АҚШнинг ядровий битимга қайтиши учун Эроннинг шартлари
-
АҚШнинг ядровий битимга қайтиши учун Эроннинг шартлари
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидладики, Эрон санкциялар тўлиқ, самарали, объектив ва тасдиқланган тарзда бекор қилинишига ишонч ҳосил қилмагунча ядровий битимни амалга оширмайди
Саид Хатибзода душанба куни маҳаллий ва хорижий ОАВ мухбирлари билан ҳафталик учрашувида АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг "Эрон ҳали ядровий битимга қайтиш истагини билдирмаган ва агар Эрон битимга қайтса, биз ҳам қайтамиз" деган сўзига жавобан шундай деди: Қўшма Штатлар битим аъзоси эмаслигини билиши керак ва Кенгашнинг бошқа аъзоларига баёнот бера олмайди ёки талаб қўя олмайди. Яхшиси, аввало, яхши ниятда эканлигингизни исботланг.
29-ноябр, душанба куни АҚШнинг Эронга қарши ноқонуний санкцияларини бекор қилиш мақсадида Вена музокаралари давом этар экан, АҚШ ҳукуматининг баёнотлари ва Эронга босимнинг давом этиши бўлажак музокаралар натижасини шубҳа остига қўймоқда
2015-йилда ядровий келишув ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюцияси қабул қилиниши ортидан Эрон ядровий муаммоси бўйича санкцияларга сабаб бўлган Эронга қарши илгари қабул қилинган олти резолюциянинг барчаси бекор қилинди. Аммо АҚШ ва Европанинг учта давлати (Буюк Британия, Франсия ва Германия) ўз мажбуриятларини бажармади, айниқса Доналд Трамп президентлиги даврида. Ваҳоланки, Эрон 2015-йилдан, яъни ядровий келишуви имзоланганидан бери барча мажбуриятларини бажарган. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бир қанча ҳисоботларда Эрон ўз мажбуриятларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Нафақат Эрон ишончини қозониш учун самарали чора кўра олмаган, балки Эронга бир томонлама ва ноқонуний санкциялар қўллашда давом этган Байден ҳукумати ядровий битимга қайтишни хоҳлаётганини даъво қилмоқда. Шунингдек, Америка демократлари ҳукмронлик қилаётган ҳукуматнинг Эронга нисбатан сиёсатида сезиларли ўзгаришлар рўй бермагани кўзга ташланади. Кўпгина республикачилар ва ҳатто баъзи демократлар Байден даврида битимни қайта тиклаш бўйича эришилган ҳар қандай келишув кейинги Республикачилар маъмурияти томонидан осонгина бекор қилиниши мумкинлиги билан таҳдид қилмоқда.
Масалан, АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасида Жанубий Каролина штати вакили, Республикачилар тадқиқотлари қўмитаси Миллий хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи раиси Жо Уилсон шундай деди: Конгрессда кўпчиликни қайта қўлга киритганимизда, ҳукумат бекор қилиши керак бўлган Эронга қарши ҳар қандай санкцияларни тиклашга ҳаракат қиламиз.
Шундай қилиб, АҚШнинг шартномани бузиши ва унинг ядровий битимдан бир томонлама чиқиши ва битимдаги Европа томонлари, хусусан, Британия Франсия ва Германиянинг пассивлиги ва ҳатто ҳамкорлиги билан амалга оширилган Эронга максимал босимнинг давом этиши, агар музокаралар олиб бориладиган бўлса, Эрон Ислом Жумҳурияти манфаатларини кафолатлаши кераклигини кўрсатади.
Шу муносабат билан Эрон Ислом Жумҳурияти расмийлари музокаралар ўтказиш ушбу мамлакат учун муҳим эмаслигини бир неча бор таъкидладилар. Аксинча, барча санкцияларнинг самарали бекор қилинишини таъминлаш ва ғарб қудратлари, шу жумладан Қўшма Штатларнинг қонунбузарликлари ва ноқонуний хатти-ҳаракатларини такрорламаслик масаласини кафолатлаш муҳимдир.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг баёнотида ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳам худди шундай позицияси кузатилган, чунки Қўшма Штатлар ядровий битимни тарк этган давлат сифатида, аввало, ушбу ноқонуний хатти-ҳаракат учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Шунингдек, Эроннинг ишончини қозониш барча бир томонлама санкцияларни тўлиқ бекор қилиши лозим. Қолаверса, келажакдаги ҳар қандай мумкин бўлган келишувда Қўшма Штатлардаги кейинги маъмурият ўз мажбуриятларини яна бузмаслигини таъминлаш керак ва агар бундай бир томонлама ва ноқонуний ҳаракат қилинса, Эрон унга жавобан ўз мажбуриятларини камайтириш ёки тўхтатишга қодир.