Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциялари, сабаблари ва оқибатлари
(last modified Thu, 24 Feb 2022 07:39:51 GMT )
феврал 24, 2022 12:39 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциялари, сабаблари ва оқибатлари
    Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциялари, сабаблари ва оқибатлари

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни эрталаб телевидение орқали чиқишида Россия кучлари Донбас минтақасида махсус ҳарбий операция бошлашини маълум қилди. Ҳарбий операция эълон қилингандан сўнг Путин дарҳол Украинани “милитаризацияни тўхтатиш”га чақирди ва украиналик ҳарбийларни қуролларини ташлашга чақирди.

Россия ҳарбий амалиётининг қонунийлигини оқлаш учун Путин шундай деди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 51-моддаси 7-бобига мувофиқ, Федерация Кенгашининг маъқуллаши билан Донетск ва Луганскга дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномани амалга ошириш доирасида махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим. У қўшимча қилди:Украинадаги режим ҳар қандай қон тўкилиши учун тўлиқ жавобгар бўлади.

Кутилганидек, душанба куни Россия Донетск ва Луганскни тан олиб, минтақа етакчилари Путиндан ёрдам сўрагач, ниҳоят, Россия 24-феврал, пайшанба куни Украин ҳарбий ва ўқ-дори омборлари ва базаларни бомбардимон қилиш орқали Украинанинг турли ҳудудларида кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. Шу муносабат билан, Украинанинг турли ҳудудларида, жумладан, Донбассда рус қўшинларининг олға силжиши бошланди ва Киев ҳукумати Луганскдаги иккита шаҳарни эгаллаб олганини эълон қилди ва баъзи хабарларда ҳатто  Қора денгиз қирғоқларида жойлашган Марио Паул ва Одессанинг порт шаҳарларига Россия қуруқлик қўшинлари киритилганини кўрсатмоқда. 

Шундай қилиб, Россиянинг юқори мартабали мулозимларининг Украина ва Киевга кўплаб огоҳлантиришларидан сўнг, Украина расмийлари бу огоҳлантиришларга эътибор бермач, Москва энди жиддий ҳаракатларни бошлади. Путиннинг нутқидан кейин АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги уруш ва унинг ҳалокатли қурбонлари учун Россияни айблаган баёнот берди; Вашингтон ҳозирги ҳалокатли вазиятда ўзининг бевосита ролини атайлаб яширишга уринмоқда.

Айтиш мумкинки, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти халқаро майдонда янги даврнинг бошланиши бўлади.

Турк сиёсатшуноси Бурҳониддин Доран шундай дейди: Шарқ ва Ғарб блоклари ўртасидаги кўплаб тафовутлар боши берк кўчага кириб қолган ва амалда ҳал қилинмаган кўринади, шунинг учун глобал хавфсизлик структураси тез орада ўзгаради.

Бунгача Россия ва Ғарб давлатлари, хусусан, Россиянинг НАТО ва АҚШ билан қарама-қаршилиги сиёсий ва дипломатик қарама-қаршилик, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ташвиқот уруши шаклида бўлган. Москва бир неча бор НАТОни шарққа томон кенгайиш ва ўз кучлари ва базаларини Россия чегаралари яқинида жойлаштиришга уринишдан огоҳлантириб, уларни Россия миллий хавфсизлигига бевосита таҳдид деб атаган. Бироқ, АҚШ бошчилигидаги НАТО, айниқса, Россия талабларидан қатъи назар, Украинанинг аъзо бўлишини талаб қилиб, бу ёндашувни давом эттиришда туриб олди.

Украина бўҳрони

 

Яна бир муҳим масала шундаки, Украинадаги Ғарб етакчилари, айниқса 2014-йилдаги сиёсий тўнтаришлар ва  президент Виктор Янукович ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ҳам Пётр Порошенко президентлиги даврида, ҳозир эса Владимир Зеленский даврида ҳам Украинани НАТОга аъзо қилишга интиладилар  улар бу борадаги ҳаракатларни икки баравар кўпайтирдилар. Порошенко резолюцияни 2019-йил февралида Украина парламенти ўз конституциясида Украинанинг НАТО ва Иттифоққа аъзо бўлиши зарурлигини маъқуллаганидан кейин имзолаган эди. Украинанинг амалдаги ҳукумати Москва хавотирларини бартараф этиш ўрнига, НАТО ва АҚШ кўмагида Украина Россияга қарши тура олади, деб ўйлади. Олдинги тажрибалар, масалан, 2008-йилдаги Грузия уруши, Россия ўз миллий хавфсизлигини таъминлашда, Ғарб ва НАТО фитналарига қарши туришда қатъий эканини кўрсатди.

Путин эндиликда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётларига чет элликларнинг ҳар қандай аралашувига кескин муносабат билдиришидан огоҳлантирди.Дарҳақиқат, Киев ҳукумати бугун Ғарб билан яқинлашишни талаб қилиб, НАТОни Украинага тортиш орқали Россияга душманлик қилишдаги ҳаракатларининг оқибатларига дуч келмоқда. Шундай қилиб, Украина НАТОга аъзо бўлишга уриниб, нафақат ўзини хавфсизроқ ҳис қилмаяпти, балки ҳозир ҳалокатли уруш ва ҳудудий парчаланиш билан юзма-юз келмоқда.

Ёрлиқ