Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот бўйича референдумига таҳлилий назар
(last modified Tue, 10 May 2022 12:45:30 GMT )
май 10, 2022 17:45 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот бўйича референдумига таҳлилий назар
    Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот бўйича референдумига таҳлилий назар

Қозоғистон президенти Қосим Жамерт Такаев ҳукумати узоқ давом этган ички тартибсизликлардан сўнг конституциявий ислоҳотлар ўтказишга интилмоқда.

Ўтган январ ойида Қозоғистоннинг 20 йирик шаҳрида Россия ёрдами билан бостирилган кенг кўламли халқ норозиликлари ортидан Қосим Жамерт Такаев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев давридаги конституцияни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Айниқса Қўшма Штатлар ва унинг минтақадаги ва дунёдаги иттифоқчилари томонидан чет эл аралашуви юз бергани аниқланган январ ойидаги Қозоғистоннинг 20 та йирик шаҳридаги норозилик намойишлари тўхташи билан,  Нурсултон ҳукумати биринчи навбатда коррупционер шахслар ва номақбул элементларни аниқлаш ва йўқ қилишга ҳаракат қилди. Қозоғистон суверенитетидан номақбул унсурларни олиб ташлаш жараёнида Нурсултон Назарбоевнинг барча оила аъзолари ва қозоғистонлик сиёсатчининг яқин қариндошларига устувор аҳамият берилди. Айни пайтда Назарбоев оиласининг баъзи аъзолари, масалан, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган кенжа қизи, уни лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ чиқарилгунга қадар истеъфога чиқди. Такаев, шунингдек, Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Миллий Ассамблеясида ўзи ва оиласи учун маъқуллаган имтиёзларнинг аксарият қисмини бекор қилди. Қосим Жамерт Такаев бу масалани тамомлагач, Қозоғистонда ўзининг орзу-интилишлари ва мақсадларини амалга ошириш учун Қозоғистон конституциясига ўзгартириш киритишга қарор қилди. Охирги интервюларида у ҳар доим халқ вакилларини ўз ичига олган қонун чиқарувчи органга алоҳида ваколатлар бериш ниятида эканлигини таъкидлаб келади. Шу муносабат билан Қозоғистон президенти фармони билан жорий йилнинг 5 июнини мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказиш санаси этиб белгиланди. Такаев бу буйруқни имзолаш жараёнида шундай деди:

27 йил муқаддам референдумдан сўнг – амалдаги конституция қабул қилинганда – конституцияга киритилган барча ўзгартиришлар Миллий мажлисда қабул қилинган”.

Шу билан бирга, Қозоғистон президенти янги конституцияга ўзгартиришлар киритишдан мақсад Қозоғистонда бошқарув моделида кенг қамровли ўзгаришлар яратиш эканини маълум қилди. Қозоғистон президентининг аввалги баёнотларига кўра, у Миллий мажлисга кўпроқ ваколатлар беришга урғу бераётганини айтиш мумкин. Такаев очиқлайди:

“Фақат шундай тизимни ўрнатиш орқали давлат институтларининг динамик мувозанати таъминланади ва Қозоғистоннинг барқарор ривожланишига кўмаклашади”.

Кўриниб турибдики, Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг йирик давлат сифатида Марказий Осиёда алоҳида шарт-шароитларга эга. Иқтисодий ва ҳарбий қудрат энг муҳим жиҳати бўлган бу шароитлар Қозоғистондаги ҳар қандай ўзгаришлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан минтақавий масалалар бўйича тожикистонлик эксперт Шир Али Резоён шундай деди:

“Такаевнинг Қозоғистон халқига мурожаатида унинг сиёсий вазиятни тубдан ўзгартириш ва қозоқ жамияти эҳтиёжларини қондиришга қаратилган улкан режалари ва мақсадлари ўрин олган ва бутун мамлакатдаги сиёсий вазиятни ўзгартириши мумкин”.

Тожикистонлик мутахассис яна ойдинлик киритади:

– Қозоғистон Президенти томонидан белгилаб берилган ислоҳотлар ва мақсадларга эришиш нафақат мамлакат, балки Марказий Осиё минтақаси учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Қозоғистон президентининг конституциявий ислоҳот бўйича улкан мақсадлари бордек кўринса-да, энг йирик давлат бўлмиш Марказий Осиё аҳолиси бошқача фикрда. Қозоғистон халқи Назарбоевлар оиласи Қозоғистондан қувилганидек, конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳам шу йўналишда амалга оширилишига ишонади.

Қозоғистон ижтимоий тармоқларида тарқалган миш-мишларга қарамай, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Ерлан Абдолрасулов яқинда Қозоғистон конституциясида Назарбоев мустақил давлат асосчиси сифатида кўрсатилишини маълум қилди. Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Карин ҳам ўзининг Телеграмъдаги саҳифасида мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номи  конституцияга киритилишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Такаев ҳукумати расмийларининг 29 йилдан сўнг ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан Қозоғистоннинг биринчи президентининг аҳволи ҳақидаги тушунтиришлари хорижий ҳукуматлар Қозоғистон халқини гижгижлаши ва яна кўчага чиқиши мумкин деган хавотирдан келиб чиқади.

 

 

Туркия ва Қозоғистон пезидентлари қўшма баёнот чиқардилар