Афғонистон мисли кўрилмаган гуманитар инқироз ёқасида
(last modified Tue, 14 Dec 2021 10:44:30 GMT )
декабр 14, 2021 15:44 Asia/Tashkent
  • Афғонистон мисли кўрилмаган гуманитар инқироз ёқасида
    Афғонистон мисли кўрилмаган гуманитар инқироз ёқасида

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури расмийси Афғонистондаги гуманитар инқирозни мисли кўрилмаган деб таърифлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Мери Эллен МакГарварти ушбу агентликдаги 20 йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон гуманитар инқироз Афғонистонда ҳозирги суръат ва миқёсда авж олганидек авж олганнини кўрмаганини айтади.

Унинг матбуотга айтишича, сўнгги қурғоқчилик ва урушлар Афғонистонда қашшоқлик цунамисини шакллантирмоқда.

Режаларга кўра, Жаҳон озиқ-овқат дастури 2022 йилгача 23 миллионга яқин Афғонистон фуқаросига озиқ-овқат ёрдами кўрсатишни режалаштирган. Толибон назоратни тиклаб, халқаро ташкилотлар томонидан толиб муваққат ҳукуматига чекловлар киритилгач, Афғонистон ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутмоқда.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг тўрт ой ичида турли халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон озиқ-овқат дастури мамлакатда гуманитар инқироз юзага келишидан қайта-қайта огоҳлантирган.

Жаҳон озиқ-овқат дастури директорининг  сўнгги йигирма йилда, Афғонистонда ҳозирда содир бўлаётган тезлик ва миқёсдаги гуманитар инқирозни кўрмаганлиги ҳақидаги сўзлари халқаро ҳамжамиятни хавотирга солди.

Тажриба шуни кўрсатадики, ҳар қандай давлат дунёнинг исталган нуқтасида инқирозга учраса, унинг оқибатлари мос равишда қўшниларига, минтақа мамлакатларига ва халқаро ҳамжамиятга таъсир қилади.

Бинобарин, Жаҳон озиқ-овқат дастури директорининг Афғонистондаги мисли кўрилмаган гуманитар инқироз ҳақида ушбу ташкилот ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан илгари сурилган огоҳлантириши халқаро ҳамжамиятнинг жиддий кун тартибига айланиши керак. Афғонистонга ёрдам бериш, ушбу мамлакатдаги гуманитар инқирознинг олдини олиш ва уни бартараф этиш йўлларини ўрганиш ҳамда қабул қилинган қарорларни амалга ошириш учун ижроия қўмитасини шакллантириш бўйича қўшма йиғилишлар қилиниши керак.

 

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг ёрдамнинг тўхтатилиши сабаблари, Ашраф Ғани ҳукумати қулагандан сўнг турли мамлакатларнинг Толибон ҳукумати билан сиёсий ҳамкорлиги тўхтагани, Афғонистон мулкларининг АҚШ томонидан блокадага олиниши, сармояларни Афғонистондан олиб чиқилиши, Афғонистон иқтисодиёти учун юзага келган бошқа хатарлар мамлакатни мисли кўрилмаган гуманитар инқирозга олиб келган асосий омиллар бўлди.

Афғонистондаги гуманитар инқирознинг энг муҳим жиҳати - очлик ва озиқ-овқат, айниқса, камбағаллар учун фойдаланишнинг кескин камайиши. Бу ҳатто баъзи халқаро ташкилотларни Афғонистонда давом этаётган вазият ва очарчиликнинг таъсири ҳақида огоҳлантиришга олиб келди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аввалроқ Афғонистондаги вазиятга ечим топилмаса, 2022-йилнинг ўрталарига келиб мамлакат аҳолисининг 97 фоизи қашшоқлик чегарасидан паст бўлиб қолиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Жаҳон озиқ-овқат дастури расмийси Девид Безли шундай дейди:

Афғонистон аҳолисининг қарийб ярми оғир очлик инқирозига юз тутмоқда. Афғонистон халқи шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Агар бу ёрдам берилмаса, бу мамлакат катта гуманитар инқирозга айланади.

Афғонистонда очлик ва озиқ-овқат танқислиги хавфи юқори бўлишидан ташқари, маблағ етишмаслиги, шунингдек, шифохоналарни дори-дармон ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича ходимларнинг маошлари тўланмаслиги муаммосига ҳам дуч келмоқда. Агар глобал ёрдам берилмаса, соғлиқни сақлаш соҳасидаги гуманитар инқирознинг яна бир қисми мамлакат бошига тушади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ