Ислом пайғамбарининг илоҳий динлардаги ўрни - (3)
(last modified Thu, 21 Oct 2021 13:19:01 GMT )
октябр 21, 2021 18:19 Asia/Tashkent
  • Ислом пайғамбарининг илоҳий динлардаги ўрни - (3)
    Ислом пайғамбарининг илоҳий динлардаги ўрни - (3)

Мусулмон олимларининг энг муҳим далилларидан бири, аввалги пайғамбарлар ва ўтмишдаги умматлар элчиларининг Ислом пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) нинг юқори мавқеига гувоҳлик беришидир.

Мусулмон олимларининг энг муҳим далилларидан бири, аввалги пайғамбарлар ва ўтмишдаги умматлар элчиларининг Ислом пайғамбарининг (с.а.в.) юксак мавқеига гувоҳлик беришидир. Саййид ибн Тавус ўзининг Саъд ал-Сауд номли китобида шундай ёзади: «... Қодир Тангри Одам Атога мурожаат қилди; Эй одам, наслинга қара. Одам (а.с.) ўз авлодлари орасида нурлари уфқнинг ҳамма жойига ёйилган ва ўзгача ярқираган гуруҳни кўрди. Одам (а.с.) сўради: Роббим! Улар ким? Аллоҳ таоло айтди: Булар сенинг авлодингнинг пайғамбарлари ... Одам Ато айтди: Роббим, нега пайғамбарлар авлодининг охирги одамининг нури ҳаммага қараганда ёрқинроқ ва равшанроқ? Аллоҳ айтди: Унинг барча пайғамбар ва авлиёлардан устунлиги туфайли. У сўради: Бу пайғамбар ким? Ва унинг исми нима? Аллоҳ таоло айтди: Бу Муҳаммад, Пайғамбар, расул, ишончли, олижаноб, сирлар маҳрами, танланган, пок, суюкли, дўст, меннинг наздимда энг азиз махлуқ ва энг суюкли, энг яқин, энг машҳури бандам. Илм, сабр, имон, ишонч, ҳалоллик, садақа, иффат, камтарлик, тақво, итоаткорлик жиҳатидан ҳаммасидан устун. Мен у учун Аршни кўтарувчилардан ва осмонлар ва ердаги бошқа махлуқотлардан унга имон келтиришлари ва нубувватини тан олишлари учун аҳд олганман. Эй одам! унга келтир, шунда мен сенга кўпроқ мақом, иноят, нур ва қадр-қимматга инъом этаман. Одам айтди: Мен Аллоҳ ва унинг Пайғамбари Муҳаммадга имон келтирдим. Аллоҳ таоло айтди: "Мен ҳам сенинг иноятинг ва қадр-қимматингни оширдим. Эй одам! Сен менинг пайғамбарларимнинг биринчисисан, авлодинг Муҳаммад (с.а.в.) эса уларнинг охиргисидир." 

Қуръони Карим оятларини ўрганиш шуни кўрсатадики, аввалги барча қавмлар ва ўтмишдаги пайғамбарлар Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) нубувватига ишонишлари шарт эди, чунки Аллоҳ таоло уларнинг барчаси билан аҳд қилган эди. Улар, агар Муҳаммад (с.а.в.) таваллудига қадар тирик бўлишса, унга имон келтиришни қабул қилган эдилар.  Қуръони карим Оли Имрон сурасининг 81-оятида шундай марҳамат қилади:  "Аллоҳ Набийлардан: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз ..." 

 

Бу оятларга кўра, Исломнинг буюк пайғамбари бошқа илоҳий пайғамбарлар орасида таниқли шахс бўлган. Бу борада шарҳловчилар фақат Пайғамбаримиз (с.а.в.) га тегишли бўлган энг муҳим хусусият унинг исми бошқа динлар китобларида ёзилгани деб ҳисоблайдилар. Олдинги самовий китобларда (Таврот ва Инжил) ҳар хил талқин қилинган Ислом Пайғамбарининг (с.а.в.) пайғамбарлик сифатлари, аломатлари ва сабаблари бор. чунки бу одамни унинг ҳаққонийлигига ишонтиради. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган: "Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир... "(Аъроф - 157).

 

Бошқа бир оятда, Қуръонда аҳли китоб олимлари ўз фарзандлари каби Ислом пайғамбарини (с.а.в.) яхши билишлари ва диний китобларида унинг хусусиятларини ўқиганлари ҳақида айтилган. Бақара сурасининг 146-оятида шундай марҳамат қилинади:«الَّذِینَ آتَیْنَاهُمُ الْکِتَابَ یَعْرِفُونَهُ کَمَا یَعْرِفُونَ أَبْنَاءهُمْ."Китоб берилганлар уни худди болаларини танигандек танийдилар...". Шу боис, аввалги китоблардаги Ислом пайғамбарининг (с.а.в.) хусусиятларига оид оятлар шу қадар аниқ ва равшан эдики, ўша китоблар билан шуғулланганларнинг онгида унинг тўлиқ тасвири бор эди.

Тарихий ривоятлар шуни кўрсатадики, Исо (а.с.) ўз башоратларида Ислом Пайғамбарининг ундан кейин келиши аломатлари ҳақида гапирган. Унинг ўзи Аллоҳнинг буюк мўъжизаси эди, у доимо  Арабистон ярим оролида охирги илоҳий хабарчининг пайдо бўлиши ҳақида гапирар эди. У ислом пайғамбарининг пайдо бўлишининг аломатларини шарҳлаб, юркларда унга нисбатан севги оловини аланга олдирди. Бу жараён шу қадар авж олдики, Исо (а.с.) дини қаерда тарқалса, ўша юртда ундан кейинги пайғамбар ҳақидаги башоратлар ҳам тарқалди. Немис психологи Карл Ясперс ўзининг Масиҳ номли китобида шундай дейди: "Масиҳ ҳақида биз аниқ биладиган нарса бу унинг башоратларидир."Аллоҳнинг охирги пайғамбари ҳақидаги бу хушхабарларнинг баъзилари ҳанузгача яҳудийлик ва насронийликнинг муқаддас китобларида учрайди. Юҳанно Инжилининг 14-боби, 16-бандида шундай дейилган: "Мен ундан сўрайман, у сизга бошқа тасалли беради (Ислом пайғамбари)". Исо бир неча марта Фарқлит (ислом пайғамбари) келишини очиқ айтади ва шундай дейди: "Мен кетгунимча, у келмайди. "Агар сиз мени севсангиз, амрларимни бажаринг ... У Худонинг пок руҳидир, у сизни бутун ҳақиқатлар билан таништиради". Бу хушхабар туфайли Ислом пайғамбарининг номаси Ҳабашистоннинг насроний шоҳи Нажашийга етиб келганида, у: "Аллоҳга қасамки, у аҳли китоб кутаётган пайғамбардир", деди. 

 

Мусо (а.с.) Тавротида ҳам Пайғамбар (с.а.в.) нинг юксак фазилатлари тилга олиниб, уни Макка учун мустаҳкам устун деб аташади. Эски Аҳд Қонунлари китобида ҳам шундай дейилган: "Ва Роббий менга айтди: улар айтганлари тўғри; "Мен сен каби уларнинг орасидан уларга ўз биродарларини  пайғамбар қилиб юбораман ва тилига ўз сўзимни қўяман ва унга мен нима буюрсам, уларга шуни айтади".

 

Давомида Таврот оятлари Аллоҳнинг Расулини шундай мақтайдилар: Қодир Тангри, қолоқ ва  тушунмас халқни тўғри йўлга ҳидоят қилмагунча ва уларни Ла илаҳа илла Аллоҳнинг тавҳидий даъвати билан таништирмагунча унинг руҳини танасидан олмайди.  У кўр кўзларни очади ва занглаган ва касал қалбларни ялтиратади, ҳақиқатни эшитмайдиган қулоқларни, ҳақ сўзни эшитишга тайёрлайди. 

 

Иброҳим алайҳиссалом ҳам Оллоҳнинг буюк пайғамбарларидан бири бўлиб, у Маккада Каъбани қурганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида дуо қилиб, айтган: Эй роббим! Бу минтақада, бу ердан бўлган ва уларга оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган, булғаниш ва гуноҳлардан тозалайдиган пайғамбар юбор.

Каъб ибн Ғолиб аҳли китобнинг таниқли олимларидан бири ва Пайғамбар (а.с.в.)дан олдинги Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид дини  донишмандларидан эди. У Иброҳим алайҳиссаломнинг китобларидан Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг хусусиятларини ўқиган ва унга иймон келтирган.

 

  "Аниса ал-алам" китобининг муаллифи Муҳаммад Содиқ Фахр ал-Ислом,  аслида насроний руҳонийси бўлган. Машҳур устозларидан бири, насронийлик етакчиларидан биридан, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг шахсиятининг ҳақиқатини англаб, уни тўғри тан олгандан сўнг, у Исломни қабул қилади. У ислом динига эътиқод қилишининг сабабини тушунтириб,  ўз китобида шундай ёзади: "Ватикандаги профессорим менга христианликнинг бузилмаган иккита китобини кўрсатди, бири юнонча, иккинчиси терида Сурёний тилида ёзилган эди. Сурёний тилидаги китобда Ислом пайғамбарининг исми "Фарқлита", юнонча китобда эса "Перикатус" деб таништирилади ва иккаласи ҳам Аҳмад ва Муҳаммад деб таржима қилинган ва Ислом пайғамбарининг барча сифатларини ва унинг келишини шарҳлайди. Шунингдек, китобда Ҳазрати Исо алайҳиссалом тилидан хушхабар бор эди"

 

Фахр ал-Исломнинг Урумиядаги ёдгорлиги

 

Имом Боқирдан (а.с.) олдинги пайғамбарларнинг китобларида Пайғамбаримизнинг исми ҳақида сўрашганида, у шундай жавоб берган:Иброҳим алайҳиссалом китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исми "Моҳи" (тозаловчи) ва Мусо (а.с.) Тавротида "Ҳод" (жангчи) ва Исонинг Инжилида (АС) ) "Аҳмад" ва Қуръонда "Муҳаммад" номлари билан аталган. Кимдир сўради: "Бу исмларнинг маъноси нима?" Имом Боқир жавоб берди:

"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутлардан ер юзини тозалади ва бутпарастлик динини йўқ қилди. У Аллоҳ таолодан бошқа барча илоҳларни йўқ қилди. Ҳод дегани, у Аллоҳга ва унинг динига қарши бўлган  ҳар ким билан жанг қилади. Аҳмад дегани эса, Аллоҳ уни энг яхши тарзда мақтаган. Демак, унинг исми Муҳаммаддир, уни Раббий, фаришталар, пайғамбарлар ва барча халқлар мақтайди ва салом жўнатади." 

Дарҳақиқат, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарларнинг охиргисидир ва уларнинг сарвари ва уларнинг энг яхшисидир ва охиратда ўтмишдаги барча халқлар, пайғамбарлари билан бирга, Ислом байроғи остида туриб, унга бўйсунадилар. У етук ва мукаммал инсон шахсиятининг намунасидир. Ҳамма инсонларда қандайдир истеъдод, комиллик ва камолот бор. Аммо инсониятнинг моҳиятини такомилга эришиши учун, инсон мукаммаллик манбаи билан уйғунлашишига боғлиқ. Инсоннинг Аллоҳ билан муносабати қанчалик кучли бўлса, унинг қадр-қиммат ва комилликдан баҳраманд бўлиш даражаси шунча ошади. Чунки иззат ва комиллик фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мукаммал шахсиятнинг етук намунаси бўлган Ислом пайғамбари комилликнинг келиб чиқиши билан уйғунлашди ва ҳатто Аллоҳга энг яқин бўлган фаришталарни ҳам ортда қолдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръоннинг буюк мўжизаси билан инсон табиатига мос келадиган ва ҳар замон ва маконда башариятнинг эҳтиёжларини қондирадиган жонли ва жозибали дин келтирдилар. Ҳозирда диктаторлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолган эркинлик, инсонийлик, раҳмдиллик ва инсон ҳуқуқлари каби тушунчалар Ислом пайғамбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли вужудга келган мано касб этган. Унинг хабари дўстлик ва биродарлик ва одамлар ўртасида адолат ўрнатишдир. Бу усул абадий қолади.