягона ҳукумат ва ягона қонун остида яшашлари керак ва улар ўзлари эга бўлган турфа хил тил ва ирқлардан воз кечиб,   ҳамма битта ирқ ва битта тилни қабул қилиши лозим, деб ўйламаймиз. Чунки бу бирлик илоҳий суннат ва инсоний фитратга зиддир ва бунга ҳеч қачон эришилмаган ва эришиб бўлмайди. Амалга ошириш мумкин бўлган нарса, бу турли фикр ва эътиқодларга қарамай, мусулмонларнинг бирдамлиги ва ҳамдамлигидир. Яъни, барча исломий мазҳаблар, тил, ирқ, ҳудудий ва мафкуравий жиҳатдан ҳар хил бўлса-да ва уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусият ва фарқларга эга бўлсалар-да, ягона уйғунликка эришадилар ва умумийликлари атрофида фарқларини сақлаб, бирлик ва иттифоққа етадилар. Ислом нажот мактабининг асосчиси, раҳмат ва иззат пайғамбари, ўз даъватини тавҳид шиори билан бошлади ва бутун қайғусини ислом жамиятида бирлик яратиш ва уни сақлашга сарфлаган.У зотнинг сўзлари  ҳам бирлаштирувчи ва уйғун этувчи эди ва ҳам у зотнинг хулқ-атвори кенгаштирувчи ва низоларни йўқ қилувчи эди. Мусулмонлар ҳам бир неча асрлар давомида Пайғамбар (с.а.с.)нинг тавсияларига амал қилиб, илм-фан ва сивилизация ва инсоният тараққиётида кашшоф бўлганлар. Дарҳақиқат, Исломнинг буюк пайғамбари (с.а.в.)нинг фаолияти турли даврларда, мусулмонларнинг қон томирлари ва бирлиги манбаи бўлган. Ҳозирги кунда ҳам бу буюк шахсият дунёдаги барча мусулмонлар ўртасида ҳиссиётлар маркази ва бирликнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ